8-mavzu: elektr yuritma asoslari


Download 458.43 Kb.
bet3/7
Sana21.09.2023
Hajmi458.43 Kb.
#1683609
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Эл.СЛАЙД 2-МАЪРУЗА

Радиотехниканинг ривожланиши натижасида янги фан тармоқлари – «Радиофизика», «Радиоастрономия» ва бошқалар вужудга келди. Радиоэлектроника саноат ишлаб чиқариш соҳасида ҳам катта ўзгаршларга сабаб бўлди. Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини текшириш ва бошқа бир қатор қулайликни яратиш имконини беради. 2.3.Радиоэлектрониканинг ривожланиш тарихи. Радиоэлектроника электронларнинг электромагнит майдонлар билан ўзаро таъсирлашувини ўрганувчи фандир.

Радиоэлектроника асри радионинг кашф қилиниши билан бошланади. Шу вақтдан бошлаб бу йўналишда инсоният жуда ҳам илгарилаб кетди. Ҳақиқатдан ҳам радиоэлектрониканинг ривожланиши телевидения, мобил телефонларнинг, ЭҲМ ларнинг ва ҳокозо қурималарнинг яратилишига имкон берди ва буларнинг ҳаммаси оддий радио қабул қилгичининг кашф қилинишидан бошланди. Тарихдан маълумки Александр Попов билан Гуглиелмо Маркони ўртасидаги радионинг отаси деб аташ муаллифлик ҳуқуқи кўп тортишувларга сабаб бўлди.

Тортишувларга иккинчи даражали деб қараган ҳолда радио қабул қилгичнинг биринчи патентини ким олганлиги қизиқтиради. Ушбу патентни 1872 йилда муҳандис-математик Малон Лумис қўлга киритди. Лумис патент берувчи идорани симсиз алоқани ихтиро қилганига ишонтира олди. Россияда биринчи радио сигнални узатиш ва қабул қилган ихтирочи бу Александр Попов. Александр Попов биринчи марта ўз ихтиросини 1895 йил 7-майда Россия Физика-Кимё Жамиятининг йиғилишида намойиш этди. Шунга кўра 7-май Россияда Радио куни сифатида нишонланади.

Шуни қайд этиш лозимки, шу вақтда А. Папов ҳарбий денгиз флотида хизмат қилганлиги сабабли ўзининг ишини тўлиқ чоп эттира олмади. Шунга қарамай унинг қурилмаси флотда фаол қўлланила бошланди. 1899 йили Қора денгизда ўтказилган ҳарбий ўқувларда бу қурилма қўлланилган ва А. Папов ўзининг қурилмаси ёрдамида бир-биридан 15 км масофада жойлашган бир неча кемалар билан алоқа ўрнатган. Попов 1896 йил март ойида ўзининг қурилмаси ёрдамида тарихда биринчи марта радиограммани, яъни икки сўздан иборат "Генрих Гертс" текстини жўнатган.


Download 458.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling