8-маъруза Ўзгармас токнинг иши ва қуввати. Жоуль-Ленц қонуни Режа: Режа


Тенгламалар тузишдан олдин токлар, ЭЮКлар ва контурларни айланиб чиқиш йўналишларини кўрсатувчи стрелькаларни занжирнинг тегишли жойларида чизиш керак


Download 0.97 Mb.
bet4/5
Sana30.04.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1408517
1   2   3   4   5
Bog'liq
8-маъруза (405-406)

2.Тенгламалар тузишдан олдин токлар, ЭЮКлар ва контурларни айланиб чиқиш йўналишларини кўрсатувчи стрелькаларни занжирнинг тегишли жойларида чизиш керак:

а) занжирдаги барча қаршиликлардаги токларнинг йўналишлари ток манбаининг мусбат қутбидан ташқи занжир бўйлаб йўналган бўлади; контурларни айланиш йўналишлар ихтиёрий танланади;

б) ЭЮК ток манбаининг ичида унинг манфий қутибидан мусбат қутибига томон йўналган бўлади.

3. Кирхгофнинг биринчи қоидаси бўйича тенгламалар тузишда тугунга кираётган токларни йиғиндида мусбат, тугундан чиқаётган токларни эса манфий ишора билан олинади.

4. Ҳар иккала қоида бўйича тузиладиган тенгламалар сони мураккаб занжир қисмларидаги токлар сонига тенг бўлади. Шулардан бириинчи қоида бўйича тузиладиган тенгламалар сони мураккаб занжирда мавжуд бўлган симметрик тугунларидан биттага кам бўлади, қолган тенгламалар иккинчи қоида бўйича тузилади

5. Кирхгофнинг иккинчи қоидаси бўйича тенгламалар тузишда қуйидагиларни инобатга олиш зарур:

5. Кирхгофнинг иккинчи қоидаси бўйича тенгламалар тузишда қуйидагиларни инобатга олиш зарур:

а) агар берилган қисмдаги токнинг йўналиши контурни айланиб чиқиш йўналишимиз билан мос тушса, шу қисмдаги кучланиш тушиши тенгламада мусбат ишора билан, агар мос тушмаса манфий ишора билан олинади;

Б) агар берк контурдаги ҳар бир ток манбаи ЭЮК нинг йўналиши (манбанинг ичида минус ишорали қутбдан мусбат ишорали қутбга томон йўналган бўлади) контурни айланиб чиқиш йўналишимиз билан мос тушса, у йиғиндида мусбат ишора билан, агар мос тушмаса манфий ишора билан олинади.

  • Кирхгофнинг иккинчи қоидаси бўйича тузиладиган мустақил тенгламаларнинг сонини, мураккаб занжирда мажуд бўлган мустақил контурлар сонига (ёки токларнинг сонига) тенг қилиб олинса ҳам бўлади.

Тенгламалар тузишда биринчи контурни ихтиёрий равишда танлаш мумкин. Кейинги контурларни шундай танлаш керакки, танланган ҳар бир янги контур, олдинги контурларга кирмаган, занжирнинг энг камида битта янги қисмини қамраб олсин. Контурларни ихтиёрий равишда айланиб чиқиш учун танланган йўналиш масала ечими ниҳоясига етганича ўзгармаслиги зарур.


Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling