8 Маъруза: гидропнэвмоюритмалар ҳАҚида умумий тушунчалар. Асосий тушунчалар


Хажмий гидроузатманинг ишлаш принципи


Download 345.38 Kb.
bet2/5
Sana02.04.2023
Hajmi345.38 Kb.
#1321703
1   2   3   4   5
Bog'liq
GIDROPNEVMOYURITMALAR маъъруза

Хажмий гидроузатманинг ишлаш принципи.



10.1-расм. Насос ва гидродвигатели поршенли ҳажмий узатма.

10.1-расмда насос поршен 1 нинг илгариланма-кайтма ҳаракатини куч силиндридаги поршен 2 нинг илгариланма-кайтма ҳаракатига айлантирувчи қурилманинг принципиал схемаси курсатилган. Поршен 1 стрелка билан курсатилган юналишда ҳаракат килганда суюқлик канал 3 буйлаб келади ва поршен 2 ни босиб,столни чапга стрелка б билан курсатилган юналишга силжитади. Поршен 2 нинг бошқа томонидаги силиндрда бўлган суюқлик канал 4 дан чиқиб кетади. Поршен 1 стрелка а йўналиши буйлаб ҳаракат килганда поршен 2 ва у билан боғлиқ бўлган стол тескари юналишда ҳаракат қилади.





10.2-расм. Насоси роторли ва гидродвигатели поршенли гидроузатма.
10.2-расмда насос ротори 1 нинг айланма ҳаракати куч силиндри 4 даги поршен 2 нинг тўғри чизикли ҳаракатига утказилиши мисол тарикасида келтирилган. Таксимлаш қурилмаси 3 суюқликнинг поршен 6 унг ва чап томонидан навбат билан берилишини бошқаради ва мос равишда поршеннинг ишламаётган томонидаги суюқликнинг идишга кайтадан чиқиб кетишини таминлайди.

10.3 – расм. Роторли очиқ ҳажмий гидроузатма.
10.3.-расмда эса насос ротори 1 нинг айланма ҳаракатини узгартириш схемаси берилган. Бу схемада гидросистема очиқбўлади: суюқлик идишдан а труба буйлаб суриб олинади ва уша резервуарга труба б буйлаб чикарилади. Илгариланма-кайтма ҳаракат қиладиган гидроузатмаларда суюқликнинг потенциал энергиясини механик энергияга айлантиришда поршенли гидроцилиндр системанинг асосий элементи хисобланади.
Бир томонлама ҳаракат қиладиган куч силиндрлари факат бир томондан суюқлик босими тасирида бўлади, тескари ҳаракат эса, пружина тасирида амалга ошади. Бундай силиндрларни бир томонлама ҳаракатланувчи деб аташ кабул килинган. Булар билан бир каторда икки томонлама ва бурилма ҳаракатланувчи гидроцилиндрлар ҳам кулланилади. Бурилма гидроцилиндрлар квадрантлар дейилади.
Чикиш тезлигини дросселли ва хажмий бошқариш.
Дросселли бошқаришда насос истемол қиладиган қувват узгармай колади, гидроцилиндр поршенининг тезлиги эса дроссел каршилигининг катталигига боғлиқ равишда ўзгаради. Мойнинг бир қисмида босим ортиб кетади ва хеч бир фойдали иш бажармай, саклагич клапан орқали бакка куйилади.
Бинобарин, дросселли бошқариш сарф катталигининг, яъни гидроузатма ФИК нинг ўзгаришига асосланган. Шу сабабли дросселли бошқариш қувват кичик бўлганда кулланилади.
Хажмий бошқаришли гидроузатмадан дросселли бошқаришнинг фарқи шўқи, насосда суюқлик сарфи доимо силиндрдаги суюқлик сарфидан катта бўлади. Қолдиқ мой гидроцилиндрдан махсус бакка чиказиб юборилади.
Силиндрга келадиган ёки силиндрдан чиқиб кетадиган мой миқдори гидроцилиндрдан чикишда, унга киришга ёки параллел уланган дроссел билан бошқарилади.
10.4-расмда чикишда дросселли бошқариладиган ва илгариланма ҳаракат қиладиган гидроузатманинг схемаси келтирилган.
Дросселнинг суюқлик ўтказувчи трубасининг кесими қанчалик катта бўлса, гидроцилиндрга мой шунчалик кўп оқиб ўтади. Дам берадиган насос 1 нинг қолдиқ мойи куйиш клапани орқали оқиб чиқиб кетади.
Гидроузатма схемасига насос ва гидроцилиндрдан ташқари, таксимлагич 3, дроссел 4, саклагич клапан 5 ҳам киради.



10.4-расм. Дросселли бошқариладиган илгариланма қайтма гидроузатма.


Бакдан суриб олинадиган мой насос ёрдамида гидроцилиндрнинг поршен бушлигига юборилади ва у поршенни ҳаракатга келтиради.


Бу пайтнинг узида гидроцилиндрнинг шток бушлигидаги мой бакка куйилади. Таксимловчи ИИ холатга утказгандан кейин суюқлик оқимининг йўналиши ўзгаради, бунинг хисобига поршен тескари томонган ҳаракат қилади. Гидроузатмада босимнинг хаддан ташқари ошиб кетишидан саклаш учун схемада саклагич клапан кузда тутилган, у гидроцилиндр штокидаги ташқи юкланиш хаддан ташқари ортиб кетганида автоматик равишда ишлайди. Бунда мой гидроцилиндрни четлаб утиб, бакка юборилади, системада эса саклагич клапаннинг созлаш пружинасига мос келадиган босим Барқарорлашади.
Поршеннинг кучиш тезлиги насосдан гидроцилиндрга келадиган мой сарфига боғлиқдир:

Download 345.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling