7 мавзу. Таваккалчиликни баҳолаш


Хавф-хатар таҳлили ва банкротлик эҳтимоли, ноаниқлик шароитида қарорлар қабул қилиш


Download 114.46 Kb.
bet2/4
Sana28.12.2022
Hajmi114.46 Kb.
#1012557
1   2   3   4
Bog'liq
маъруза 07 МБР (1)

2. Хавф-хатар таҳлили ва банкротлик эҳтимоли, ноаниқлик шароитида қарорлар қабул қилиш.
Таваккалчиликни бошқариш тизимида бошқарув субъекти бўлиб ўз фаолиятлари воситасида бошқарув объектига бевосита таъсир кўрсатувчи махсус одамлар гуруҳи (тадбиркор, молиявий менежер, таваккалчилик бўйича менежер, суғурталаш бўйича мутахассис ва бош) гавдаланади.
Таваккалчиликни бошқариш иқтисодий фаолиятда махсус соҳа бўлиб, у хўжалик фаолиятининг иқтисодий таҳлили, психология, суғурта ишлари хўжалик қарорларини оптималлаштириш усуллари соҳасида чуқур билим талаб килади.
Бу соҳада тадбиркорнинг асосий вазифаси-лойиҳа қанчалик даромадли бўлса, уни амалга оширишда таваккалчилик даражаси шунчалик юқори бўлишидан келиб чиқиб, мазкур лойиҳа учун даромад ва таваккалчиликнинг бирикувини оптимал даражада таъминловчи ҳаракат вариантини топишдан иборат бўлади. Бу эрда шуни қайд этиш лозим-ки, иқтисодий жараённинг ажралмас булаги бўлган таваккалчиликнинг мавжудлиги, шунингдек, бу соҳада қўлланилаётган бошқарувга таъсир воситалари шунга олиб келмокдаки, таваккалчиликни бошқариш катор холларда махсус мустакил касбий фаолият сифатида намоён булмокда.
Ишлаб чиқариш қанчалик кўп ихтисослашувчи жихоздан фойдаланса, шунчалик давр талабидан келиб чиққан холда ишлаб чиқариш маромини таъминлайди. Аммо талаб барқарор кескин ўзгарганда у шунчалик кейин унга мослашади. Демак бунга шунча кўп ҳаражат кетади.
Агар ташкилот кенг номли слатуродаги маҳсулотни паралел ёки маълум бир кетма-кетликда ишлаб чиқарса, таваккалчиликни маълум даражада пасайтиради. Унга яққол мисол қилиб, янги маҳсулот билан бир қаторда, олдинги маҳсулотини ҳам ишлаб чиқараётган ташкилотлар мисол була олади. Таваккалчиликни пасайтирувчи бу «усул»нинг камчилиги шундаки, ўзининг барча имкониятлари ва бошқа ресурсларини кўплаб маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мослашиш учун технологик ва ташкилий имкониятларини бой беради. (Акс холда жихозларни қайта қуриш муаммолари йўзага келади).
Ривожланиш (тараккиёт) йўлини танлаш соҳасидаги таваккалчилик тугрисидаги масалалар ички ва ташки бозор муаммолари билан боғлиқ ҳолда қараб чиқилади.
Реал хавф-хатар ортиши билан усувчи таваккалчиликдаги вазиятда суғурта тўлови, капитал қуйилма самарадорлигини ҳисоблашда ҳисобга олинувчи омил сифатида намоён бўлади. Шунингдек, ускуна-жихозларнинг бекор туриб колганида жорий ҳаражатларнинг ортиши таваккалчилиги, бой берилган фойда таваккалчилиги суғуртачи томонидан копланмайди. Айнан шу иккинчи куринишдаги таваккалчилик кундалик фаолият билан боғлиқ. Ишлаб чиқариш вазифалари билан боғлиқ қарорларни қабул қилишда, доимо 2 жихатни чуқур таҳлил қилишга тугри келади:
Биринчидан, маълум вақт оралигида ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган маҳсулотлар миқдори; Иккинчидан, мавжуд ишлаб чиқариш даражасини сақлаб туриш учун режалаштирилаётган муддат. Худди шунингдек, янги завод қурилишда капитал қуйилма ўзини қандай даражада оклай олишини аниқлаш учун албатта вазиятнинг бу икки томони таҳлил этилиши лозим.
Йирик ишлаб чиқариш махсус машина паркида қисқа муддатли ишлаб чиқариси жараёнида капитал қуйилмаларни паст даражада тўлдиради, кичик улчамли ишлаб чиқариш, катта ишлаб чиқариш жараёнида.



Download 114.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling