7-мавзу. Шартли операторлар. Такрорлаш операторлар. Функция ва процедуралар эълон қилиш ва аниқлаш
Download 167 Kb.
|
7-мазу Шартли операторлар.
if S then S1;
бу ерда S - мантиқий ифода, S1 - оператор. Агар S ифода қиймати true (рост) бўлса S1 оператори бажарилади, акс ҳолда эса, бошқариш шартли оператордан кейин ёзилган операторга узатилади. Юқорида аниқланган шартли операторлардан бир хил мақсадда бемалол фойдаланиш мумкин. Бу иккала оператордан фойдаланиб, программа тузиш учун қуйидаги мисолни кўриб чиқайлик: бу ерда фараз қилайликки а = 1,5 ; b = 4 ; c = 3,7; d = - 4,2. x - эса қиймати бериладиган номаълум ўзгарувчи. "y" тармоқ функциясини ҳисоблаш программасини тузиш талаб этилсин. 1. Тўлиқ шартли оператордан фойдаланиб тузилган программа: program misol1; var x, y, a, b, c, d: real; begin readln (x); { х нинг қийматини клавиатурадан киритиш сўралмоқда} a:=1.5; b:=4; c:=3.7; d:=-4.2; if x>0 then y:= a*x+b else y:=c*x+d; writeln (y); end. 2. Чала шартли оператордан фойдаланиб тузилган программа: program misol2; label L1; var x, y, a, b, c, d: real; begin readln (x); a:=1.5; b:=4; c:=3.7; d:=-4.2; if x>0 then begin y:=a*x+b; goto L1 end; y:= c*x+d; L1:writeln (y); end. Шартли операторнинг синтаксис қоидасига кўра then ва else хизматчи сўзларидан сўнг фақат битта оператор ёзилиши мумкин, агар бир нечта операторларни ёзиш лозим бўлса у ҳолда, бу операторлар кетма-кетлиги begin ва end хизматчи сўзлари орасига олиниб ташкилий оператор ҳосил қилинади. Мисол: if a>b then begin y:=a*cos(a); z:=Sqr(y); p:=Sqrt(abs(y+z)); writeln(z) end else begin y:=a*sin(a); z:=Sqr(y)*y; p:=tan(y+z); writeln(z) end; Кўпгина операторлар каби, шартли оператор ҳам рекурсивлик хоссасига эга яъни, шартли оператор ичида яна шартли оператор қатнашиши мумкин. Лекин, чала шартли операторнинг ичида яна шартли оператор ёзишда эҳтиёт бўлмоқ зарур, чунки ёзилган операторни икки хил маънода тушуниш мумкин: Download 167 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling