8-мавзу. Глобал транспорт-логистик тизимлар (амалиёт) Режа: Халқаро транспорт йўлаклари
-расм. Ўзбекистоннинг транспорт йўлаклари
Download 0.61 Mb.
|
8 мавзу (амалиёт)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Транспорт-логистика сервисининг замонавий амалиёти
1-расм. Ўзбекистоннинг транспорт йўлаклари
Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг ташқи савдо юклари қуйидаги асосий транспорт йўлаклари бўйлаб ташилмоқда: 1-йўлак – Болтиқбўйи давлатларининг портлари йўналишида (Қозоғистон ва Россия орқали транзит қилиш билан) – Клайпеда (Литва), Рига, Лиепая, Вентспилс (Латвия), Таллин (Эстония); 2-йўлак – Беларусь ва Украина орқали ЕИ мамлакатлари йўналишида (Қозоғистон ва Россия орқали транзит қилиш билан) – Чоп (Украина) ва Брестда (Беларусь) чегарани кесиб ўтиш билан; 3-йўлак – Украинадаги Ильичевск портига (Қозоғистон ва Россия орқали транзит қилиш билан), Қора денгизга чиқиш билан; 4-йўлак – Қозоғистон-Хитой чегарасидан (Достык/Алалшанькоу) ўтиш билан шарқий йўналишда Хитойнинг шарқидаги портларгача, шунингдек Узоқ Шарқдаги Находка, Владивосток портлари ва бошқа портларгача; 5-йўлак – ТРАСЕКА йўлаги сифатида маълум бўлган Транскавказ йўлаги йўналишида (Туркманистон, Қозоғистон ва Озарбайжон орқали транзит қилиш билан), Қора денгизга чиқиш билан; 6-йўлак – Транскавказ йўлаги йўналишида (Қозоғистон ва Озарбайжон орқали транзит қилиш билан), Қора денгизга чиқиш билан; 7-йўлак – Эрондаги Бандар-Аббос портига (Туркманистон орқали транзит қилиш билан), Форс кўрфазига чиқиш билан; 8-йўлак – Эрондаги Бандар-Аббос портига (Қозоғистон орқали транзит қилиш билан), Форс кўрфазига чиқиш билан; 9-йўлак – Хитой портларига (Қирғизистон орқали транзит қилиш билан), Сариқ, Шарқий-Хитой ва Жанубий-Хитой денгизларига чиқиш билан. 10- – афғон муаммоси тартибга солиниши муносабати билан Афғонистон орқали Бандар-Аббос ва Чахбахар (Эрон Ислом Республикаси), Гвадар ва Карачи (Покистон Ислом Республикаси) портларига чиқиш учун жанубий йўналишда альтернатив транспорт йўлакларини ишлаб чиқиш бўйича янги истиқболлар очилади. 1 Транспорт-логистика сервисининг замонавий амалиёти Ўзбекистонда юк оқимларини бошқаришнинг товар ҳаракатининг терминалли технологиялари ва логистика тамойилларига асосланадиган мутлақо янги тизимини жорий қилишни талаб қилади. Ўзбекистонда минтақавий транспорт-логистика тизими (МТЛТ) таркибида халқаро транспорт йўлакларини логистик кузатиб бориш бир қатор масалаларни ҳал қилиш имконини беради. Минтақаларда ижтимоий-иқтисодий масалаларнинг ҳал қилиниши; янги иш ўринларини яратиш ва инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига аҳолининг бандлик даражасини ошириш; МТЛТнинг фаолият кўрсатишидан минтақадаги шаҳарлар бюджетларига киримларнинг ортиши ва транспорт-логистика сервисининг истеъмол бозорининг кенгайиши. Истеъмолчиларга транспорт-логистика хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш, замонавий интеграллашган логистик технологияларнинг жорий қилиниши ва логистик сервиснинг минтақавий ишлаб чиқариш-техника базасининг ривожланиши ҳисобига хизмат кўрсатиш сифатини жаҳон стандартларига яқинлаштириш. Шакллантириладиган МТЛТ га хорижий инвестициялар ва шерикларни жалб қилиш ҳисобига ташқи иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши ва экспорт-импорт операцияларига жаҳон стандартларига мувофиқ транспорт-логистика хизматлари кўрсатишнинг юқори даражасининг таъминланиши. Юк ташувчилар ва логистик воситачиларнинг халқаро транспорт йўлаклари бўйлаб амалга ошириладиган ташишларнинг жаҳон интер-мультимодал бозорида рақобатбардошлилигининг ортиши. Download 0.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling