8- мавзу. Глобал жараёнлар ва барқарор тараққиёт. Режа
Мафкуравий жараёнларнинг
Download 295.59 Kb. Pdf ko'rish
|
8- мавзу. Глобал жараёнлар ва барқарор тараққиёт.
Мафкуравий
жараёнларнинг глобаллашуви - ғоявий таъсир ўтказиш имкониятларининг кенгайиши оқибатида унга Ер юзининг барча минтақаларида мафкуравий кураш умумбашарий миқёс касб этганлигини ифодаловчи тушунча. Инсоният тарихининг ҳозирги босқичи ижтимоий, сиёсий, иқтисодий-маънавий, маданий ҳаётнинг барча соҳаларида халқаро муносабатларнинг интеграциялашуви ва интенсивлашуви билан характерланади. Хусусан, алоқа воситаларининг ривожланиши, уларнинг компьютерлаштирилиши, электрон почта, интернет, космик телерадиоалоқа тизимларининг техник-технологик воситалари кучайиб кетиши билан ахборот алмашув, бинобарин, ғоявий таъсир ўтказиш имкониятлари ҳам тобора кенгаймоқда. Мафкуравий жараёнларнинг глобаллашувида бир-биридан тубдан фарқ қиладиган икки йўналиш, тенденция намоён бўлмоқда. Биринчидан, инсоният цивилизацияси тарихида эришган ҳар қандай моддий ва маънавий қадриятларнинг умуминсоний жиҳатлари тарихий макон доирасидан чиқиб байналмилаллашиб, универсаллашиб бормоқда. Бошқача айтганда, миллийлик ва умуминсонийлик тамойилларининг интеграциялашув жараёни кечмоқда. Иккинчидан, миллатлар ва давлатларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий- маданий ривожланишидаги беқарорлик, улар манфаатидаги ўзига хосликни мутлоқлаштириш инсониятга, шу жумладан, ўз милатининг келажагига хавф туғдирадиган салбий ҳодисаларнинг мафкуралашган ҳолда глобаллашувига олиб келмоқда. Бу халқаро терроризм, экстремизм, фундаментализм ва наркобизнес ҳодисаларида намоён бўлмоқда. Бирон-бир ҳудуд ёки мамлакатда пайдо бўлаётган ғоялар тез фурсатда бутун жаҳонга ёйилмоқда. Натижада одамзод маълум бир давлатлар ва сиёсий кучларнинг манфаатларига хизмат қиладиган, олис-яқин манбалардан тарқаладиган, турли мафкуравий марказларнинг босимини доимий равишда сезиб яшамоқда. Бу жараённинг энг муҳим хусусиятидан бири турли мамлакатларни мафкуравий забт этиш ғоят катта иқтисодий манфаатлар билан чирмашиб кетганидир. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, глобаллашув ижтимоий-сиёсий ҳаётни янгича тарзда мафкуравийлаштириш билан характерланиб, ҳамма соҳаларга «янги таълимот»ни, ҳаёт тарзини сингдиришга уриниш тарзида юз бермоқда. «Янги таълимот» ролини эса Ғарб либерализми ўйнамоқда. Коммунизм ғояси анъаналарини давом эттирган мафкура ҳам худди шундай изчиллик ва қатъият билан янги моделлар ва ечимларни ҳаётга жорий этишга ҳаракат қилмоқда. Зеро, либерал “байналминал кучлар” ортида худди бир замонлар коммунизм ортида тургандек муайян давлат манфаатлари ётибди. Алоқа тизимларининг глобаллашуви ахборотлар оқими устидан давлат назоратини сусайтиради. Бошқача айтганда давлат, ҳатто маҳаллий оммавий ахборот воситаларини ва жаҳон миқёсидаги янгиликларни холис шарҳлаб, мафкуравий фильтрдан ўтказиб берадиган мафкуравий сиёсий имкониятлардан ҳам, воситалардан ҳам маҳрум бўлди. Конкретлаштириб айтганда, дунё информацион чегаралари шартли бўлиб қолди. Умуман, мафкуравий глобаллашув жараёнида инсон қалби ва онги учун кураш ўта жиддий тарзда рўй беришини ҳам эътибордан чиқармаслик зарур. Зеро, ҳозир турли усулларда олиб бориладиган мафкуравий тарғибот ва ташвиқотнинг асосий мақсади ҳам инсон қалби ва онгини эгаллаш учун курашдир. Чунки, ҳар қандай ғоя инсон томонидан қабул қилингандан кейин амалий ҳаёт дастури мақомига эга бўлади, шахсни муайян мақсад сари ҳаракатга келтиради. Шунинг учун ҳам бугунги кунда мафкуравий курашнинг бош мақсади – шахс онгини, қалбини эгаллашдир. Албатта, мафкуравий глобаллашув шароитида эзгу, бунёдкор ғояларнинг умумийлашув жараёни ҳам юзага келади. Демократия, гуманизм, тинчлик, барқарорлик, мустақиллик ва озодлик, қонуннинг устуворлиги, инсон эркинликлари каби ғоялар бундай глобаллашув шароитида умумбашарий қадриятга айланиб бормоқда. Эзгу, бунёдкор ғояларнинг 88 универсиаллашуви, уларнинг умумбашарий қадриятларга мутаносиблигигина инсонларни вайронкор ғоялардан сақлаб қолиши мумкин. Мафкуравий глобаллашувнинг ўзига хос салбий жиҳатлари инсонни, айниқса ёшларни маънавий-руҳий, мафкуравий жиҳатдан тубанликка бошловчи ғояларни турли воситалар орқали тарғиб этишнинг коммуникациялари, технологиялари универсаллашуви ва глобаллашувини ҳам ифодалайди. Шунингдек, демократияни суъистемол қилиш оқибатида ахлоқсизлик, тубанлик, ёвузликни тарғиб этадиган санъат «асарлари» ҳам тобора кўпайиб бораётганлигини эсдан чиқармаслик керак. Шундай шароитда фуқаролар, айниқса ёшларни ана шундай тажовузкор ғоялардан муҳофаза қилиш жуда муҳим аҳамият касб этади. ғоявий-мафкуравий глобаллашув туфайли содир бўлиши мумкин бўлган салбий ҳолатлардан озод бўлиш, ахборот эспанциясидан қутилиш бир давлат ёки бир миллат вазифаси эмас. Уни ўзаро ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликдагина ҳал этиш мумкин. Мафкуравий глобаллашув савияси паст аудио ва видеотасмалар, ахлоқсизлик, тубанлик ва ёвузликни тарғиб қиладиган «санъат асарлари»нинг ҳам кенг тарқалишига сабаб бўлмоқда. Ғоявий-мафкуравий тазйиқ ва тажоввузларнинг олдини олиш учун эса ҳар бир миллат, давлат ўзининг ғоявий-мафкуравий дахлсизлигини таъсинлайдиган чора-тадбирларни кўриши зарур бўлиб қолмоқда. Ана шундай тадбирлар изчил амалга оширилганда мафкуравий жараёнларнинг глобаллашуви ғоявий қарашлардаги муайян фарқлардан қатъий назар, умуминсоний қадриятлар, тинчлик ғояларига содиқликнинг камол топишига шароит яратади, умуминсоний цивилизация тараққиётининг муҳим омилига айланади. Глобаллашувнинг ўзига хос ижобий жиҳатлари: 1. Иқтисодий муносабат ва алоқаларнинг кучайиши 2. ижтимоий-сиёсий муносабатларнинг кенгайиши 3. Ахборот ва алоқа коммуникацияларининг тараққиёти 4. Маънавий муносабатлар ва маданий алоқалар кўламининг ортиши 5. Фундаментал илмий кашфиётлар ва фан ютуқларининг кўпайиши 6. Техник ва технологик ютуқларнинг ўсиши кабилар билан ҳам белгиланади. Бугунги дунёда мислсиз илмий кашфиётлар, улкан техникавий имкониятлар, универсал технологиялар, ахборот тарқатишнинг глобаллашуви, яъни уларнинг бутун кураш заминини қамраб олиш жараёни шиддат билан бормоқда. Бу жараёнлар жаҳон тараққиётининг муҳим хусусияти эканини эътироф этган ҳолда, уларнинг кучли мафкуравий таъсир воситаси эканинни ҳам унутмаслигимиз даркор. Бугунги кунда глобаллашув таъсирида маънавий эҳтиёжларни қондиришда ҳам стандартлашув қарор топа бошлади. Бу жараён бутун рок ва поп мусиқа, видео ҳамда турли жанрлардаги арзон-гаров фильмлар, сериаллар, ранг-баранг кўнгилочар шоу-томошалар, ўйинларни қамраб олмоқда. Оммавий маданият ниқобидаги аксилмаданият пайдо бўлиб, тобора кенг ёйилиб бормоқда. Маълумки, маданият «элита маданият”, хос маданият ва оммавий маданиятга бўлинади. Ўтмишда оммавий маданият халқ бахшилари куйлайдиган достонлар, сайлларда, тўйларда оммага кўрсатиладиган томошалар – дорбозлик, аскиябозлик ва масхарабозлик, халқ ашулалари каби кўринишларда мавжуд бўлган. Шу боис у ўзининг халқчиллиги, эзгулик ва инсонпарварлик руҳи билан ажралиб турган. Лекин бугун унга оммавий маданиятнинг таркибий қисми эмас, балки фолклор ёки анъанавий халқ маданияти деб қаралмоқда. Ғарбда уни кундалик ҳаётган этнографик музейлар ёки аҳён-аҳёнда ўтказиладиган халқ сайллари ва фестиваллари томон сиқиб чиқаришга уриниш кучли. Download 295.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling