8-маъруза. Бўғимоёқлилар (Arthropoda) типи. Хелицералилар (Chelicerata) кенжа типи Режа


Download 27.25 Kb.
bet2/4
Sana17.06.2023
Hajmi27.25 Kb.
#1527886
1   2   3   4
Bog'liq
8-мавзу. Маъруза матни

Урчиши ва ривожланиши. Ўргимчаклар айрим жинсли, урғочиси эркагидан каттароқ бўлади. Эркаги оёқ пайпаслагичларининг учи тўғнағичсимон-юмалоқ шаклда, урғочиларида эса ипсимон бўлади. Ўргимчаклар ёзнинг охирида жуфтлашади. Уруғланган урғочи ўргимчаклар куз кириши билан пилла ичига тухум қўя бошлайди. Баҳорда шу тухумлардан ёш ўргимчаклар чиқади. Бир қанча вақт ўтгандан кейин улар ўргимчак ипларида шамол ёрдамида теварак-атрофга тарқалади ва мустақил ҳаёт кечира бошлайди.
Қорақурт (Lаtrоdеctuс trеdеcimguttаtus) заҳарининг одам ва ҳайвонлар учун хавфлилиги жиҳатдан бошқа ўргимчаклардан фарқ қилади. У иссиқ ва бирмунча қуруқ иқлимли чўл минтақаларида кенг тарқалган.
Каналар (Аcаri) туркуми. Каналар асосан қуруқликда, айрим вакиллари сувда яшайди. Улар орасида одам ва ҳайвонлар танасида паразитлик қилиб ҳаёт кечирадиган турлари ҳам кўп бўлади. Каналарнинг танаси яхлит бўлиб, бўғимларга бўлинмаган. Юриш оёқлари 4 жуфт, оғиз органлари санчиб сўришга мослашган бўлади. Каналар тўлиқ ўзгариш билан ривожланади. Уларнинг личинкасида 3 жуфт оёқлари бўлади, бир марта пўст ташлагандан кейин оралиқ босқич нимфага айланади. Нимфанинг оёқлари 4 жуфт, у туллаб, вояга етган канага айланади. Ўргимчаккана мамлакатимизнинг жанубий вилоятларидаги дала экинларига, шимолий вилоятларида эса иссиқхоналардаги бодринг ва бошқа ўсимликларга зарар етказади. Ўзбекистонда ўргимчаккана ғўза ёки бошқа экинлар баргининг орқа томонида тўда бўлиб яшаб, унинг ширасини сўриб озиқланади. Натижада барглари қурий бошлайди. Зарарланган ғўза барглари узоқдан қизариб кўринади.
Ўргимчаккананинг урғочиси 2-3 ҳафта давомида 100 дан ортиқ тухум қўяди ва ундан чиққан личинкалар ҳам 2-3 ҳафта ичида вояга етади. Бир мавсум давомида каналарнинг бир неча авлоди ривожланади. Уруғланган урғочилари қишлаб қолади. Қишга тайёргарлик ёзнинг иккинчи ярмидан бошланади. Бу вақтда урғочилари озиқланмайди, танаси қизғиш рангли бўлади ва ўсимликдан тупроққа тушиб, ўсимликлар қолдиғи орасида қишлайди. Ўргимчаккана республикамизда ғўзага катта зарар етказиб, унинг ҳосилини 30-50 фоизга камайтириб юбориши мумкин. Унга қарши заҳарли кимёвий моддалар ишлатилади. Ўргимчакканалар заҳарланган баргларни сўрганидан кейин албатта нобуд бўлади.
Одамлар ва турли ҳайвонларнинг қонини сўриб, паразит ҳаёт кечирадиган каналарга яйлов каналари (Ҳяломма), тайга канаси (Иходес) ва қўтир каналарни мисол қилиб келтириш мумкин. Яйлов каналари нисбатан йирикроқ бўлади. Қон сўришдан олдин 2-3 мм, қон сўрганидан кейин эса бир неча см катталикда бўлади. Оғиз органлари қон сўришга мослашган хартумга ўхшайди. Унинг ёрдамида каналар хўжайинни терисини тешиб, танасига маҳкам ёпишиб олади. Шунинг учун ҳам уларни қон сўраётган вақтда тортиб узиб олмаслик керак, акс ҳолда хартумчаси терида узилиб қолади ва танада яра ҳосил қилиши мумкин. Яйлов каналари қорамолларда пироплазмоз касаллигини тарқатади. Касалланган молларнинг сийдиги қизил рангда, ўзи эса жуда озғин бўлади. Бу каналарга қарши курашда яйловдаги моллар каналар бўлмаган жойларга ўтказилиши керак. Агар моллар танасида каналар жуда кўп бўлса, уларни маргимуш эритмасида чўмилтириш керак.

Download 27.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling