75 Пластмассаларнинг асосий хоссалари. Пластмассалар қатор физик-механик хоссаларга эга бўлиб, улар энг кўп тарқалган қурилиш материалларига нисбатан анча катта афзалликлар беради
Download 39.92 Kb.
|
1 2
Bog'liqJAVOBLAR
Пигментлар ва тўлдиргичлар. Пигментлар ва тўлдиргичлар бўёвчи такибларга маълум ранг, ношаффофлик бериш, механик хоссаларини яхшилаш ҳамда эксплуатация қилишда чидамлилигини ошириш учун мўлжалланган.Пигментлар - майда туюлган, сувда органик эритгичларда ва боғловчи маиериалларда эримайдиган, лекин улар билан яхши аралашиб бўёвчи таркиблар ҳосил қиладиган рангли кукунлар. Пигментлар минерал ва органик пигментларга бўлинади; минерал пигмент ўз навбатида табиий ва сунъий пигментларга бўлинади. Исталган рангли пигмент маълум хоссаларга эга бўлиши керак. Масалан, у яхши ёпувчанлик ва бўяш ҳусусиятига эга бўлиши керак. Ёпувчанлик бўёвчи таркибда пигмент сарфи (граммларда) билан ҳарактерланади, у 1 м2 юза рангини қоплаши керак. Бўяш ҳусусияти пигментнинг оқ пигмент билан аралашмасида ўзининг рангли тусини бериш учун зарур бўлган минимал миқдор билан аниқланади. Пигментни майда туйилиши ёпувчанлигига ҳам, бўяш ҳусусиятига ҳам жиддий таъсир кўрсатади: пигментнинг туйилиш майдалиги ортган сайин унинг ёпувчанлиги ва бўяш ҳусусияти ортади. Ёруғлик ва атмосферада турғунлилиги ва кимёвий чидамлилиги пигментнинг мухим хоссалари ҳисобланади. Бу хоссалар пигментларни турли шароитларда ишлатиш мумкинлигини белгилайди. Бундан ташқари кўпчилик пигментлардан маълум даражада занглашга чидамлилик, яъни боғлаш хоссаси билан биргаликда металлани занглашдан ҳимоялаш ҳусусияти талаб этилади. Табиий минерал пигментлар рангли тоғ жинсларини туйиш йўли билан олинади. Энг кўп тарқалган табиий оқ пигмент-бўр. Сариқ пигментларга охра (озгина миқдорда темир оксиди бор лой) киради. Қизил пигментлар ичида темирли сурик (таркибида темир оксиди 75% дан ортиқ руда) ва рангли оч қизилдан то жигарранггача бўлган (рудадаги темир оксидининг миқдорига қараб) мумиёни номларини айтиб ўтиш лозим. Умбра – темир оксиди ва марганец билан бўялган лой, жигарранг пигмент ҳисобланади. График ва марганец рудаси табиий қора пигментларга киради. Табиий минерал пигментларнинг ранглар гаммаси чекланган бўлади, лекин ёруғликка, ишқорга ва атмосферага чидамлилиги, топиш осонлиги ҳамда арзонлиги туфайли биноларнинг ташқарисини ҳам, ичкарисини ҳам пардозлашда ишлатиладиган турли бўёқ таркибларида кенг кўламда қўлланилади. Сунъий минерал пигментлар минерал хом ашёни кимёвий усулда қайта ишлаш йўли билан олинади. Оқ пигментлар ичида рухли, литопонли ва титанли белила кенг тарқалган. Сариқ пигментларга рухли ва қўрғошинли крон (қўрғошинли крон лимон- сариқдан тўқ сариқгача бўлган рангларнинг нозик турларига эга), қизил пигментларга қўрғошинли сурик, кўк пигментларга ультрамарин ва бўёқчилик лазури, яшил пигментларга хром оксиди ва қўрғошин кўк бўёғи киради. Газ қуруми қора пигмент ҳисобланади. У юқори ёпувчанлиги ва кислоталар ҳамда ишқорлар таьсирига чидамлилиги билан характерланади. Сунъий минерал пигментлар етарли даражада тўла ранглар гаммасига эга, улар биноларнинг ташқи ва ички пардозлари учун фойдаланадиган турли-туман бўёвчи таркибларни тайёрлаш учун ишлатилади. Алюминий (кумушсимон) ва бронза (олтинсимон) упалар кўринишидаги металл кукунлар металл қурилмаларни бўяш учун ва декоратив бўяш учун ишлатилади. Сунъий органик пигментлар анилин органик бўёқларини оқ тўлдиргичда (каолин, шпат ёки талькда) чўктириб олинган рангли кукундан иборат. Улар юқори бўяш ҳусусиятига эга, лекин ёруғликка чидамлилиги паст бўлгани учун улардан асосан хоналарнинг ичини бўяш учун фойдаланилади. Тўлдиргичлар кўпчилик холларда оқ рангга эга бўлган ҳамда пигментларни тежаш учун ва уларга алоҳида хоссалар (масалан, юқори мустаҳкамлик, кислотабардошлик ва оловбардошлик ва ҳоказо) бериш учун бўёқ таркибларига қўшиладиган эримайдиган минерал модда. Бўёвчи таркиблар учун тўлдиргичлар сифатида каолин, майдаланган тальк, чангсимон кварц, асбест чанги, слюда ва бошқа майдаланган материаллар ишлатилади.
81 - Қоришма аралашмаларининг хоссалари. Қоришма аралашмаларининг асосий хоссаси унинг осон ётқизувчанлагидир. Осон ётқизувчанлик деганда қоришманинг юзада бир жинслиги юпқа қатлам бўлиб қўйилиш ҳусусияти тушунилади. Аралашмаларнинг асосан ётқизилувчанлиги уларнинг сурилувчанлик даражасига ва сувни сақлаб туриш ҳусусиятига боғлиқ бўлади. Қоришма аралашмасининг сурилувчанлиги деб уни тош юзаси бўйлаб юпқа қатлам бўлиб осон ёйилиши ва асосдаги барча нотекисликларни тўлдириш ҳусусиятига айтилади. Қоришма аралашмасининг сурулувчанлик даражаси учининг бурчаги 300 ва баландлиги 15 см ли массаси 300 гр стандарт конус ёрдамида (расм) аниқланади. Конус учи билан қоришма аралашмасига ботирилади. Унинг бўртиш чуқурлиги қанча катта бўлса, қоришма аралашмасининг сурилувчанлиги шунчалик юқори бўлади. Сурилувчанлик кўрсатгичи сифатида конусни ботиш чуқурлиги (см ҳисобида) қабул қилинади. Аралашманинг сурилувчанлик даражаси қориш суви миқдорига, дастлабки материал-ларнинг таркиби ва хоссаларига боғлиқ бўлади. Қоришма аралашмаларининг сурилувчанлигини ошириш учун уларнинг таркибига пластифика-цияловчи минерал қўшилмалар, шунингдек юза-фаол моддалар киритилади. Пластифика-цияловчи қўшимчалар сув ва цементни кам сарфлаган ҳолда қоришма аралашмасининг талаб этилган сурилувчанлигига эришишга, яъни мустаҳкамлиги катта қоришмалар олишга ёки цементни тежашга имкон беради. Ёзги ва қишки шароитларда аралаш-манинг иш сурилувчанлиги унинг вазифасига ва девор материалининг турига қараб қабул қилинади. Сув сақлаб қолиш ҳусусияти деб, қоришма аралашмасининг уни ғовакли асосга ётқизганда сувни сақлаб қолиш ва ташиш жараёнида қатламланмаслик хоссасига айти-лади. Қоришма аралашмаси яхши сув сақлаб қолиш ҳусусиятига эга бўлган ҳолда сувнинг қисман сўриб олиниши қуришда қоришма аралашмасини зичлайди, бу эса қоришма мустаҳкамлигини оширади. Цемент сарфи ош-ганда, цементнинг бир қисми оҳакка алмаштирилганда, юқори дисперс қўшимчалар (куллар, лойлар ва бошқалар) шунингдек баъзи бир юза фаол моддалар киритилганда бу ҳусусият ортади. Қурилиш қоришмаларининг асосий хоссалари -мустаҳкамлик ва совуққа чидамлиликдир. Қотган қоришманинг мустаҳкамлиги боғловчининг фаоллигига, сув-цемент нисбатига, қотиш муддати ва шароитларига (атрофдаги муҳитнинг намлиги ва ҳарорати)боғлиқдир. Қоришма аралашмалари сувни жадал сўриб олиш ҳусусиятига Қоришма аралашмасининг сўрилувчанлигини аниқлаш учун стандарт конус. 1-конусли силжийдиган стержен; 2-бўлинмали чизғич; 3-штатив; 4-қоришма аралашмали идиш. эга бўлган ғовакли асосга ётқизилганда, қотган қоришмаларнинг мустаҳкамлиги зич асосга ётқизилган шу қоришмаларнинг мустаҳкамлигидан анча юқори бўлади. Қоришма мустаҳкамлиги унинг маркаси билан характерланади. Қоришма маркаси 70,7х70, 7х70,7мм ўлчамли кублар ёки 40х40х160мм ўлчамли тўсинчалар кўринишидаги намуналарнинг сиқилишга мустаҳкамлик чегараси бўйича белгиланади. Намуналар қоришма аралашмаси 15-250С да 28 кун қотгандан кейин тайёрланади. Қурилиш қоришмалариучун қуйидаги маркалар назарда тутилган: 4,10,25,50,75,100,150,200 ва 300. Меъёрий шароитларда бўлганда қоришмалар бетон каби қотиш ва узоқ вақт ичида мустаҳкамлигини ошириш ҳусусиятига эга. Масалан, 7 кунлик қориманинг ўртача мустаҳкамлиги марка мустаҳкамлигининг 40-50 %ини, 14 кунликники 60-70 %, 60 кунликники 120 % ва 90 кунликники 130 %ни ташкил қилади. Агар цемент ва аралаш қоришмалар 150С дан фарқланадиган ҳароратда қотса, у ҳолда бу қоришмаларнинг нисбий мустаҳкамлиги махсус жадваллардан танланади. Шлакопортландцемент пуццоланли портландцемент асосида тайёрланган қоришмалар ишлатишда 100С дан паст ҳароратда улар мустаҳкамлигини орта боришининг кескин секинлашишини, 00С дан паст ҳароратда эса уларнинг қотиши амалда тўхташини ҳисобга олиш лозим. Қотган қоришманинг совуққа чидамлилиги қуйидаги маркалар билан характерланади:СЧ 10, 15, 25, 35, 50, 100, 150, 200 ва 300. Талаб этилган қоришма маркаси ҳисоблаб ва таркибини танлаб олинади. Қоришманинг совуққа чидамлилиги намуна-кубларни музлатиш камераларида синаш йўли билан текширилади. 82-Silikat g‘isht - bu ohak, qum va suv aralashmasi. Yuz yildan ortiq vaqt davomida silikat sanoati tabiiy xom ashyodan ekologik jihatdan toza va mukammal qurilish materiali sifatida ishlab chiqarilib kelinmoqda. Silikat g‘ishtlar devorlarni qurish va binolarni qoplash uchun keng qo‘llaniladi. Silikat g‘ishtlar asosan ikki turga bo‘linadi - rangli va odatiy. Rangli silikat g‘ishtlar, yuqorida aytib o‘tilganidek, silikat g‘isht loyiga zarur pigmentlarni orqali amalga oshiriladi, natijada, silikat g‘isht to‘liq sun’iy bo‘yoq bilan bo‘yalib, mahsulotlarning rang palitrasi cheksiz keng bo‘lishi mumkin. Mustahkamlik - g‘ishtlarning asosiy xarakteristikasi bu materialning ichki va tashqi bosim ta’sirida qulab tushmasdan qarshilik ko‘rsatish qobiliyatidir. Mustahkamlik darajasiga qarab silikat g‘ishtlar 75, 100, 125, 150, 200, 250, 300 markalarga bo‘linadi. Issiqlik o‘tkazuvchanligi – Silikat g‘ishtlarning issiqlik o‘tkazuvchanlik ko‘rsatkichi 0,35 dan 0,7 Vt/(m*°C) gacha va ushbu ko‘rsatkich ularning o‘rtacha zichligiga va ularning bo‘shliqlar soniga bog‘liq. Suvni yutish - Hajmi bo‘yicha suv yutilishi har doim 100% dan kam, og‘irligi bo‘yicha esa 100% dan ortiq bo‘lishi mumkin. Bu silikat g‘ishtlar sifatining muhim ko‘rsatkichlaridan biri bo‘lib, uning g‘ovaklik funksiyasi, namligiga va siqilish vaqtida solishtirma bosimiga bog‘liq. GOST talablariga muvofiq silikat g‘ishtlarning suvga yutish ko‘rsatkichi kamida 6 foiz bo‘lishi kerak. Sovuqqa chidamlilik – Sovuqqa chidamlik talablariga ko‘ra 150 va undan yuqori markali g‘ishtlarga faqat binolarni pardozlash (oblitsovka) maqsadida ishlatilishi mumkin. Silikat g‘isht o‘z mustahkamligini 20 foizdan kamaytirmasdan 25 ta sinov siklidan o‘tishi kerak. Ishlab chiqarilgan silikat g‘ishtlarning xilma-xilligi uni aniq ehtiyojlar uchun tanlashga va xarajatlarni sezilarli darajada kamaytirishga imkon beradi. G‘isht turli xil parametrlar bilan ishlab chiqariladi. Masalan, 9 qavatgacha balandlikdagi binolarni qurish uchun zichligi va sovuqqa chidamliligi past bo‘lgan bir yarim yoki ikkita g‘isht qalinligidan foydalanish mumkin.Shuningdek, uyning dizayni a’lo darajadagi ko‘rinishga ega bo‘lib, isitish xarajatlari sezilarli darajada kamayadi. Qurilishda silikat g‘ishtdan foydalanish uning xususiyatlari bilan belgilanadi. Silikat g‘isht eng mashhur qurilish materiallaridan biridir. U nisbatan arzon, muntazam shaklga, aniq o‘lchamlarga va yaxshi mustahkamlikka ega. Bu olovbardosh materiallardan biri bo‘lib, u juda sekin qiziydi va yuqori haroratga yaxshi bardosh bera oladi. Silikat g‘isht turli xil ranglarda ham ishlab chiqarilishi mumkin. Shunday qilib, ushbu qurilish materialiga klassik oq rang berish uchun ular xom ashyo tarkibiga maxsus bo‘yoq qo‘shishga murojaat qilishadi. Qizil yoki sariq kabi rangli g‘ishtlarni ishlab chiqarish uchun boshqa pigmentlardan ham foydalanish mumkin. Ko‘pincha, pigment tarkibiy qismlarini qo‘shganda formulalarga maxsus modifikatsiya qiluvchi ingrediyentlar yuboriladi, bu esa silikat g‘ishtni sovuqqa chidamli va bardoshli qiladi.Hozirda Respublikamizda Xorazm viloyatida silikat g‘isht ishlab chiqaruvchi korxonalar faoliyat ko‘rsatib kelmoqda, jumladan Urganch shahridagi “Urganch qurilish materiallari zavodi” va Qo‘shko‘pir tumanidagi “Qo‘shko‘pir silikat g‘isht zavodi” silikat g‘isht ishlab chiqarish korxonalarining umumiy yillik ishlab chiqarish quvvati 44 mln. donani tashkil etadi (talabga qarab ishlab chiqarish xajmini kichik investitsiya hisobiga 70 mln donaga ta’minlash mumkin).Shuningdek, Nukus shahrida ham “Barxan Silikat” MCHJda 1,8 mln dollar investitsiya hisobiga yillik quvvati 20 mln dona bo‘lgan xar xil o‘lchamli va rangdagi silikat g‘isht ishlab chiqarish loyihasi ishga tushirilishi kutilmoqda. Eng asosiysi bu texnologiya yordamida qurilish qumi o‘rniga barxan qumlaridan ham foydalanish imkoniyatini beradi. 84 -Issiqlik izolyatsiya materiallari deb, yuqori g’ovaka ega va oqibatda kam issiqlik o‘tkazuvchan qurilish materiallariga aytiladi. Yuqori g‘ovak deyarli barcha issiqlik izolyatsiya materiallarining bosh va umumiy xususiyati bo‘lib, ularning asosiy texnik xossalarini aniqlaydi. Turli texnologik usullarni qo‘llab, issiqlik izolyatsiya materiallar g‘ovakligini nazorat qilish va shu yordamida materiallarga kerakli sifatlarni berish mumkin.“Pardozlash va issiqlik izolyatsiya materiallari” fanining mohiyati turli xususiyat va ko‘rinishdagi xomashyodan keskin farqlanuvchi ishlab chiqarish texnologik sxemalari bo‘yicha olingan va turli sohalarda qo‘llanuvchi materiallarni o‘rganish bilan bog‘liq. “Pardozlash va issiqlik izolyatsiya materiallari” fanining alohida bo‘limlari o‘xshash o‘quv fanlar bilan uzviy bog‘liq, masalan: bog‘lovchi moddalar, qurilish materiallari va buyumlari texnologiyasi va boshqalar. Qo‘llanilayotgan xomashyo va ularni qayta ishlash usullari turli-tumanligiga qaramasdan, barcha issiqlik izolyatsiya materiallarini ishlab chiqarishda bitta umumiy va shu bilan birga muhim texnologik masala mavjud bu yuqori g‘ovak material olishdir. Bu esa “Pardozlash va issiqlik izolyatsiya materiallari” fanining bir o‘zida bunday materiallar ishlab chiqarishning ko‘p sonli usullarini o‘rganishga imkon beradi. 2_ Issiqlik izolyatsiya materiallari bino va inshoatlar qurilish konstruksiyalari, shuningdek texnologik apparaturalar, issiqlik qurilmalari va turli trubalarni issiqlik izolyatsiyasi uchun ishlatiladi. Issiqlik izolyatsiya materiallarini qurilishda qo‘llash: a) yig‘ma qurilish uchun mahsulot va konstruksiyalarni zavodda tayyorlash yo‘li bilan qurilish ishlari industriyasi darajasini oshiradi; b) asosiy qurilish materiallari: sement, g‘isht, yog‘och, metall va boshqa materiallarga bo‘lgan katta talablarni kamaytiradi; v) to‘sish qurilish konstruksiyalari (devorlar, to‘siqlar) og‘irligini kamaytiradi, ko‘taruvchi qurilish konstruksiyalarini yengillatadi (poydevorlar, ustunlar); g) binolarni isitish uchun yoqilg‘i sarfini kamaytiradi. Qurilishda issiqlik izolyatsiya materiallardan samarali foydalanishni turar-uy devorlari misolida ko‘rish mumkin Khikmatillo_13 🩻, [1/25/2023 10:38 PM] 3_ Sanoatda issiqlik izolyatsiyasi – issiqlikni yo‘qotishni qisqartirish va yoqilg‘i iqtisodida asosiy omillardan biri hisoblanadi. Uni elektr stansiyalarda, metallurgiya, mashinasozlik, neft, kimyo va sanoatning boshqa sohalarida qo‘llaniladi. Sanoat uskunasi izolyatsiyasi uchun (bug‘ o‘choqlari, truboprovodlar, pech va boshqalar) qo‘llanuvchi issiqlik izolyatsiya materiallarining o‘rtacha 1 t si yiliga shartli yoqilg‘idan 200 t gacha iqtisod beradi. Turli truboprovodlar issiqlik izolyatsiya materiallarining keng qo‘llanish sohasidir. Sanoat uskunalari va truboprovodlarning issiqlik izolyatsiyasi iqtisodiy samaradorligi darajasini ko‘pincha issiqlikni tejash koeffitsienti η deb ataluvchi kattalik bilan baholanadi. Agarda izolyatsiyagacha issiqlik uskunasining tashqi muhitga issiqlik yo‘qotishini Q1 deb, izolyatsiyadan keyingi o‘sha uskunaning issiqlik yo‘qotishini esa Q2 deb belgilasak, issiqlikni tejash koeffitsienti Yaxshi issiqlik izolyatsiyasida η kattaligi 95-97 % ga etadi. Issiqlik izolyatsiyasini o‘rnatishning boshlang‘ich harajatlari juda tez, qoida bo‘yicha, bir yildan kam vaqtda o‘zini oqlaydi. Issiqlik izolyatsiyasi sanoat uskunalari va truboprovodlarni faqat issiqlik sarfi va sovuqdan saqlabgina qolmasdan, ko‘pgina hollarda ishlab chiqarish rejimlarini barqarorlashtirish va texnologik jarayonlarini intensifikatsiyalashga yordam beradi. Masalan, elektr stansiyalar bug‘li turbinalarining issiqlik izolyatsiyasi yaxshi bo‘lmasa, turbinalardagi podshipniklarning kuchli tebranishi tug‘iladi, bu esa uni ishga tushirish va ekspluatatsiya qilishga to‘sqinlik qiladi. Temir yo‘l transportida issiqlik izolyatsiyasi harakatdagi vagonlarda ishlatiladi, masalan yo‘lovchi va izotermik vagonlar. Issiqlik izolyatsiya sanoati uchun tabiiy xomashyoning ko‘p sonli turlari va boshqa sanoat tarmoqlarining turlicha chiqindilari – xomashyo bazasi hisoblanadi. Barcha mumkin bo‘lgan tog‘ jinslari mineral paxta va uning asosida issiqlik izolyatsiya mahsulotlar ishlab chiqarish uchun xomashyo bo‘lib xizmat qiladi: bazalt, granit, diabaz, diorit, traxit va boshqa vulqonsifat jinslar; dolomit va mergal. Noorganik issiqlik izolyatsiya materiallarini ishlab chiqarish uchun xomashyo resurslarining turlari, sanoat chiqindilari ichida birinchi o‘rinni metallurgiya, domna shlaklari egallaydi. Domna shlaklari mineral paxtasini ishlab chiqarish uchun amalda tuganmas xomashyo zahirasini tashkil qiladi. TES bug‘li o‘choqlarida changsimon yoqilg‘i yoqishda hosil bo‘lgan kulni issiqlik izolyatsiya betonlar tayyorlash uchun ishlatiladi. 4_ Organik issiqlik izolyatsiya materiallarni ishlab chiqarish uchun xomashyo sifatida yog‘och, torf, alohida turdagi qishloq xo‘jalik ekinlari pichani, hamda ayrim yovvoyi ekinlarning poyalari, masalan qamish ishlatiladi. Issiqlik izolyatsiya plastmassalar turli kimyoviy tarkibi sintetik smolalaridan fenol, polistirol va boshqa tarkiblar ishlab chiqiladi. Issiqlik izolyatsiya materiallarni tayyorlash uchun xomashyoni kompleks qo‘llash va shu asosda issiqlik izolyatsiya materiallar ishlab chiqarishni boshqa ishlab chiqarish bilan kooperatsiyalashni amalga oshirish tavsiya qilinadi. Masalan domna shlaklaridan mineral paxtani metallurgiya kombinatlarida, shisha tolalarini shisha zavodlarida, yog‘och tolali va fibrolit plitalarni uy-joy qurish kombinatlarida, gazlangan plastmassalarni esa kimyo sanoati korxonalarida ishlab chiqarishni tashkil qilish foydalidir. 5_ Issiqlik izolyatsiya materiallar sanoatini yaqin yillarda rivojlantirishning asosiy masalalari: a) xomashyo bazasini kengaytirish; b) issiqlik izolyatsiya materiallar ishlab chiqarishni oshirish va sifatini yaxshilash maqsadida ishlab chiqarish texnologik jarayonlarini mukammallashtirish; v) yuqori samarali texnologik uskunalar bilan korxonalarni ta’minlash; g) to‘liq zavod tayyorligi bilan issiqlik izolyatsiya mahsulot va konstruksiyalarni ishlab chiqishga o‘tish va ulardan qurilish maydonchalari va montaj uchastkalarida issiqlik izolyatsiya moslamalarni yig‘ish (montaj qilish); d) ishlab chiqarishda mehnatning xavfsiz va sog‘lom sharoitlarini ta’minlash. Issiqlik izolyatsiya materiallar tuzilishining bosh xususiyati bu ularning yuqori g‘ovakligidir. 6_ Material g‘ovakligi deb, material tarkibidagi barcha g‘ovaklarning umumiy hajmining materialning umumiy hajmiga nisbati aytiladi. G‘ovaklik materialning g‘ovaklar bilan to‘liqlik darajasini ko‘rsatadi va odatda hajm bo‘yicha foizlarda ifodalanadi. Materialning g’ovak va zichlik qiymatlari o‘zaro bir-birlarini 100 % gacha to‘ldiradilar. G’ovak qancha ko‘p bo‘lsa, zichlik shuncha kam bo‘ladi, va aksincha. G‘ovaklar deb, materialdagi mayda bo‘shliqlarga aytiladi, ular odatda havo yoki suv bilan to‘ldiriladi.Qurilish materiallarining makrog’ovak va mikrog’ovak tushunchalari farqlanadi. Materialning makrog‘ovak tuzilishi ko‘z bilan ko‘rinuvchi nisbatan yirik g‘ovaklar mavjudligi bilan harakterlanadi. 85 Асфальт бетон – битум, минерал кукун, қум ва йирик тўлдиргич майдаланган тош ёки шағалдан иборат аралашмани зичлаш натижасида олинадиган сунъий материалдир. Асфальтбетон таркибини саралашда асфальтбетоннинг талаб этилган мустахкамлиги ва тегишли иссиққа чидамлилигини таъминлаш учун битум маркаси ва боғловчи ќамда майда туйилган минерал қўшимчалар нисбати танланади. Асфальтбетон таркибидаги битумнинг умумий миқдори массаси бўйича 5-6%. Йирик тўлдиргич сифатида ҳаммадан кўп йириклиги 10-40 мм бўлган охактош майда тошдан фойдаланилади, у битум билан яхши тишлашади. Асфальт бетонлари иссиқ ва совуқ ҳолатда ётқизиладиган бетонларга бўлинади. Иссиқ асфальтбетон аралашмаларини тайёрлаш учун олдиндан қуритилган ва 180-200оС гача қиздирилган майда туйилган қўшимча қум ва майдаланган тош эритилган битумли аралаштиргичга юкланади ва аралаштирилади. Тайёр қайноқ аралашмалар автосамосвалларда жойига ташилади ҳамда ётқизилгандан кейин ўзи юрар ғалтаклар воситасида зичлаб текисланади. Совуқ ҳолатда ётқизиладиган асфальтобетон аралашмалари суюқ битумлар асосида тайёрланади. Бундай асфальтобетон аралашмалар ётқизилгандан кейин суюқ битумларнинг буғланиши натижасида бир неча кун давомида қотади. Совуқ асфальтобетонларнинг нархи иссиқлайин ётқизиладиган асфальтобетонларнинг нархига нисбатан анча паст, лекин улар унча чидамли эмас. Асфальтобетон автомобиль йўллари, кўчалар, саноат цехлари, омборлар, сақлаш жойлари ва ёрдамчи хоналарнинг полларини қоплаш учун ишлатилади. Қатронли қоришмалар ва бетонлар асфальт материалларига ўхшаш материаллардир. Уларни тайёрлаш учун боғловчи сифатида тошкўмир қатрони (ёки пек) нинг майда туйилган минерал кукуни билан аралашмасидан фойдаланилади. Лекин қатронли қоришмалар ва бетонларнинг сувга ва ейилишга чидамлилиги, иссиққа чидамлилиги ва мустахкамлиги асфальт қоришма ва бетонларнинкига нисбатан паст бўлади, шу сабабли улар қурилишда иккинчи даражали йўлларни қоплаш учун ишлатилади 86 - Қурилишбоп қоришмаларнинг турлари, синфлари Қурилишбоп қоришма деб, боғловчи моддалар, сув, майда тўлдиргич (қум) ва зарур бўлган ҳолларда турли қўшимчалар (минерал, юза-фаол, кимёвий ва бошқа қўшилмалар) нинг тўғри танланган аралашмасининг қотиши натижасида олинган сунъий тош материалга айтилади. Бу материалларнинг қотишга қадар аралашмаси қаришма аралашмаси деб аталади. Ўзининг таркибига кўра қурилиш қоришмаси майда донадор бетон ҳисобланади ва у бетонга хос бўлган қонуниятларга асосан қотиш хусусиятига эгадир. Қурилиш қоришмалари хилма-хиллиги билан ажралиб туради, зичлиги, боғловчининг тури ва вазифасига қараб гурухларга бўлиниши мумкин. Қуруқ ҳолатдаги зичлигига кўра қоришмалар зичлиги 1500 кг/м3 ва бундан ортиқ оғир (уларни тайёрлаш учун оғир кварц ёки бошқа қумлар ишлатилади) ҳамда зичлиги 1500 кг/м3 дан кичик бўлган енгил (пемзадан, туфдан, шлаклар, керамзит ва бошқа енгил материаллардан тайёрланган енгил ғовак қумлар уларнинг тўлдиргичлари ҳисобланади) қоришмаларга бўлинади. Боғловчи модда турига кўра қурилиш қоришмалари цементли (портлндцемент ёки унинг хиллари): оҳакли (ҳавода қуритилган ёки гидравлик - оҳаклар): гипсли (гипсли боғловчи моддалар - қурилиш гипси, ангидритли боғловчилар асосида): аралаш (цемент - оҳакли, цемент-лойли, оҳак-гипсли боғловчи асосида) қоришмаларга бўлинади. Битта боғловчи асосида тайёрланган қоришмалар оддий, бир нечта боғловчилардан тайёрланган қоришмалар аралаш ёки мураккаб қоришма деб аталади. Боғловчилар қоришманинг вазифаси, унга қўйиладиган талаблар, қотиш ҳарорати - намлик режими ҳамда бино ва иншоотлардан фойдаланиш шароитларига қараб танланади. Вазифасига кўра қурилиш қоришмалари ғишт-тош териш ва йирик ўлчамли элементлардан деворларни ўрнатув қилиш учун ишлатиладиган териш; суваш, девор блоклари ва панелларига манзарали қатлам қоплаш учун фойдаланиладиган пардозлаш; алоҳида хусусиятларга эга бўлган (намдан ҳимоялаш, акустик, рентген нуридан ҳимоялайдиган ва ҳоказо) махсус қоришмаларга бўлинади. Оддий қоришмалар учун портландцементлар, пуццоланли портландцементлар, шлакопортландцементлар ва махсус паст маркали цементлар, масалан, 200 маркали қумли портландцемент, шунингдек оҳак ва гипс боғловчи бўлиб хизмат қилади. Гидравлик боғловчиларни тежаш ва қурилиш қоришмаларининг технологик хоссаларини яхшилаш учун аралаш боғловчилар кенг қўлланилади. Оҳак қурилиш қоришмаларида оҳак хамири ёки сути кўринишида ишлатилади. Гипсдан асосан сувоқ қоришмаларида оҳакка қўшимча сифатида фойдаланилади. Қоришмалар қориладиган сув таркибида боғловчи моддани қотишига зарарли таъсир кўрсатадиган аралашмалар бўлмаслиги керак. Қоришмаларни қориш учун қувур суви яроқли ҳисобланади. Оғир қурилиш қоришмалари учун майда тўлдиргич сифатида табиий қумлар ва дала шпати, табиий қумлар, шунингдек зич тоғ жинсларини майдалаб олинган қумлар, енгил қоришмалар учун пемза, туф, шлак қумлари ишлатилади. Қум донасининг энг катта ўлчами 2,5 мм дан катта бўлмаслиги керак. Қум таркибида лойқаланиш билан аниқланадиган лой, балчиқ ва чангсимон заррачалар 10 % дан ортиқ бўлмаслиги керак. Шу вақтнинг ўзида, агар қум таркибида органик аралашмалар бўлмаса, у териш қоришмалари учун яроқли деб топилади. Қоришма аралашмаларининг қулай тўшалиши учун улар таркибига пластификацияловчи қўшимчалар киритилади. Цемент ва оҳак қоришмаларида минерал пластификацияловчи қўшимча сифатида лой сути ёки майда туйилган кукун кўринишидаги лойдан фойдаланилади. Бундан ташқари қоришмаларга шу мақсадларнинг ўзида майда туйилган гидравлик қўшимчалар - трепел, вулқон кули ва бошқалар киритилади. Органик пластификаторлар сифатида СДБ, совунли сув (ПМШ), милонафт ва бошқалар қўлланилади. Қишки шароитларда қўллаш учун мўлжалланган қоришмалар таркибига қотишни тезлатгичлар, шунингдек сувнинг музлаш ҳароратини пасайтирувчи қўшимчалар (кальций хлориди, натрий хлориди, поташ, натрий нитрати ва бошқалар) киритилади. . Download 39.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling