8-мавзу бюджетлараро муносабатлар
Download 1.36 Mb.
|
8 Мавзу БЮДЖЕТЛАРАРО МУНОСАБАТЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Ўзбекистон Республикасида бюджетлараро муносабатларни ташкил этиш асослари, таркибий элементлари бунда харажатлар ва даромадларни амалга ошириш ваколатларини чеклаш ва белгилаб беришнинг моҳияти.
8-мавзу БЮДЖЕТЛАРАРО МУНОСАБАТЛАР Режа: 1. Бюджетлараро муносабатлар тушунчаси, максадлари ва моделлари. 2. Бюджетни тартибга солувчи даромадлар, давлат бюджети маблағларини бюджетлар ўртасида қайта тақсимлаш хамда бюджетни горизонтал ва вертикал баланслаштириш. 3. Ўзбекистон Республикасида бюджетлараро муносабатларни ташкил этиш асослари, таркибий элементлари бунда харажатлар ва даромадларни амалга ошириш ваколатларини чеклаш ва белгилаб беришнинг моҳияти. 1. Бюджетлараро муносабатлар тушунчаси, максадлари ва моделлари. • Бюджетлараро муносабатлар деганда, бюджет жараени давомида давлат ва маҳаллий хокимият органлари уртасида юзага келувчи иктисодий-хукукий муносабатлар мажмуи тушунилади. • Бюджетлараро муносабатлар – давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ўртасида тартибга солувчи даромадлар, бюджетлараро маблағларни қайта тақсимлаш масалалари бўйича ўзаро муносабатлар йиғиндисидир. • Унинг тушунчаси - турли даражадаги бюджетлар орасидаги, бюджет маблағларини олувчилар орасидаги ўзаро муносабатларни, турли даражадаги бюджетлар ва махаллий бюджетларга ўрнатиладиган чекловлар ва ваколатларни ўзида мужассамлаган. • Бюджетлараро муносабатлар – Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджети, шунингдек, туманларнинг маҳаллий бюджетларини ўртасида бюджет жараёнида содир бўладиган муносабатлар мажмуидир. Бюджетлараро муносабатлар қуйидаги принсипларга асосланади: • Вақтинчалик қисқа муддатли (молия йилидан кам бўлмаган муддатга) ёки бюджет тизимининг даражалари бўйича даромадларни тартибга солишнинг узоқ муддатли меъёрлари бўйича доимий асосда чегаралаш ва бириктириш. • Бюджет харажатларини бюджет тизимининг даражалари бўйича тақсимлаш ва бириктириш. • Бюджетларнинг ўзаро муносабатларида бюджет ҳуқуқларининг тенглиги. Бюджетлараро муносабатларнинг мақсадлари: • ягона иқтисодий маконни яратиш, • ҳудудларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишида ягона минимал стандартларни таъминлаш, • тенг ижтимоий ҳимояни таъминлаш ва фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқларини кафолатлаш, яъни бутун мамлакат ҳудудида иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг қулай шароитларини таъминлаш. Юкорида кайд этиб утилган максадларга эришишда бюджетлараро муносабатларни ташкил этишнинг куйидаги усулларини ўзида мужассамлаштирган механизм асосий ахамиятга эга: моделлар (марказлаштирилган, марказлаштиришдан чиқарилган ва кооператив) бўлиши мумкин; шаклларни (демарказлаштириш - махаллий бошкарув тизими, яъни маъмурий марказлаштиришдан чиқариш варианти, делегирлаш –ваколатни (жавобгарликни) ўтказиш, яъни маъмурий марказлаштиришдан чиқариш варианти, деволюция – бошқарувнинг бир даражаси хуқуқлари ва бурчларини бошқа даражага ўтказиш ва б.); усуллар (методлар)ни (даромадлар ва харажатларни тартибга солиш, трансфертлар, кредитлар, бюджет ссудалари ва б.) воситаларни (даромадларни қайта тақсимлаш, харажатларга оид ваколатларни белгилаш) Бюджетлараро муносабатларнинг модели деганда бюджет тизими даражалари ўртасида даромадлар ва харажатларни тақсимлаш масалаларини ечишда ўзаро муносабатларни ташкил этишнинг асосларини аниқлашга нисбатан институционал ёндашув тушунилади • Марказлаштирилган моделда маҳаллий бюджетларни шакллантириш марказий бюджет билан узвий боғлиқликда жамланган бюджет режаси доирасида амалга оширилади. • марказлаштиришдан чиқарилган модел иқтисодий ривожланган федератив давлат тузилмасига эга мамлакатларга хос бўлиб, улар ҳудудий ва маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг бюджет ҳуқуқлари кенгайишини таъминлайди, бу эса ўз навбатида умумий давлат харажатларида маҳаллий бюджетларнинг улуши ошиб боришига олиб келади. • кооператив моделида ҳудудий ҳокимиятларнинг миллий даромадни қайта тақсимлаш ва макроиқтисодий барқарорликка эришишда кенгроқ қатнашиши, солиққа оид даромадларни тақсимлаш тизимида ҳудудий ҳокимиятлар ролини ошиши. • Бюджетлараро муносабатларнинг марказлаштирилган моделига даромадлар қисмида даромадларни трансфертлаш ва бошқариш усуллари, марказлаштиришдан чиқарилган моделига эса – шахсий ва бириктирилган даромадлар усуллари хос. • Харажатлар ваколатларини чегаралаш борасида – марказлаштирилган модел шароитида давлат хизматларини тақдим этиш учун жавобгарликни тақсимлашда ваколатларни ўтказиш услуби (методикаси)дан фойдаланилади; марказлаштиришдан чиқарилган модел функционал усулга асосланади, бунда ҳокимиятнинг барча даражалари ўртасида компетенсия ва харажатлар ваколатлари чегараланади, лекин бунда баъзи бир бюджетлараро муносабатлар механизмларининг мослашувчанлигини таъминловчи харажатлар ваколатларининг ўтказилишига ижозат берилади. • Бюджетлараро муносабатларнинг муҳим жиҳати бюджетни баланслаш (тартибга солиш) ҳисобланади. Бунга вертикал ва горизонтал тенглаштириш орқали эришилади. Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling