8- мавзу. Глобал жараёнлар ва барқарор тараққиёт. Режа


Энергия ва ёқилғи ресурсларидан тежамли фойдаланиш муаммоси


Download 295.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/7
Sana25.04.2023
Hajmi295.59 Kb.
#1397157
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
8- мавзу. Глобал жараёнлар ва барқарор тараққиёт.

Энергия ва ёқилғи ресурсларидан тежамли фойдаланиш муаммоси. Давримизнинг яна 
бир муҳим белгиларидан бири жаҳон иқтисодиётининг суръатини белгилайдиган энергияни 
истеъмол қилиш кўлами муттасил кенгайиб бораётганлигидир. Агар ҳозирги суръатда жаҳон 
иқтисодиёти давом этадиган бўлса, у вақтда саноат ва халқ хўжалигининг энергияга бўлган 
эҳтиёжи учун яқин йиллар ичида йилига 20 млрд. тонна ёқилғи талаб қилинади. Бу кўрсаткич 
2025 йилда 35-40 млрд., XXI охирига бориб, 80-85 млрд. тоннани ташкил этиши тахмин 
этилмоқда. 
Вуждга келаётган бу ҳолатдан чиқиб кетишнинг йўли эса битта, у ҳам бўлса, ёқилғининг 
органик моддалар (нефть, кўмир, газ ва х. к.) дан олинадиган энергия салмоғини камайтириб, 
ноорганик ёқилғи манбалар (ГЭСлар, АЭС, шамол электростанциялар, қуёш энергиясидан 


85 
фойдаланиш, водород, гелий ва х.к.) дан олинадиган энергия миқдорини муттасил ошириб 
бориш. Қуёш энергияси, ГЭС ва шамол электростанциялар 2025 йилда бу эҳтиёжнинг 60%ини 
қондириши мумкин. 
Хом-ашё ресурсларидан фойдаланиш ва экологик мувозанатни сақлаш муаммоси. 
Жаҳон статистик ахборот марказлари берган маълумотларга қараганда, ХХ асрнинг бошидан то 
ҳозирги кунгача ишлаб чиқарилган кўмирнинг 45%, темир рудасининг 57%, нефтнинг 76%, 
табиий газнинг 80% кейинги 25 йилга тўғри келар экан. Ана шундай ҳолатни хом-ашёнинг 
бошқа турлари тўғрисида ҳам гапириш мумкин. Таҳлилларга қараганда, 90-йилларда ишлаб 
чиқарилган хом-ашё миқдори 60-70-йиллардагига қараганда 1,5-2 баробар кўпайган. 
Ер юзида вужудга келган бундай ҳолат, бир томондан, инсониятни хом-ашё ресурслари 
билан таъминлаш имкониятлари, ҳосилдор ерлар ва ичимлик суви манбаларининг камайиб 
бориши, шунингдек бошқа хом-ашё захираларининг камайиб кетиши каби бошқа бир қатор 
муаммоларни келтириб чиқаради. 
Жуда кўп ривожланган мамлакатларда ичимлик сувининг танқислигидан кийинчиликлар 
юзага чиқмоқда. Айни шу мамлакатлардан 42-45% км
3
ҳажмида саноатдан чиққан ифлос оқава 
сувлар сув ҳавзалари, кўл, денгиз, океан сувларини ўзининг заҳарли таркиби билан булғамоқда. 
ХХI аср бошларига келиб, тоза ичимлик сувларига бўлган эхтиёж дунё миқиёсида асримизнинг 
90-йилларига нисбатан яна 2,3-2,5 баробар ошди. 

Download 295.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling