8-маъруза. Қурилиш қоришмалари ва унинг асосий хоссалари Режа


Қуруқ қурилиш аралашмалари


Download 116 Kb.
bet6/6
Sana30.04.2023
Hajmi116 Kb.
#1403653
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
8- Қурилиш қоришмалари

Қуруқ қурилиш аралашмалари. Завод шароитида цемент, қуритилган қум ва қўшилмалар ҳисобланган таркибга кўра аралаштириб, буюртмачига машиналарда етказиб берилади. Тайёр қуруқ аралашмага тегишли микдорда сув қўшиб қурилиш қоришмаси олинади. Айрим ҳолларда боғловчи сифатида эрувчан ёки суюқ полимерлар ишлатилади. Қуруқ аралашмаларни оддий қоришмалардан афзаллиги шундаки, қуруқ аралашмани қоришмага айлантириш учун технологик жараёнлар қисқаради, завод шароитида тайёрланиши қоришманинг сифатини оширади; транспорт харажатлари 15 %га, қоришма чиқиндилари эса 5—7 %га, камаяди. Қуруқ аралашмани нам таъсиридан узоқ жойда сақлаш керак. Қурилишда бундай аралашманинг ишлатилиши иш унумини 20—25 %га оширади.
Ҳозирги вақтда қурилишнинг барча соҳаларида қуруқ аралашмалар кенг ишлатилмоқда. Жумладан, ғишт теришда, монтаж ва сувоқ ишларида, шпаклёвка, елимлар ёки полбоп қоришмалар тайёрлашда қўлланилмокда. Қуруқ аралашмалар тайёрлашда қўшилмаларнинг роли катта. Аксарият қуруқ аралашмалардан тайёрланган қоришмалар ғовак юзага ғишт теришда, сувоқчиликда ишлатилади. Бундай қоришмаларнинг пластиклигини ва сув ушлашлик қобилиятини таъминлаш учун қуруқ аралашмага минерал ва органик қўшилмалардан лой, ҳавойи оҳак, ИЭС кули, лигносульфанат ЛСТ, суперпластификатор С-3 лар қўшилади. Қурилиш қоришмаларини ишлатиладиган жойига қараб, қуруқ аралашмалар ҳар томонлама жиҳозланган бетон ёки қоришма заводларида тайёрланади. Қуруқ аралашмаларни тайёрлашнинг технологик жараёни қуйидагича: конлардан келтирилган қум ёки шағал-қум аралашмаси иссиқ ҳароратда 0,5 % намликка қадар қуритилади. Кейин, қум элаклардан ўтказилади; эланган қум тарозида тортилади ва қорғичда цемент ҳамда қўшилмалар билан аралаштирилади. Тайёр қуруқ аралашма махсус, нам таъсиридан холи омборларда сақланади ва буюртмачиларга тарқатилади.


Назорат саволлари
1. Қурилиш қоришмаларининг синфланиши тушинтиринг.
2. Қоришмаларнинг пластиклигини нима ва у қандай оширилади?
3. Қурилиш қоришмаларининг ишлатилиши бўйича турлари?
4. Қурилиш қоришмаларининг хоссаларини баён қилинг.
5. Қоришманинг ёйилувчанлиги қандай аниқланади?
6. Махсус қурилиш қоришмалари ҳақида нималарни биласиз?
7. Қўшилмалар ва уларнинг қурилиш қоришмалари хоссаларига таъсири қандай?


Download 116 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling