8-мавзу. Бозор ва таваккалчилик бозор иқтисодиёти даврида таваккалчилик ва унинг вужудга келиши


Иш жойлари вариантларидаги даромад


Download 0.54 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/11
Sana22.01.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1109106
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
8-МАВЗУ. БОЗОР ВА ТАВАККАЛЧИЛИК

Иш жойлари вариантларидаги даромад 
Иш
1- натижа 
2 - натижа 
жойи 
Эҳтимоли 
Даромад, сўм 
Эҳтимоли 
Даромад, сўм 
Биринчи 
0,5 
6000 
0,5 
3000 
Иккинчи 
0,99 
4510 
0,01 
3510 
Шуни айтиш керакки, иккала иш жойидан олиниши кутиладиган даромад бир хил 
миқдорда: 
0,5(6000 сўм)+ 0,5(3000 сўм)=0,99(6000 сўм)+0,01(6000 сўм)=4500 сўм. 
Лекин, иккала иш жойи учун ҳам мумкин бўлган натижаларнинг ўзгарувчанлиги ҳар 
хил. Ушбу ўзгарувчанликка кўра таваккалчиликни таҳлил қилиш ва унинг катта ёки 


кичиклиги тўғрисида гапириш мумкин. Бундай мезонга кўра, ҳақиқий натижа билан 
кутиладиган натижа ўртасидаги фарқ (у мусбат ёки манфий бўлишидан қатъий назар) қанча 
катта бўлса, бундай четланиш шунча катта таваккалчилик билан боғлиқ эканлигидан дарак 
беради.
Қуйидаги жадвалда иккита иш жойи учун ҳақиқий натижаларнинг кутиладиган 
натижлардан четланиши келтирилган. 
Ҳақиқий натижаларни кутиладиган натижалардан четланиши (кутиладиган 
натижа 4500 сўм) (сўмда). 
Иш жойи 
1-натижа 
Четланиш 
2-натижа 
Четланиш 
Биринчи 
6000 
+1500 
3000 
-1500 
Иккинчи 
4510 
+10 
3510 
-990 
Энди ҳар бир иш жойи учун ўртача четланишни ҳисоблаймиз. 
Биринчи иш жойи учун:
Ўртача четланиш=0,5(1500 сўм)+0,5(1500 сўм)=1500 сўм 
Иккинчи иш жойи учун: 
Ўртача четланиш=0,99(10 сўм)+0,01(990 сўм)=9,9+9,9=19,8 сўм. 
Демак, биринчи иш жойидаги таваккалчилик, яъни кутиладиган йўқотиш, иккинчи иш 
жойидагига қараганда кўпроқ. Нима учун деганда, биринчи иш жойидаги ўртача четланиш 
1500 сўм, иккинчи иш жойидаги ўртача четланиш 19,8 сўмдан анча кўп. 
Амалиётда ўзгарувчанликни, яъни четланишни ўлчаш учун бир-биридан фарқ 
қиладиган иккита мезон ишлатилади. Биринчиси, дисперсия бўлиб, у ҳақиқий натижадан 
кутиладиган натижани айрилганининг ўртача ўлчови миқдори квадратига тенг, яъни




n
i
i
i
x
E
x
1
2
2
)]
(
[



бу ерда 
2

-дисперсия;
i
- мумкин бўлган натижа;
)
(x
E
- кутиладиган натижа;
i
 - i-
натижанинг эҳтимоли. 
Стандарт четланиш (ўртача квадратик четланиш ҳам дейилади), бу дисперсиядан 
олинган квадрат илдизга тенг, яъни



2


-стандарт четланиш. 
Биринчи иш жойи учун: дисперсия: 
2250000
2250000
5
,
0
2250000
5
,
0
)
4500
3000
(
5
,
0
)
4500
6000
(
5
,
0
2
2
2
1











Стандарт четланиш 
1500
2250000
1



сўм. 
Худди шундай йўл билан иккинчи иш жойи учун дисперсия, яъни

2
2
0 99 100
 , (
сўм)
 0 01 980100
, (
сўм )=9900 сўм. 
Стандарт четланиш эса 



9900 99 5
,
сўм.
Иккала мезон ҳам бу ерда бир ҳил вазифани бажаради, гап уларнинг қайси бири 
фойдаланишда ўнғайлигида. Кўриниб турибдики иккала ҳолда ҳам иккинчи иш жойи 
биринчига қараганда камроқ таваккалчиликка (йўқотишга) эга. 
Юқоридаги мисолда кўрдикки, иккала иш жойида ҳам кутиладиган даромад 4500 
сўмни ташкил қилади. Демак, ким таваккалчиликка боришга мойил бўлмаса, иккинчи иш 
жойига боради, нима учун деганда бу иш жойида кутиладиган даромад камроқ 
таваккалчилак билан боғлиқ. Энди фараз қилайлик, биринчи иш жойидаги ҳар бир натижага 
200 сўмдан қўшайлик. Унда кутиладиган натижа 4500 сўмдан 4700 сўмга ошади. 
Қуйидаги 3-жадвалда янги даромаднинг натижалари келтирилган. 
Биринчи иш жойи учун: кутиладиган даромад=4700 сўм. Дисперсия=2250000 сўм. 
Иккинчи иш жойи учун: кутиладиган натижа=4500 сўм. Дисперсия=9900 сўм. 
Жадвал 3.


Иш жойи 
1-натижа 
Квадратик четланиш 
2-натижа 
Квадратик четланиш 
Биринчи 
6200 
2250000 
3200 
2250000 
Иккинчи 
4510 
100 
3510 
980100 
Биринчи иш жойида кутиладиган даромад иккинчи иш жойидагидан юқори, лекин у 
юқори таваккалчилик (йўқотиш) билан боғлиқ. Қайси иш жойи устунроқ деганда, бу 
саволнинг ечими танловчи шахснинг ўзига боғлиқ. Тадбиркор шахслар юқори 
таваккалчиликга эга бўлса ҳам кутиладиган даромад юқорироқ бўлган иш жойини 
танлайди, консервативроқ (ўзгаришлардан ўзини олиб қочувчи) шахслар кутиладиган 
даромад камроқ бўлса ҳам, камроқ таваккалчилик билан боғлиқ ишни, яъни иккинчи иш 
жойини танлайди. 
Таваккалчиликга қарши бўлган инсон деганда шундай инсон тушуниладики, 
кутиладиган даромад берилганда, у таваккалчилик билан боғлиқ натижаларга нисбатан
кафолатланган натижани устун кўради. Агар таваккалчиликга қарши инсонни истеъмолчи 
деб қарасак ва у оладиган даромадига истеъмол товарлар мажмуасини сотиб олиб, уни 
истеъмол қилишдан маълум даражада наф олади деб фараз қилсак, биз истеъмолчининг 
таваккалчилик билан боғлиқ даромадининг нафлик даражаси билан қандай боғлиқ 
эканлигини кўришимиз мумкин (37-расм). Таваккалчиликка қарши инсон даромади паст 
даражадаги чекли нафликка эга эканлигини кўрамиз. Расмдан кўриш мумкинки, ҳар бир 
бирлик қўшимча даромадга тўғри келадиган қўшимча нафлик даромад ошиши билан 
камайиб бормоқда. Масалан, 20-30 минг сўмлик даромад оралиғидаги ҳар минг сўм 
даромадга 0,8 бирлик наф тўғри келса, 31-минг сўмлик даромадга 0,6 наф бирлиги тўғри 
келаяпти). Чекли нафликни камайиши инсонларда таваккалчилакка салбий муносабатини 
кучайтиради. Шунинг учун ҳам таваккалчиликга боришга мойилликнинг йўқлиги кўпчилик 
инсонларга хосдир. Таваккалчилик улар учун оғир синовдек ҳисобланади ва улар маълум 
компенсация бўлгандагина таваккалчиликка бориши мумкин.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling