76 Қодирова Д. С. Санъатнинг руҳий-эстетик мезонлари 79


Download 411.79 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana16.06.2023
Hajmi411.79 Kb.
#1513965
1   2   3   4
Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/1
104 
генетика муаммолари, трансплантология, клонлаштириш каби кўплаб баҳсли масалаларни 
кўндаланг қўймоқда. Мана шундай ахлоқий муаммолар бутун дунёда жадал ривожланаётган 
биоэтика номли янги билим соҳасининг мазмунини ташкил этмоқда.
Агар шифокорларнинг касбий этикаси тиббиёт соҳасидаги профессионалларга тегишли ва 
уларга мўлжалланган бўлса, биоэтика профессионалларнинг эмас, балки беморларнинг 
манфаатларини кўпроқ ҳимоя қилувчи кенг маданий жараёндир. Биоэтика соғлиқни сақлаш 
амалиёти соҳасида юзага келаётган янги ахлоқий муаммоларни, тиббиёт соҳасидаги янги 
технологияларни ҳамда мазкур муаммоларни ҳал қилишнинг янги принципларини ишлаб чиқади. 
Мазкур принциплар шифокорларнинг амалий фаолиятига доир бевосита кўрсатмалар эмас, балки 
беморлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган амалий фаолиятдир. 
Биоэтикада шифокорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларидан ҳам кўра кўпроқ беморнинг 
ҳуқуқ ва мажбуриятларини қайд этади. Бинобарин, биоэтика бу беморлар этикаси, яъни бемор 
ҳолатидаги ҳар бир инсоннинг манфаатларини эътиборга олувчи ва ҳимоя қилувчи қоидалардир. 
Биоэтика ўз ичига кенг фалсафий, ахлоқий, хуқуқий масалаларни олгани учун унинг 
муаммолари майдони доимий равишда кенгайиб бораверади. Биоэтика турли хил қадриятлар 
тизимини бирлаштиради: биологик (жисмоний мавжудлик, соғлиқ, азоблардан халос бўлиш), 
ижтимоий (муносиб турмуш сифатига тенг ҳуқуқлилик ва тиббий хизматларнинг барча турларидан 
фойдаланиш), экологик (табиатнинг ўзини ўзи қадрлаши, унинг ўзига хослиги), шахсий 
(хавфсизлик, ўзини ўзи хурмат қилиш) ва бошқалар.
Биоэтика концепциялари инсонлар ва бошқа биосфералар ўртасидаги манфаат ва 
этиёжларини қондиришга қаратилган ўзаро муносабатида бошқа тирикликларнинг ҳам имконият 
ва эҳтиёжларини ҳисобга олиш зарур эканлигини алоҳида таъкидлайди. Хусусан, биоэтика 
доирасида табиатга ахлоқий ёндашувнинг туб моҳияти шахслараро ва ўзига бўлган инсонпарвар 
муносабатда намоён бўлади. Инсон ва барча тирик мавжудотлар ўртасидаги муносабат моҳиятини 
тушуниши инсоннинг ўзини англаш жараёнида ҳиссиётларида ифодаланади. Бундай ёндашувда 
ҳар қандай тирикликнинг манфаатлари ва ҳуқуқ инсон ва ноинсоний субъектларнинг тенглигига 
асосланади. Бу жараёнда масалага ёндашув инсоннинг “Мен” ига ва унинг мустақиллигига 
асосланади, бу ўз навбатида муаммонинг ахлоқий моҳиятини кўриб чиқишни талаб қилади.
Биоэтика концепцияларида инсон табиатнинг “Инсон-ҳайвон-биологик тур” занжирида 
уларнинг фойдалилиги, мақсадга мувофиқлиги ёки яшаш ҳуқуқи масаласини хал қилиш ҳуқуқига 
эга эмас, деб таъкидланади. Унинг асосий бурчи анъанавий ахлоқий тамойилларни қайта кўриб 
чиқиш ва янгиларини шакллантиришни ўз ичига олган кенг инсоний ёндашувларни намоён 
қилишддан иборатдир. 
Бундай янги ёндашувлардан бири инсон табиатга бўлган муносабатда ўзининг моҳиятини 
табиатнинг бир қисми сифатида тушунишида ифодаланади. Бу ички омил инсон ва табиат 
ўртасидаги муносабатда инсоннинг биологик табиатидан келиб чиқади. Бу холат биздан нафақат 
инсон балки бошқа системаларнинг барча табиий ҳуқуқларини, маънавий қадриятларини тан 
олишни талаб қилади.
Шу билан бирга биоэтика инсонни табиатга генетик инженериянинг ютуқлари билан 
аралашув хавфи ҳақида огоҳлантиради. Трансген ўсимликлар ва ҳайвонларни яратиш ва уларни 
биосферага киритиш, ирсий ўзгартирилган организмлардан яратилган озиқ-овқатлардан 
фойдаланиш муаммолари ҳам биоэтика фанининг баҳс мавзулари доирасига киради. Сўнгги 
йилларда ген инженерияси асосида яратилган турли озиқ-овқатларнинг хавфли эканлиги, турли 
хил хасталикларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши ҳақида кўп гапирилмоқда.
Биоэтика инсонни табиатга оқилона муносабатга чақиради, чунки табиат кези келганда 
унга бўлган тийиқсиз муносабат учун инсониятни шундай жазолайдики, унинг ўрнини ҳеч нарса 
билан тўлдириб бўлмаслиги ҳақила огоҳлантиради. 
Ўтган асрнинг сўнгида келажакдан ташвишланадиган барча илм-фан кишиларининг 
биоэтика муаммоларига қизиқишлари ортиб борди. Биоэтиканинг муаммолари тиббиёт ва 
биология соҳаси вакиллари, шу билан биргаликда файласуфлар, ҳуқуқшунослар, дин 
арбобларининг кенг жамоасини ўзига жалб этди. Биоэтика муаммоларига бағишланган конгресс ва 
конференциялар ўтказилди. Шу билан биргаликда, биоэтика масалаларини тартибга солувчи қатор 
халқаро ҳужжатлар қабул қилинди. Ҳозирда биоэтика бўйича махсус халқаро дастурлар амалга 
оширилмоқда.
1993 йили ЮНЕСКОнинг биоэтика дастурига асос солинди. 2002 йилдан у ЮНЕСКО 
фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Дастурни амалга ошириш орқали 



Download 411.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling