8- мавзу. Глобал жараёнлар ва барқарор тараққиёт. Режа


Дунё океанинг ифлосланиши, жонли табиатнинг йўқотилиши янада хавфли тус


Download 295.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana25.04.2023
Hajmi295.59 Kb.
#1397157
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
8- мавзу. Глобал жараёнлар ва барқарор тараққиёт.

Дунё океанинг ифлосланиши, жонли табиатнинг йўқотилиши янада хавфли тус 
олмоқда. Ҳар йили окенларга 12-15 млн. тоннага яқин нефть ва нефть маҳсулотлари 
тўкилмоқда, шаҳарларнинг кенгайиши, саноат корхоналарини қуриш учун минг-минглаб гектар 
ер майдонлари ажратиб берилмоқда, ўрмонлар кесилиб яшил ерлар камаймоқда. Бу тенденция, 
айниқса, ривожланаётган мамлакатларда хавфли тус олмоқда. Дунёда ҳар йили 200 минг км
2
территориядаги тропик ўрмонлар кесилиб қайта тикланмай қолмоқда. 
Давримизнинг яна салбий белгиларидан бири шундаки, инсон фаолияти кўламининг 
миқёси тобора биосферани тўла эгаллаб, эндиликда космосга ҳам таъсир эта бошлади. 
Озиқ-овқат муаммоси ва биосфера. Ниҳоятда тез ўсиб бораётган дунё аҳолисини озиқ-
овқат билан таъминлаш муаммоси кейинги пайтларда жаҳоннинг бир қанча минтақаларида 
анча кескинлашди. Ҳолбуки, 1950 йилда бу кўрсаткич 0,5га. ни ташкил этган эди. 
Озиқ-овқат захираларининг ўсишини, бир томондан, ишланадиган ер майдонларини 
кенгайтириш ҳисобига, иккинчи томондан экилаётган майдонларнинг ҳосилдорлигини ошириш 
ҳисобига таъминлаш мумкин. 
Демографик муаммолар ва унинг фалсафий таҳлили. ХХ аср ўзининг бир қатор 
белгилари билан олдинги барча даврлардан кескин фарқ қилади. Хусусан, ХХ асрни яна 
«демографик портлаш» давридир, деган қарашлар ҳам кенг тарқалган. Бунда қолган барча 
жаҳоншумул муаммоларни келтириб чиқарувчи бош сабаблардан бири ҳам айнан ер юзида 
аҳолининг тез суръатлар билан кўпайиши билан бевосита боғлиқ эканлиги назарда тутилади. 
«Демографик портлаш» тушунчаси ижтимоий-тарихий тараққиётнинг қисқа бир даврида
муайян минтақа ёки мамлакатда ва шунингдек, бутун ер юзида табиий туғилиш ҳисобига аҳоли 
миқдорининг ниҳоятда тез кўпайишини англатади. 
Инсониятнинг олдида ана шундай хавф борлиги тўғрисида дастлаб инглиз иқтисодчиси Томас 
Роберт Мальтус (1766-1834 йй.) огоҳлантирган эди. У ўзининг «Аҳолишуносликнинг қонунияти 
тўғрисида тажрибалар» номли китобида аҳолининг геометрик прогрессия бўйича кўпайишини, 
унинг хаёт кечириши учун зарур бўлган моддий неъматларнинг кўпайиши арифметик прогрессия 
бўйича рўй беришини айтган эди. Мальтус бу жараённинг олди олинмаса, яқин келажакда, планетар 
масштабда, табиий муҳит бериши мумкин бўлган моддий неъматлар миқдори билан жуда тез 
суръатларда кўпаяётган дунё аҳолиси эҳтиёжи ўртасида зиддият вужудга келишини башорат қилган 
эди. 
Мамлакатимиз учун энг асосий глобал муаммо — Орол фожиаси эканлигини биламиз. Бу 
борада республикамиз минтақадаги давлатлар орасида кўпдан-кўп ташаббусларни ўртага 
ташлаб келмоқда. Шу билан бирга мамлакатимиз аҳолиси ҳам муттасил ўсиб бормоқда.
Ўзбекистон ўз аҳолиси ўсиш билан боғлиқ масалаларни, айтиш мумкинки, муваффақиятли ҳал 
қилишга киришди.

Download 295.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling