8- мавзу. Глобал жараёнлар ва барқарор тараққиёт. Режа
Глобаллашувнинг ижобий ва салбий йўналишлари
Download 295.59 Kb. Pdf ko'rish
|
8- мавзу. Глобал жараёнлар ва барқарор тараққиёт.
3. Глобаллашувнинг ижобий ва салбий йўналишлари.
Бутун дунёда эътироф этилган таърифга кўра глобаллашув – жаҳон тараққиётининг асосий тенденцияларидан биридир. Савдо ва ишлаб чиқариш, иқтисодий, молиявий 86 алоқаларнинг дунё миқёсида ғоят кучайиши, тезлашиши глобаллашувнинг вужудга келишига замин яратди. Глобаллашув – иқтисодий, сиёсий, маданий алоқаларнинг ҳаддан ташқари интенсивлашуви, энг янги ахборот технологиялари ва умуман ахборотнинг жаҳон миқёсида шиддат билан тарқалиши, халқаро стандартлашуви ва маиший турмушда, истеъмолда, шу жумладан, номоддий истеъмолда умумий қолип ҳамда андозаларнинг пайдо бўлишидир 11 . Президентимиз Ш.М.Мирзиёев 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида “... нима учун бизга иқтисодий интеграция керак! Бизнинг ташқи савдога чиқадиган юкларимизнинг 80 фоизи Қозоғистон, Қирғизистон ва Россиянинг транзит йўлаклари орқали ўтади. Шунингдек, тайёр маҳсулотларимиз экспортининг 50 фоизи, айрим товарлар бўйича эса 80 фоизи Россия, Қоғоғистон, Қирғизистон ҳиссасига тўғри келади. Ана шу омилларни инобатга олиб ҳамда Россия ва Қозоғистонга ишлаш учун борган фуқароларимизга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида бугунги кунда Ўзбекистонннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик қилиш билан боғлиқ масалалар ўрганилмоқда. Биз, албатта, ушбу жиддий масалада, энг аввало, халқимизнинг манфаатларидан келиб чиқиб, унинг хоҳиш-иродасига таянамиз. Шунинг учун халқ вакиллари бўлган депутат ва сенаторларимиз парламент палаталарида мазкур масалани атрофлича муҳокама қилиб, ўз зиммаларига масъулиятни олган ҳолда, асосланган хулосаларини айтишлари керак”, деб таъкидлаб ўтган эди. Дарҳақиқат, глобаллашувнинг зарурати мамлакатимиз ташқи савдодасида ҳамкор давлатларнинг аҳамияти ва интеграциянинг заруратини ўзида акс эттирмоқда. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш суръатларини мустаҳкамлаш, савдо муносабатларнини эркинлаштириш билан бирга капитал ва ишчи кучи харакатини соддалаштирилишида интеграцион жараёнларнинг роли ўзининг долзарблигини кўрсатмоқда. Сўнгги вақтларда Жаҳон Савдо Ташкилоти (ЖСТ), Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳақида, унга мамлакатимизни қўшилиш қўшилмаслик масалалари, умуман олганда халқаро иқтисодий интеграцияларнинг фойда ва зарарлари хусусида турлича қарашлар пайдо бўлди. Таъкидлаш лозимки, жаҳон иқтисодиётида рўй бераётган глобаллашув ва сўнгги кузатувлар асосида шундай хулосага келиш мумкинки, халқаро савдо, молия, капитал ва кредитлар ҳамда ахборот оқими, шунингдек, интеграциялашган бозорларнинг кенгайиши ва тобора чуқурлаши юз бермоқда. Иқтисодий глобаллашув – бу тарихий жараён бўлиб, инсон кашфиётлари ва технологик тараққиётнинг натижасидир. У жаҳон иқтисодиётида интеграциялашув жараёнларининг жадаллик билан ўсиб боришини (хусусан, савдо ва капитал оқимлари орқали) англатади. Бу тушунча баъзан инсонлар (ишчи кучи) ва илм-фаннинг (технология) халқаро ҳудудлар бўйлаб ҳаракатини ифодалашда ҳам ишлатилади. Бундан ташқари, глобаллашув тушунчаси кенг маданий, сиёсий ва иқтисодий ҳолат билан боғлиқ ўлчовларни ҳам қамраб олади. Бу тушунчанинг ишлатилиши XX асрнинг 80- йилларида оммавий тус олган бўлиб, у ўзида халқаро ўтказмаларни амалга оширишни соддалаштирувчи ва тезлаштирувчи технологик имкониятларни акс эттирган. У инсон иқтисодий фаолиятининг турли даражаларида асрлар давомида амал қилиб келган ўша бозор кучларининг [1] миллий чегараларни эътиборга олмай узлуксиз кенгайишини англатади. Бозорлар рақобат ва ишчи кучининг ихтисослашуви орқали самарадорликни рағбатлантиради, яъни инсоният имкон қадар самарадорликка интилади. Глобал бозорлар инсониятга жаҳон бўйлаб кўпроқ ва каттароқ бозорлардан фойдаланиш борасида кенгроқ имкониятларни тақдим этади. Бу шуни англатадики, улар янада кўпроқ капитал оқими, технология, арзон импорт ва йирик экспорт бозорларига кириш имкониятига эга бўладилар. Лекин бозорлар самарадорликнинг ошишидан кўриладиган манфаатларни барча учун тенг тақсимланишини кафолатлай олмайди. Глобаллашув кечагина содир бўлган воқелик эмас. Баъзи таҳлилчилар жаҳон иқтисодиёти 100 йиллар олдин ҳам бугунги кундагидек глобаллашганлигини эътироф этадилар. XIX аср охирларига келиб, миллий даромад таркибидаги ташқи савдо оқимининг улуши деярли бугунги кундагидек эди, зеро, капитал, трансферлар нисбатан йирикроқ, инсонларнинг кўчиб ўтиши даражаси иммиграцияга тўсиқларнинг мавжудлигига қарамай бугунги кунга нисбатан юқорироқ бўлган. Лекин шуни тан олишимиз керакки, бугунги кунда тижорат ва молиявий хизматлар аввалги даврдагига нисбатан анча тараққий этган ва чуқур интеграциялашган. 11 Абдулҳаким. Эркаев: Глобаллашув: ахборот хуружи ва оммавий маданият. Тафаккур// 2008. №4. –Б.12. 87 Глобаллашув мамлакатларни макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, хусусан, солиқларни камайтириш, давлат қарзини қисқартириш ва инфляцияни жиловлаш орқали халқаро рақобатбардошликни рағбатлантиришга ундайди. Хулоса қилиб айтганда, жаҳон иқтисодиётидаги глобаллашув жараёни объектив тарихий жараён бўлиб, ўзининг ижобий ва салбий жиҳатларига эгадир. Унинг ижобий жиҳатларидан халқаро молия бозорлари ва валюта муносабатларини тартибга солиш жараёнида оқилона фойдаланиш капиталлар, валюталар ва товарлар ҳаракати кўламининг кенгайишига муҳим замин яратади. Download 295.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling