7-синф технологияси ва дизайн йўналиши ёғочга ишлов бериш технологияси (32 соат) Таянч ва фанга оид компетенциялар


Download 58.41 Kb.
bet22/28
Sana22.06.2023
Hajmi58.41 Kb.
#1647312
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   28
Амалий машғулот: Мебел ва уни жойлаштириш, тозалаш, сақлаш. Кийимларни тозалаш ва сақлаш қоидалари.


Халқ ҳунармандчилиги технологияси (72 соат)
Таянч ва фанга оид компетенциялар
Коммуникатив компетенция: мулоқотда суҳбатдош фикрини ҳурмат қилган ҳолда ўз фикрини ҳимоя қила билиш, турли зиддиятли вазиятларда ўзини тутиш. Ахборот билан ишлаш компетенцияси: медиа воситалардан зарур бўлган ахборотларни излаб топа олиш, саралашда медиа-маданиятга риоя қилиш. Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: ўз соғлигини асраш (шахсий гигиена, техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш); ҳалоллик, тўғрилик, меҳрибонлик, меҳнатсеварлик тушунчаларини англаш ва унга амал қилиш. Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: меҳнат ва фуқаролик муносабатларида муомала, ҳуқуқий маданиятни билиш; кундалик фаолиятида синф ва оила манфаатлари учун хизмат қилиш. Миллий ва умуммаданий компетенциялар: ўзгаларнинг дунёқараши, миллий ва этник ҳусусиятлари, анъана ва маросимларини ҳурмат қилиш; халқининг моддий ва маънавий меросини авайлаб асраш. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: Шахсий муносабатларда ҳисоб-китоб билан иш юритиш; фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш. Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси компетенцияси: Ислимий нақш. Бодомнуша нақшлар: қўшбодом, бодомий хазони нок турлари. Туринж ва анор нусха нақшлар. Чинни гул ва гул турларидаги нақшлар. Картонга нақш (гул) тушуриш ва қирқиш. Бўзни корчўпда таранглаб тортиш. Зардўзлик буюмларини тикишда ишлатиладиган чок турлари. Гулдўзи чок усулида тикишни ўргатиш. Заминдўзи усулида тикиш. Зардўзи биришимдўзи усулида тикиш. Зардўзи пулакчадўзи усулида тикиш (пистон билан тикиш). Зардўзи чокларига тофтада безак бериш усуллари. Пулакчалардан турли гуллар тайёрлаш. Миллий буюмлардан игна қадагич тикиш ва уни безаш. Сумка тўқиш. Кручокда ромашка гулини тўқиш. Рўмол тўқиш. “Мўйнал” чок тўқиш. Панчо тўқиш. Ўйинчоқ тўқиш. Психомотор, функционал ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қила олиш; ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажариш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таркиби, йўналиши ва жойлашувини таҳлил қила олиш.

Download 58.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling