85
фойдаланиш, водород, гелий ва х.к.) дан олинадиган энергия миқдорини муттасил ошириб
бориш. Қуёш энергияси, ГЭС ва шамол электростанциялар 2025 йилда бу эҳтиёжнинг 60%ини
қондириши мумкин.
Хом-ашё ресурсларидан фойдаланиш ва экологик мувозанатни сақлаш муаммоси.
Жаҳон статистик ахборот марказлари берган маълумотларга қараганда, ХХ асрнинг бошидан то
ҳозирги кунгача ишлаб чиқарилган кўмирнинг 45%, темир рудасининг 57%, нефтнинг 76%,
табиий газнинг 80% кейинги 25 йилга тўғри келар экан. Ана шундай ҳолатни хом-ашёнинг
бошқа турлари тўғрисида ҳам гапириш мумкин. Таҳлилларга қараганда, 90-йилларда
ишлаб
чиқарилган хом-ашё миқдори 60-70-йиллардагига қараганда 1,5-2 баробар кўпайган.
Ер юзида вужудга келган бундай ҳолат, бир томондан, инсониятни хом-ашё
ресурслари
билан таъминлаш имкониятлари, ҳосилдор ерлар ва ичимлик
суви манбаларининг камайиб
бориши, шунингдек бошқа хом-ашё захираларининг камайиб кетиши каби бошқа бир қатор
муаммоларни келтириб чиқаради.
Жуда кўп ривожланган мамлакатларда ичимлик сувининг танқислигидан кийинчиликлар
юзага чиқмоқда. Айни шу мамлакатлардан 42-45% км
3
ҳажмида саноатдан чиққан ифлос оқава
сувлар сув ҳавзалари, кўл, денгиз, океан сувларини ўзининг заҳарли таркиби билан булғамоқда.
ХХI аср бошларига келиб, тоза ичимлик сувларига бўлган эхтиёж дунё миқиёсида асримизнинг
90-йилларига нисбатан яна 2,3-2,5 баробар ошди.
Do'stlaringiz bilan baham: