8-маъруза. Бўғимоёқлилар (Arthropoda) типи. Хелицералилар (Chelicerata) кенжа типи Режа
Download 27.25 Kb.
|
8-мавзу. Маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чаёнлар (Scоrpiоnеs) туркуми.
Қўтир каналари (Sаrcоptеs) одамга бевосита зарар етказадиган қўтир касаллигини қўзғатади. Улар майда (0,2-0,5 мм узунликда) бўлади. Урғочилари терини емириб озиқланади ва тери остида 10-15 мм узунликда йўл ҳосил қилади. Бундай йўлларни терининг нозик жойларида, бармоқлар орасида, билак билан тирсак ўртасида, қўлтиқ остида ва бошқа жойларда кўриш мумкин. Урғочи кана шу жойларга тухум қўяди. Тухумдан чиққан майда каналар тери устига чиқиб, ўзига янги йўл очади. Кана юққан жойнинг териси қаттиқ қичиб, қашлайвериш натижасида қўтир бўлиб қолади. Қўтир каналари молларда ҳам учрайди. Улар ит, қўй, эчки, от ва чўчқалардан одамга юқиши мумкин. Кана соғлом одамга зарарланган одамнинг қўллари орқали ҳам юқади. Касалликнинг олдини олиш учун қўлни тоза сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш зарур.
Чаёнлар (Scоrpiоnеs) туркуми. Чипор чаён (Butchuseupеus) нинг танаси 10 см узунликда бўлиб, қўнғир рангда бўлади. Лекин Устюрт чўлларида ва Орол денгизи атрофида қора рангли чаён ҳам учрайди. Бўғимли оёқлардан иборат танаси бош-кўкрак ва қорин қисмларга бўлинади. Қорин қисмининг ўзи ҳам анча кенг бўғимлардан тузилган олдинги ва энсиз бўғимлардан иборат кейинги қисмларга ажралади. Кейинги қориннинг энг охирги бўғимида заҳар ишлаб чиқарадиган бир жуфт бези ва ништари жойлашган. Чаёнлар ҳашаротларни ва ўргимчакларни тутиб ейди. Озиқланиш учун кечалари овга чиқади, кундузлари эса тошлар остида, деворлар ковагида яшириниб ётади. Ўлжасини ушлаш учун оёқ пайпаслагичларининг учидаги қисқичларидан фойдаланади. Қисқичлари ёрдамида тутган ўлжасини тепага кўтариб туриб, ништарини санчиб заҳар юборади. Сўнгра ўлдирилган ўлжасининг танасини сўриб озиқланади. Чаёнлар ўз ништаридан фақат ўзини ҳимоя қилиш ва озиқланиш учун фойдаланади. Улар безовта қилингандагина одамни чақади. Урғочи чаёнлар тирик бола туғади. Туғилган болаларини жуда авайлаб елкасида олиб юради. Кейинчалик улар ўсиб-улғайгандан сўнг онасининг елкасини тарк этади. Чаённинг заҳари одамга ҳам кучли таъсир қилиб, нерв системасининг фаолиятини бузади; нафас олиш оғирлашади, кўнгил айниши, қайт қилиш ва танадан совуқ тер чиқиши каби ҳодисалар кузатилади. Download 27.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling