8-Мавзу. Ишлаб чиқариш харжатлари. Режа


Download 0.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana04.04.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1325326
1   2   3   4
Bog'liq
8-Мавзу. Ишлаб чиқариш харжатлари.

 
3. 
Маҳсулот баҳоси тўғрисида тушунча. Маҳсулот баҳосин белгилаш 
асослари. 
Харажатлар ўзининг турли белгилари бўйича ҳисоб ва таҳлил объектига 
бўлинади. Булар бевосита корхона харажатларининг юзага чиқиш ўрни, 
шакли, жавобгарлик марказларининг таркибланиши билан боғланади. 
Иқтисодий таҳлилнинг муҳим жиҳати бевосита ушбу объектлар бўйича 
харажатларни даврий ўрганиш асосида уларни камайтириш юзасидан 
корхонада мавжуд бўлган ички имкониятларни аниқлаш ва уларни ишга 
солишга қаратилгандир. Бу эса корхона фаолиятининг натижаси билан ҳам 
боғланади.
Ишлаб чиқариш харажатларини таҳлил этишда уларни камайтириш 
йўналишларини белгилаш биринчи ўринга қўйилади. Бу борада ишлаб 
чиқариш харажатларини режа ва ўтган йилларга нисбатан маҳсулот ҳажмига 
таъсир этмаган ҳолда ўсиб кетиши сабаблари ўрганилади. Уларни мақсадли 
бошқаришнинг йўналишлари белгиланади. Ресурсларнинг тежалиши ва шу 
асосда рағбатлантириш механизмининг йўлга қўйилиши истиқбол 
кўрсаткичларини тўғри тавсифлаш ва белгилаш имконини беради. Корхонада 
нафақат ишлаб чиқариш харажатлари, балки ишлаб чиқаришдан ташқари 
харажатларни ҳам тўғри бошқаришга муҳим аҳамият берилади. Маҳсулот 
ишлаб чиқаришнинг критик ҳажм даражасини аниқлаш ва унда ўзгарувчан 
ҳамда ўзгармас харажатларни тўғри белгилаш масалалари ҳам таҳлилнинг 
муҳим жиҳатидир. Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг критик ҳажм даражаси 
ишлаб чиқариш харажатларини маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига мувофиқ 
меъёрланиши билан белгиланади.
Таҳлил этишда ўрганиш объекти ва таҳлил мақсадидан келиб чиққан 
ҳолда корхона харажатларининг у ёки бу туркуми бўйича ўзгаришлар ва 
ўзгариш сабабларига баҳо берилади. Таққослашдаги қиёсий ўрганишда жорий 
давр ва ўтган йил маълумотлари, режа кўрсаткичлари, ўртача кўрсаткичлар ва 
тармоқ бўйича бошқа маълумотлар олинади. Таққослашда кўрсаткичлар 
бўйича мутлоқ ўзгаришлар нисбий кўрсаткичларни қўллаш орқали 
тўлдирилади. Муҳим жиҳати шундаки, эътибор динамик ўзгаришлар ва 
уларни таққослашдаги муаммоларга қаратилади. Бу муаммолар бевосита 
маълумотларнинг таққослаш вазнлари ва уларнинг бир хил кучда эмаслиги 
билан белгиланади. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини баҳолашда 
таққослама баҳоларнинг қўлланилиши каби ишлаб чиқариш харажатларини 
ҳам динамик жиҳатдан тўғри баҳолаш услубини яратиш лозим. Бу масалада 
кўпроқ харажатларни нисбий кўрсаткичлар асосида ўрганишда фойда беради. 
Харажатларнинг таққослаш кўрсаткичига нисбатан ўзгаришлари ва ўзгариш 
сабабларига эътибор қаратилади. 

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling