Шакллантириладиган билимлар: Шаҳар ва қишлоқ уйларида сув, газ, электр энергияси ва иссиқлик таъминоти тизими ва ундан фойдаланиш қоидалари. Уй ва хонадонларни таъмирлаш ишларининг асосий турлари. Таъмирлашда қўлланиладиган замонавий қурилиш материаллари. Уй ва хонадонларни таъмирлашда қўлланиладиган асосий иш асбоблари. Қурилиш ва таъмирлаш билан боғлиқ касб-ҳунарлар тўғрисида маълумот.
Амалий машғулот: Шаҳар ва қишлоқ уйларида сув, газ, электр энергияси ва иссиқлик таъминоти тизими схематик тасвирини тайёрлаш. Сув таъминоти тизими, сув қувурлари, вентил ва жўмракларни созлашда майда таъмирлаш ишлари.
Халқ ҳунармандчилиги технологияси. Ёғоч ўймакорлик санъати (76 соат)
Коммуникатив компетенция: турли зиддиятли вазиятларда ўзини тутиш. Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: ўқиб-ўрганиш учун фан тўгарагига қатнашиш. Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: кундалик фаолиятида синф ва оила манфаатлари учун хизмат қилиш. Миллий ва умуммаданий компетенциялар: халқининг моддий ва маънавий меросини авайлаб асраш. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш. Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси компетенцияси: пардоз турлари, пардоз асбобларининг турлари. Ўймакорликка оид бошланғич нақшларни (1-7 гуллар) пардозлаш. Ўймакорликка оид паргора нақшларини (1-7 гуллар) ўйиш. Ўймакорликка оид паргора нақшларини (1-7 гуллар) пардозлаш. Чизилган нақш композицияларини буюмга тушириш йўллари. Ёғочдан пенал ясаш. Пенал учун нақш композицияси чизиш. Пеналга нақш ўйиб ишлов бериш. Жилвир қоғозлар ва уларнинг турлари. Буюмларни жилвирлаш (қумқоғозлаш) технологияси. Пенални жилвирлаш. Лок бўёқлар ва уларнинг турлари. Буюмларни локлаш технологияси. Пенални локлаш. Пенални пардозлаш. Меъморий обидалар, музейлар, замонавий иншоотлар ва халқ усталари ижодхоналарига саёҳат. Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қилиш; ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажариш; мустақил ишлаш, ижодий ёндошиш, креатив фикрлаш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таркиби, йўналиши ва жойлашувини таҳлил қила олиш.
Пардоз ва унинг турлари. Пардоз асбоблари ва уларнинг турлари. Ўймакорликка оид бошланғич нақшларни (1-7 гуллар) пардозлаш. Ўймакорликка оид паргора нақшларини (1-7 гуллар) ўйиш. Ўймакорликка оид паргора нақшларини (1-7 гуллар) пардозлаш. Замонавий иншоотлар ва улардаги ёғоч ўймакорлиги ишлари. Чизилган нақш композицияларини буюмга тушириш йўллари. Компютер технологияси ёрдамида интернет тармоғи орқали дунё мамлакатлари ижодкор усталарининг ишларини кузатиш ва ўрганиш. Ёғочдан пенал ясаш. Пенал учун нақш композицияси изиш. Пеналга нақш ўйиб ишлов бериш. Жилвир қоғозлар ва уларнинг турлари. Буюмларни жилвирлаш (қумқоғозлаш) технологияси. Пенални жилвирлаш. Лок бўёқлар ва уларнинг турлари. Буюмларни локлаш технологияси. Пенални локлаш. Пенални пардозлаш. Меъморий обидалар, музейлар, замонавий иншоотлар ва халқ усталари ижодхоналарига саёҳат.
Do'stlaringiz bilan baham: |