7-мавзу: вақтли қаторлар


Ўсиш ёки камайиш коэффициенти ёки суръати


Download 197.73 Kb.
bet2/4
Sana19.01.2023
Hajmi197.73 Kb.
#1102609
1   2   3   4
Bog'liq
9- мавзу Вактли қаторлар

2. Ўсиш ёки камайиш коэффициенти ёки суръати (Кў.к.) - ҳар қайси кейинги давр даражаси бошланғич ёки ўзидан олдинги давр даражасига нисбатан қанча мартаба катта ёки кичик эканлигини ёки қанча фоиз ташкил этишини кўрсатади.

 

3.Қўшимча ўсиш (камайиш) суръати(Δ) ҳам икки усулда аниқланиши мумкин.

3.Қўшимча ўсиш (камайиш) суръати(Δ) ҳам икки усулда аниқланиши мумкин.

Биринчи усулда ҳар бир кейинги давр даражасидан бошланғич давр даражаси айирилиб, 100 га кўпайтирилади ва бошланғич давр даражасига бўлинади.


4. 1% қўшимча ўсиш (камайиш)нинг мутлақ қиймати – мутлақ қўшимча ўсиш қиймати занжирсимон қўшимча ўсиш суръатига бўлинади.

2. Мультипликатив ва аддитив моделларнинг таркибий тузилиши.

Вақтли қаторларнинг таркибий тузилиши

Вақтли қаторлар узоқ муддатли тенденция, айрим даврларга хос циклик ёки локал ўзгаришлар, кундалик тебранишлар ва мавсумий ўзгаришларни ўзида мужассамлаштириши мумкин.

Вақтли қаторлар икки элементдан таркиб топади: бири вақт моментлари ёки даврлар, иккинчиси - уларга тегишли кўрсаткичлар.

Вақтли қаторлар қуйидагилар билан характерланади:

  • узоқ муддатли ҳаракат йўналиши, яъни умумий асрий тенденция;
  • қисқароқ даврларга хос циклик ёки локал ўзгаришлар;
  • айрим йилларга тегишли тебранишлар;
  • мавсумий тўлқинлар;
  • конъюнктуравий тебранишлар
  • Вақт кўрсаткичидан боғланган ҳолда вақтли қаторлар моментли (маълум бир санага) ва интерваллига (маълум бир давр ичида) таснифланади (классификацияланади).

Вақтли қаторнинг асосий компонентаси бўлиб тренд ҳисобланади. Тренд –бу вақт бўйича қаторни барқарор тенденцияси бўлиб, озми-кўпми тасодифий тебранишлардан таъсиридан озоддир.

Мураккаб ижтимоий ҳодиса ва жараёнларнинг ўзгариш тенденциялари кўрсаткичларини фақат у ёки бу тенгламалар, тренд чизиқлари билан тахминий ифодалаш мумкин.

Вақтли қаторларда одатда уч кўринишдаги тенденция ажратилади.


Download 197.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling