8- мавзу. Глобал жараёнлар ва барқарор тараққиёт. Режа


Глобал жараёнларни башорат қилишнинг аҳамияти


Download 295.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/7
Sana25.04.2023
Hajmi295.59 Kb.
#1397157
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
8- мавзу. Глобал жараёнлар ва барқарор тараққиёт.

 
4. Глобал жараёнларни башорат қилишнинг аҳамияти 
Агар ХХ асрнинг биринчи ярми охирларида инсоният қаршисида асосан битта 
умубашарий муаммо — ядро ҳалокатининг олдини олиш кўндаланг бўлиб турган бўлса, II 
жаҳон урушидан кейин аҳвол ўзгарди. Аҳоли табиий ўсишининг юқори даражаси сақланиб 
қолиши, фан ва техника ютуқларидан тор манфаатлар йўлида фойдланишга рўжу қилиниши ва 
бир қатор минтақаларда мураккаб экологик вазиятнинг вужутга келиши масалани 
чигаллаштириб юборди. Оқибатда инсониятнинг келажаги тўғрисида турли типдаги 
башоратлар келиб чиқди.
Прогнозлаш (башорат қилиш)  - бирор-бир ҳодисанинг истикболларини махсус илмий 
тадқиқ этиш. Ўз предметига кўра табиий - илмий ва прогнозлаш жараёнини тафовутлаш қабул 


89 
килинган. Прогнозлашда асосий манба вазифасини тажрибадан олинган маьлумотлар, башорат 
қилинаётган ҳодисанинг истиқболига доир аналогияга асосланган баҳолар, маьлум 
тенденциялар экстрополяцияси, ҳодисаларнинг келажакдаги ҳолатига доир моделлар ва 
бошқалар ўтайди. Прогнозлашнинг уч асосий услублари синфи мавжуд: 1) субъектив фикр - 
мулоҳазаларни объективлаштириш мақсадида аҳоли сўровини амалга ошириш. 2) 
экстраполяция ва интерполлаштириш - башорат қилинаётган жараён кўрсаткичларининг 
ўзгариб бориш хусусиятларини аниқлаш. 3) моделлаштириш – башорат қилинаётган 
ҳодисанинг эҳтимоллиги меъёрларини тузиш. 
Инсониятнинг келажаги тўғрисида тарихда турли-туман башоратлар мавжуд, улар бир неча 
хилларга бўлинади. Масалан, халқимизнинг илк тарихий қадриятларидан бўлган муқаддас 
«Авесто» ёзма ёдгорлиги ҳам умумий бир тарзда инсониятнинг келгуси истиқболини башорат 
қилиб, кишиларни муштарак мақсадлар томон йўналтиришга ҳаракат қилган. Бундай 
башоратлар диний мазмунга асосланган бўлиб, ўз даври учун катта аҳамият касб этган эди.
Иккинчи хил башоратлар ўрта асрларда кенг тарқалган, ҳозирда ҳам Fарб мамлакатларида 
кенг шуҳрат қозонаётган бир қатор Fарб футурологияси мазмунига эга. Fарб футурологиясининг 
машҳур намояндаларидан фон Карман, Е. Шервин, Г. Кан ва бошқалар инсониятнинг келгуси 
истиқболини, асосан, ядро ҳалокати ёки бошқа бир умумбашарий глобал муаммолар билан 
боғлаб пессимистик манзараларни чизиб кўрсатишга уринадилар. 
Кишилик жамиятининг келгуси истиқболи тўғрисида жиддий илмий башоратлар орасида 
1968 йилда А. Печчеи томонидан асос солинган «Рим клуби» аъзолари бўлган Ж. Форрестер, 
Д. Медоуз, Я. Тинберган, А. Кинг ва бошқалар томонидан тайёрланган ҳисоботларнинг илмий 
аҳамияти ниҳоятда катта. Уларда инсониятнинг келгуси истиқболини шубҳа остида 
қолдираётган умубашарий муаммолар кўламининг кенгайиб бориши, кишилар томонидан 
табиатга қилинаётган зуғумнинг мудҳиш оқибатлари қандай бўлиши тўғрисида жиддий 
мулоҳазалар юритилади. «Рим клуби» аъзолари томонидан қилинган башоратлар илмий-
фалсафий мазмунга эга бўлиб, унда асосан тажриба синовидан ўтган билимлар ва мантиқ 
қонунлари ва категорияларига суянган ҳолда инсониятнинг келажаги тўғрисида муҳим илмий 
хулосалар баён қилинган. 
Демак, инсоният тараққиётининг келгуси истиқболини белгилашдаги энг муҳим белгилар 
сирасига умумбашарий муаммолар табиатини чуқур англаш, бу муаммоларнинг ечими 
умуминсоний муштарак манфаатлари йўлида ҳамжиҳатликда қилинган саъй-ҳаракатлар 
эканини алоҳида таъкидлаш лозим. 

Download 295.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling