8-мавзу. ЙЎл хўжалигида меҳнат ресурслари, иш унумдорлиги ва меҳнатга ҳАҚ ТЎлаш режа


Download 0.8 Mb.
bet2/2
Sana28.12.2022
Hajmi0.8 Mb.
#1013111
1   2
Bog'liq
8-mavzu

Меҳнат унумдорлиги
Меҳнат унумдорлиги меҳнат жараёнининг самарадорлигини ҳарактерлайди ва иш вақтига нисбатан ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорида аниқланади. Меҳнат унумдорлигининг ўсиши, жамият ишлаб чиқариш кучларининг ривожланишини акс эттириб, яратилган ишлаб чиқариш потенциалидан интенсив фойдаланиш асосидир. Меҳнат унумдорлигининг ўсиши - ҳалқ фаровонлигини янада ортишининг бош манбаси бўлиб, пировард натижада, иш ҳақининг ортиши, моддий-маънавий эҳтиёжларни қондиришга йўналтириладиган ижтимоий фондларнинг ўсиши, мамлакат иқтисодий потенциалининг мустаҳкамланишига олиб келади. Меҳнат унумдорлигини ошириш мамлакат ва ҳудудлардаги стратегик аҳамиятга эга бўлган ижтимоий - иқтисодий масалалар ечимини тезлаштирувчи муҳим манба саналади.
Иқтисодий назария бўйича индивидуал ва ижтимоий меҳнат унумдорликлари мавжуд. Индивидуал меҳнат унумдорлиги конкрет тирик меҳнатнинг унумдорлигини аниқлайди ва у вақт бирлиги ичида ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун сарфланаётган иш вақти миқдори билан ўлчанади. Вақт бирлиги ичида қанчалик кўп маҳсулот ишлаб чиқарилаётган ёки маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун қанчалик кам иш вақти сарфланаётган бўлса, индивидуал меҳнат унумдорлиги шунчалик юқори бўлади.
Аммо ишлаб чиқаришнинг умумий самарадорлигини ҳарактерлаш учун бу кўрсаткич етарли эмас, чунки корхонада ёки тармоқда индивидуал меҳнат унумдорлигининг ўсиши ҳар доим ҳам маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учунг меҳнат сарфи камаяётганлигини билдирмайди. Бу кўрсаткич корхона ёки тармоққа боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ҳам кўтарилиши мумкин. Шу сабабли ҳалқ хўжалиги учун ижтимоий меҳнат самарадорлигини ҳарактерловчи, яъни жонли меҳнат ва ишлаб чиқариш воситаларида (материаллар, яримфабрикатлар, конструкциялар, меҳнат буюмлари ва воситалари) буюмлашган аввалги меҳнатнинг биргаликдаги самарадорлигини ифодаловчи ижтимоий меҳнат унумдорлиги кўрсаткичи муҳим аҳамиятга эга.
Ижтимоий меҳнат унумдорлигининг ўсиши жонли ва буюмлашган меҳнат сарфининг биргаликдаги тежамини билдириб, бунда маҳсулотдаги жонли меҳнат сарфининг камайиб боришида, буюмлашган меҳнат салмоғининг ортиб боришида, лёкин умумий меҳнат сарфи миқдорининг камайиб боришида ўз ифодасини топади. қурилишда индивидуал меҳнат унумдорлиги кўрсаткичи бу иш маҳсули бўлиб, битта ишловчи томонидан маълум бир вақтда ишлаб чиқарилган (смена, ой, йил) маҳсулот миқдоридир.
Ижтимоий меҳнат унумдорлиги эса йил мобайнида ишлаб топилган миллий даромад миқдорини моддий ишлаб чиқариш соҳасида банд бўлган ишловчилар сонига нисбати тариқасида аниқланади.
Ижтимоий меҳнат унумдорлиги - ҳалқ хўжалиги структураси, фан ва техниканинг ривожланиши ва бошқа омилларга боғлиқ. Индивидуал меҳнат унумдорлиги - янги техниканинг жорий этилишига, ишлаб чиқаришни механизациялаштириш ва автомотлаштириш, меҳнати, ишлаб чиқаришни ва бошқарувни корхона ва бутун тармоқ миқёсида ташкил этилишининг яхшиланишига боғлиқ бўлади.
Йўл хўжалигида меҳнат унумдорлиги кўп жиҳатдан автомобиль йўллари тизимининг ривожланишини ва уларнинг транспорт тасарруф ҳолатларини аниқлайди, бу деган сўз, юклар ва йўловчиларни ташиш учун бўладиган харажатлар даражасини белгилайди.
Меҳнат унумдорлигини режалаштириш, ҳисобга олиш ва унинг ўсишини назорат қилиш, динамикасини аниқлашнинг энг муҳим шартлари қаторида меҳнат унумдорлигини ўлчаш услубини такомиллаштириш туради.
Меҳнат унумдорлигини ўлчаш услублари хўжалик бошқарувининг барча босқичларида меҳнат унумдорлигини таҳлил қилиш, турли ташкилот ва корхоналар фаолиятларининг натижаларини солиштириш имкониятларини таъминлаши зарур.
Модомики, меҳнат унумдорлиги ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори (ёки бажарилган ишлар) ва иш вақт сарфи нисбатларидан иборат экан, меҳнат унумдорлигини ўлчаш маҳсулот миқдорини ҳисоблаш услубига боғлиқ бўлади ва у натурал ёки қиймат кўрсаткичларида ўлчаниши мумкин.
Меҳнат унумдорлиги натурал кўрсаткичларида ўлчанишининг мазмуни вақт бирлиги ичида натурал кўринишида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот миқдорини аниқлашдан иборат бўлади.

Бу ерда,


Внат – тегишли турдаги қурилиш-монтаж ишларининг физик ўлчов бирликларидаги ҳажми (М2 , М3 ,М,Т)
Тз- бажарилган қурилиш-монтаж ишларига бўлган меҳнат сарфи (ишчи-кун) Чр-тегишли давр мобайнида ишларни бажаришда банд бўлган ишловчиларни ўртача рўйхат сони.
Тескари нисбат алоҳида турдаги қурилиш-монтаж ишларининг меҳнат сиғимдорлигини (ишчи-кун; ишчи-соат) аниқлайди, яъни алоҳида турдаги маҳсулот бирлигига ёки йириклаштирилган ишлар мажмуига тўғри келадиган меҳнат сарфи.
Меҳнат унумдорлигини натурал кўринишда ўлчаш услуби энг ишончли, лёкин қўлланиш соҳалари чегараланган, чунки алоҳида турдаги ишлар ҳамда ҳар хил ишларни бажарувчи ташкилотлар бўйича меҳнат унумдорлигини солиштириш имкониятини беролмайди. Натурал услуб асосан бригадалар, звенолар алоҳида ишчилар меҳнат унумдорлигини солиштиришда, агар улар бир хил ишларни ёки иш комплексларини бажарсалар қўлланилади. Ундан ташқари лойиҳа ечимларининг ва ишларини ташкил этиш услубларининг тежамлилигини солиштиришда ҳам қўлланилади.
Қурилишда ва таъмирлаш - қурилиш ишлаб чиқаришида меҳнат унумдорлигининг энг универсал ўлчагичи қиймат кўрсатгичларида ифодалаш бўлиб, у маълум муддат учун (ой, квартал, йил) бир ишловчига тўғри келадиган қурилиш маҳсулоти смета (нархлари) қийматини аниқлашга асосланган

Бу ерда,
V-қурилиш ташкилотининг ўз кучи билан меҳнат унумдорлиги ҳисобланаётган даврда бажарилган қурилиш - монтаж ишлари ҳажми, сўм
Ч-ҳисоб қилинаётган давр учун ишловчиларнинг ўртача рўйхат сони, ишчи.
Меҳнат унумдорлигини қиймат кўрсатгичларида ўлчаш услуби битта кўрсаткичда қурилиш ишлаб чиқаришининг турли маҳсулотлари бўйича меҳнат унумдорлигини алоҳида ташкилотлар ва бутун тармоқ миқиёсида умумлаштириш имконини беради.
Бир ишловчига пул кўринишида тўғри келадиган йиллик иш маҳсули меҳнат унумдорлиги ўсишининг режа ва ҳисобот миқдорларини ҳисоблашда асосий кўрсаткич саналади. Аммо иш маҳсулини қиймат кўринишидаги кўрсаткичи бажарилган иш ходимларини пул кўринишда ўлчанганлиги сабабли тўлалигича мукаммал эмас.
Бу кўрсатгичга автомабил йўллари қурилиши кенг кўламда олиб борилганда материаллар сиғимдорлиги катта таъсир ўтказади, натижада бир хил шароитда қимматроқ материаллардан фойдаланаётган қурилиш ташкилотлартда унинг қиймати юқори бўлади. Бажариладиган ишлар структурасидаги содир бўладиган ўзгаришлар, унинг ўзгариши ҳатто битта қурилиш ташлилоти миқёсида ҳам объектив тарзда меҳнат унумдорлиги кўрсатгичининг пасайишига сабабчи бўлиши мумкин.
Ундан ташқари материаллар нархи, юкларни ташиш тарифлари, машиналардан фойдаланиш нархлари, устама харажатлар меъёрларида содир бўлган ўзгаришлар таъсирида қурилиш-монтаж ишларининг смета қийматларида бўладиган ўзгаришлар қиймат кўрсатгичларида аниқлашган меҳнат унумдорлигининг ўзгаришига олиб келади.
Бажарилган ишлар ҳажмининг қиймат кўрсатгичига материал сиғимдорлигининг кўрсатадиган таъсирини йўқотиш мақсадида турли даврларда турлича хилдаги материал сиғимдорлигининг нотўғри акс эттирувчи таъсиридан ҳалос этилган меҳнат унумдорлиги кўрсатгичларини киритишга ҳаракат қилинган.
Меҳнат унумдорлигига баҳо бериш учун норматив услуб деб аталувчи норматив меъёрларни амалда сарфланган вақт Тф билан солиштиришга асосланган усулдан фойдаланилади. Бу услубни қўллаш норматив вақтининг нисбатан қисқариши ёки ишчилар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш меъёрларининг бажарилишини аниқлаш имконини беради.
Норматив услубниннг асосий камчилиги унинг нисбийлигидир, чунки у бригада ишлаб чиқариш участкаси, йўл ташкилотидаги меҳнат унумдорлигининг абсолют қиймати тўғрисида маълумот бермайди ва фойдаланилаётган ишлаб чиқариш меъёрларининг тараққийпарварлиги ва техник жиҳатдан асосланганлиги даражасига боғлиқ бўлади. Бир йиллик тайёр қурилиш маҳсулоти ишлаб чиқаришга жорий этиш ва услубни қўлланиш доирасини кенгайтиришга муҳим шарт - шароитлар яратади.
Йўл хўжалигида қиймат усулида ҳисобланган меҳнат унумдорлиги табора ўсиб бормоқда ва унинг ўсиш суъратлари ўртача иш ҳақи суъратининг ўсишига нисбатан олдинда бориш коэффиценти 1,10-1,15 ни ташкил этмоқда.
Олдинда бориш коэффиценти қуйидаги формула ёрдамида аниқланади

Бу ерда,
Jпр.мр-меҳнат унумдорлиги индекси (бир ишловчига ўртача меҳнат маҳсули) Jср.з/пл-ўртача иш ҳақи индекси.
Меҳнат унумдорлигининг ўсиши қатор омиллар таъсирида юз беради. Уларнинг бир қисми индивидуал меҳнат унумдорлигининг ўсишига шарт- шароит яратиб, субъектив ҳарактерга эга, яъни асосан ишчига боғлиқ; ишчининг касбий маданият даражаси, малакаси, иш стажи ва ҳоказоларга боғлиқ. Бошқа объектив омиллар - ишлаб чиқариш техник савиясининг ўсишини, янги техника ва технологияни жорий этилишини, ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаштириш ва автоматлаштиришни, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишнинг яхшиланишини, ишлаб чиқаришда концентрациялашувнинг ўсишини, ихтисослаштиришнинг чуқурлашувини, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этилишининг такомиллашувини акс эттириб, ҳам жонли, ҳам буюмлашган меҳнатни тежашни таъминлайди.
Умуман меҳнат унумдорлигини ўсишини таъминловчи барча ҳилма ҳил омилларни шартли равишда 3 та гуруҳга ажратиш мумкин:
-ишлаб чиқариш воситаларининг ривожланганлик савияси ҳамда улардан фойдаланиш даражасини аниқловчи моддий-техник омиллар;
-ишлаб чиқаришни ва меҳнатни ташкил этилиши савиясини акс этувчи ташкилий омиллар;
-ишчи кадрларнинг таркиби, уларнинг малака савияси ҳамда ишловчиларнинг меҳнатга муносабатларига боғлиқ бўлган ижтимоий - иқтисодий омиллар.
Моддий - техник омиллар ичида энг муҳимларидан бири конструкция йиғма бўлишлигидан тобора кучайтириш, қурилиш материалларидан самарали фойдаланиш, йўл қурилиш ва таъмирлаш ишларида механизациялаштириш ва автоматлаштириш даражасини ошириш, юқори унумдорликка эга бўлган машиналар билан ускуналаш ҳисобига ёрдамчи ишлаб чиқаришни ривожлантиришдир. Қурилишда техник жиҳозланганликнинг ортиб бориши техникалардан фойдаланишни яхшилаши, яъни сменалик коэффицентининг ўсиши, бекор туриб қолишлар ва иш вақтининг унумсиз сарфланишининг қисқариши (ҳозирги кунда у 25- 30 фоизни ташкил этади) билан бирга олиб борилиши керак. Қурилиш ташкилотларини юқори унумдорликка эга бўлган техникалар билан бутлаш баробарида, ишчиларини кичик механизация воситалари ва механизациялашган асбоб-ускуналар билан таъминлашни ҳам унутмаслик керак, бу эса ўз навбатида улар томонидан қўл кучи билан бажариладиган ишларга меҳнат сарфини камайтиради.
Йўл қурилиш ва таъмирлаш ишлаб чиқаришини бошқарувининг янада такомиллашуви концетрациялашувини кенгайтириш, ишлаб чиқаришни ташкил этишини яхшилаш билан боғлиқ бўлган ташкилий омиллар меҳнат унумдорлигини ўсишига катта таъсир этади.
Ундан ташқари меҳнат унумдорлигининг ўсиши бажариладиган ишларнинг стуктурасига ҳам боғлиқ (масалан, йиллик ишлар ҳажми дастурида жорий таъмирлаш салмоғининг ортиши меҳнат унумдорлигига салбий таъсир этади, чунки бу ишлар кўп меҳнат талаб этади ҳамда ҳудудий жиҳатдан тарқоқ ҳолда бўлади). Қурилиш-монтаж ишларида банд бўлган ишчилар билан хизмат кўрсатувчи ёрдамчи ишлаб чиқаришдан ишчилар сони билан раҳбар ходимлар ва мутахассислар сони ўртасидаги нисбатлар ҳам меҳнат унумдорлигига таъсир этади.
Ижтимоий-иқтисодий омилларга қуйидагилар киради: моддий ва маънавий рағбатлантириш усуллари ва турларининг такомиллашганлиги, мотивлаш, ишловчиларнинг маданий-техник савияси, ходимлар малакаси ва ходимлар оқувчанлиги.
Меҳнат унумдорлигига таъсир этувчи омиллар туркуми шу билан тўлиқ тугади деб бўлмайди. Таҳлил қилишдан кўзда тутилаётган мақсадга қараб, меҳнат унумдорлиги савиясини аниқловчи бошқа гуруҳ омиллар ҳам белгиланиши мумкин. Меҳнат унумдорлигига алоҳида омилларнинг кўрсатадиган таъсири коррелиацион-регрессион таҳлил асосида аниқланиши мумкин.
Автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлашда меҳнат унумдорлиги ўсишини таъминлаш имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш мақсадида, ишлаб чиқариш режаларини тузиш билан бир қаторда йўл ташкилотлари ташкилий- техникавий тадбирлар режасини ҳам ишлаб чиқади. Меҳнат унумдорлигини ошириш бўйича тадбирларни лойиҳалштириш меҳнат воситалари ва предметларини такомиллаштириш, технология ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш йўналишлари бўйича олиб борилади.
Йўл хўжалигида меҳнат унумдорлигини оширишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
-автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш лойиҳаларини ишлаб чиқаришнинг сифатини кўтариш, объектларни лойиҳалаштириш босқичида йўл қопламалари, сунъий иншоотлар, йўл элементларининг тараққийпарвар ва технологик турларини қўллашни кўзда тутиш керак. Лойиҳа ишланмаларида фан ва техниканинг қўл меҳнатини кескин камайтирувчи энг охириги ютуқларини қўллаш керак;
-ишлаб чииқаришнинг техник савиясини сезиларли даражада ўзгариши, ишлаб чиқаришга янги техникани жорий этилиши натижасида меҳнатнинг механизациялашиш даражаси ортади. Бу эса ўз навбатида қўл меҳнатини қисқартириш ва ишлаб чиқаришни жадаллаштиришнинг объектив шарт - шароитларини яратади. Яна шуни ҳам ҳисобга олмоқ керакки, ҳудудий жиҳатдан тарқоқ ҳолда бажариладиган йўлларни жорий таъмирлаш ишларини механизациялаштириш имконини берадиган йўл техникаларини яратилишини таъминлаш керак;
-ходимлар малакасини ошириш, меҳнат интизомини мустаҳкамлаш ва ишловчиларнинг ижодий фаоллигини ошириш.
Иш ҳақи
Иш ҳақи бу ходимга унинг сарфлаган меҳнатининг миқдори ва сифатига мос равишда тўланадиган ижтимоий маҳсулот улушининг пул кўринишидаги ифодасидир. Бундай тақсимот меҳнат унумдорлигини оширишга ходимларнинг ҳам индивидуал, ҳам бутун жамоа меҳнати натижаларидан моддий манфаатдорлигига шароит яратади.
Иш ҳақининг ташкил этиш асосида ишчиларнинг иш ҳақларини диференция ва тартибга солувчи нормативлар мажмуасидан иборат бўлган тариф тизими ётади. Меҳнатга ҳақ тўлаш тариф тизимининг асосий элементлари тариф ставкалари, тариф сеткаси ва тариф квалификацияси маълумотномасидир.
Тариф стафкалари ҳар хил ишчилар гуруҳлар учун иш вақти бирлигига меҳнатлари учун йўлланадиган мутлақ ҳақ миқдорини пул кўринишида ифодалайди, қабул қилинган вақтининг ўлчов бирлигига мувофиқ равишда соатбай, кунбай ва ойлик тариф стафкалари белгиланади. Тариф ставкалари барча категория ишчиларнинг меҳнатига тўланадиган ҳақ миқдорини аниқловчи асосий норматив қийматдир. Улар мазкур тармоқда ишловчи ишчиларнинг меҳнат шароити ва интенсивлигини ҳамда тармоқнинг иқтисодиётда тутган ўрнини ҳисобга олади.
Тариф сеткаси меҳнатнинг мураккаблик даражаси, қийинлиги ва жавобгарлигини ҳарактерловчи тариф разрядлари мажмуидан ҳамда ҳар бир разрядга тўғри келадиган тариф коэффицентларидан иборат. Тариф коэффициентлари бирон бир разряднинг тариф ставкаси 1 разряднинг тариф ставкасидан неча марта ортиқ эканлигини кўрсатади, яъни

Бу ерда,
Тi-i разряднинг тариф ставкаси;
Т1 -1 разряднинг тариф ставкаси.
Тариф квалификация маълумотномаси маълум бир разряд ва касбга тегишли ишчининг касби бўйича зарурий билимлар ҳажми ва малакасини аниқлаш бўйича кўрсатмалардан иборат.
Тариф квалификация маълумотномаси асосида ишчилар тарификация қилинади, яъни ишларни қайси тариф разрядига тегишлилиги аниқланади ёки ишчининг малака даражасига кўра унинг тариф разряди белгиланади.
Ишчининг разряди унинг малакасини аниқлайди, иш разряди эса ушбу ишни бажариши керак бўлган ишчининг малака даражасини белгилайди. Ишчилар гуруҳининг ўртача малакасини аниқлаш учун ишчиларнинг ўртача разряди, ишлар гуруҳи учун эса ишларнинг ўртача разряди ҳисобланади.
Қурилишда ва таъмирлаш қурилиш ишлаб чиқаришда олти разряддан иборат бўлган ягона тариф сеткаси амал қилади. Унда қурилиш ва таъмирлаш қурилиш ишларида оғир ва зарарли меҳнат шароитларида ишловчи ишчиларнинг соат тариф ставкалари ҳам белгиланган.
Ишлаб чиқариш топшириқларини доимий равишда юқори сифат билан бажарувчи, янги касб-ҳунар ўзлаштирган ишчиларга иш ҳақи фонди тежами ҳисобидан қўшимча ҳақлар белгиланади ва тўланади. Иш сифати пасайса ёки брак маҳсулот ишлаб чиқарилса қўшимча ҳақ тўланмайди.
Меҳнат унумдорлигининг ўсиши, меҳнат сарфининг камайиши, ишловчилар сонинг қисқариши, иш вақти йўқолишига чек қўйилиши иш ҳажмининг ортиши ҳисобига иш ҳақи фондининг тежалиши юқорилаштирилган разрядни амалга киритиш учун маблағ таъминотининг муҳим манбалари ҳисобланади. Автомобиль йўллари қурувчи ва уларни таъмирловчи йўл ташкилотларининг фаолиятлари самарадорлигини ошириш ишловчилар меҳнатига ҳақ тўлаш тизими ва унинг тараққийпарварлигига кўп жиҳатдан боғлиқ.
Меҳнатга ҳак тўлашнинг турлари ва тизимлари ишчиларда меҳнатнинг илмий асосланган услублари ва усулларини қўллашга, иш вақтидан машина ва ускуналаридан самарали фойдаланишга ва пировард натижада, маҳсулот ишлаб чиқаришни, ҳамда уни сифатини оширишга манфаатдорлик уйғотиши керак. Хўжалик ислоҳоти ишчилар меҳнатига ҳақ тўлашнинг энг самарали турлари ва тизимларини аниқлашда корхоналарга кенг мустақилликлар берилишини кўзда тутади.
Йўл хўжалигида ҳозирги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг икки тури мавжуд: ишбай ва вақтбай. Ишчининг малакаси ва бажарилган ишининг миқдорига мувофиқ равишда иш ҳақи ҳисобланадиган меҳнатга ишбай ҳақ тўлаш, идивидуал звенога ёки бригадага нисбатан қўлланилиши мумкин.
Меҳнат унумдорлиги индивидуал ишчи (звено, бригада)нинг иш шароитига малакаси ва меҳнати интенсивлигига боғлиқ бўлган ҳолларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай турини қўллаш мақсадга мувофиқ. Ундан ташқари маҳсулот ишлаб чиқаришнинг белгиланган меъёрий, қатъий ҳисоб- китоби ва бажарилган ишлари сифатини назорат қилишнинг мавжуд бўлиши меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай турини қўллашнинг зарур шартлари ҳисобланади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тури тўғридан тўғри ишбай, мукофотли ишбай, аккорд ва мукофотли аккорд турларига бўлинади.
Тўғридан тўғри ишбай тизим бир бирлик маҳсулотга тўланадиган ҳақ асосида ҳамма бажарилган иш ҳажмига иш ҳақи тўланишини кўзда тутади. Тўғридан тўғри ишбай тўлашнинг яна бир тури аккорд ҳақ тўлаш бўлиб, бунда иш ҳақи тугалланган иш мажмуи учун тўланади. Бригада (звено)га бериладиган аккорд нарядда ишнинг бошланиш ва тугатилиш муддатлари, калькуляция бўйича аниқланган иш ҳақининг миқдори кўрсатилади.
Мукофотли ишбай тизимда, ишбай тўланадиган ҳақдан ташқари эришилган маълум бир миқдорда ёки сифат кўрсаткичлари учун мукофотлар ҳам тўланади. Маҳсулот ишлаб чиқаришига ишчи ўз таъсирини ўтказа олмайдиган, бажарилган иш ҳажми ва сифатини аниқ назорат қилиб бўлмайдиган, ҳамда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг белгиланган меъёрлари мавжуд бўлмаган ҳолларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тури қўлланилади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай турида ишчининг иш ҳақи бажарилган ишлар ҳажмига боғлиқ бўлмайди ва унинг миқдори ишчининг разрядига мувофиқ тариф сеткаси асосида ҳисоб-китоб қилинаётган даврда ишчининг ишлаган вақтига кўра аниқланади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тури оддий вақтбай ва мукофотли вақтбай турларига бўлинади.
Мукофотли вақтбай ҳақ тўлаш қурилиш машиналарига ҳизмат кўрсатувчи ишчилар меҳнатига ҳақ тўлашда қўлланилади. Бу тизимда машина ва механизмларни бошқариш ва таъмирлаш, электр, иссиқлик ускуналари, сув ўтказиш тармоқларини таъмирловчи ишчиларга ойлик тариф ставкасидан 20-60 фоиз миқдорида мукофотлар тўланади. Иш режанинг бажарилишига бевосита таъсир этадиган машина ва механизмларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, ускуналарга хизмат кўрсатувчи ва бошқа ишчиларга ойлик тариф ставкасининг 20 фоизи миқдорида мукофот тўланади.
Мукофотлар тўланиши учун зарурий шарт участка томонидан ойлик қурилиш - монтаж ишлари режасининг бажарилиши, вақтбай ишловчилар айби билан бекор туриб қолишлар ва авариялар содир этилмаслиги саналади.
Иншоотларнинг мустаҳкамлиги ва узоқ муддат ишлашни таъминлаш учун масъулиятли ишларда банд бўлган ишчилар учун ҳам мукофотли вақтбай тизим бўйича тариф ставкасидан 30-40 фоиз миқдорида мукофот тўланади.
Ишчилар меҳнатини ташкил этиш ва унга ҳақ тўлашнинг янада ривожланган тараққийпарвар тури бригада пудратидир. Бригада пудратининг иқтисодий асосида, бригада фаолиятига боғлиқ равишда ўзгарадиган, режалаштирилган ва амалда сарфланган меҳнат ҳамда моддий-техник ресурслар миқдорини солиштириш ётади. Ишлаб чиқариш топшириқларининг бажариш муддатларига амал қилинган ва иш сифати таъминланганда бригаданинг иш ҳақи ишбай бўйича тўланадиган, режалаштирилган харажатларнинг камайиши туфайли эришилган тежам учун тўланадиган мукофотдан иборат бўлади. Иш ҳажмини бажариш учун режалаштирилган харажатларни камайтириш ҳисобига эришилган тежам учун қуйидаги миқдорларда мукофотлар тўланади: материаллар тежами учун 60 фоизгача, қурилиш машиналарини тасарруф этиш ва устама харажатлар тежами учун 40 фоизгача, тегишли модда бўйича тежалган суммадан мукофот тўланади. Умумий тўлов суммасининг 80 фоизи ишчиларга, 20 фоизи раҳбар ходимлар ва мутахассисларга тўланади. Бу мукофотлар ишловчиларга мукофотларнинг юқори чегарасидан ташқари тўланади.
Раҳбар ходимлар, мутахассислар ва хизматчилар меҳнатига ҳақ тўлаш белгиланган мансаб ойликлари асосида, улардан талаб этилаётган малака, жавобгарлик даражаси ва йўл ташкилоти томонидан бажариладиган йиллик иш ҳажмига мувофиқ равишда амалга оширилади.
Ҳозирги пайтда барча қурилиш ташкилотлари раҳбар ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича гуруҳларга дифференцияланган.
Бажарилган ишларнинг мураккаблигини ҳисобга олиш ва ташкилотлар фаолиятлари шароитларини солиштиришни таъминлаш мақсадида қурилиш- монтаж ишлари ҳажмига тўғрилаш коэффицентлари белгиланган. Масалан, автомобиль йўллари ва кўприклар қуришда ташкилотнинг тасдиқланган йиллик режасида шу турдаги ишлар асосий профил бўйича камида 75 фоизни ташкил этиши керак.
Ойлик иш ҳақларида мутахассислик, бажариладиган ишларнинг мураккаблиги ва жавобгарлигини тўлароқ ҳисобга олиш, мутахасисликлар ва айниқса инженерлар ва иқтисодчилар меҳнатининг қадрини кўтариш мақсадида малака категориялари киритилган (инженер, II категория инженери , I категория инженери, етакчи инженери) бу ўз навбатида минимал ва максимал маошлар ўртасидаги фарқни ҳосил қилади.
Мансаб маошлари тизими ҳар бир ишловчи учун босқичма-босқич маош миқдори бўйича илгарилаб бориш имконини беради, ундан ташқари унинг маоши малака категорияси бўйича силжиш ҳисобига ҳам ортиб бориши мумкин (оддий инженердан етакчи инженер даражасигача).
Малака категорияси ҳар бир мутахассис учун алоҳида берилиб, у мутахассис меҳнатининг натижаларига, сифатига ва эришган муваффақиятларига берилган баҳо саналади.
Мансаб маошларини белгилашда мутахассислар ва хизматчилар мансабларини бажариладиган ишларнинг мазмуни ва уларнинг юкланганлик даражаларини ҳисобга олган ҳолда биргалаштириш имкониятлари ҳисобга олинади. Бўлим раҳбарлари, мутахассислар ва хизматчилар учун қўшимча тўловлар белгиланиши мумкин.
Барча турдаги мутахассис инженерлар, иқтисодчилар, конструкторлар, технологлар геодезистлар, мастерлар, катта иш бажарувчилар ва бошқа мутахассисларнинг мансаб маошлари ташкилотнинг иш ҳақи тўлаш бўйича қайси гуруҳга мансублигидан қатъий назар белгиланади. Бунда катта иш бажарувчилар ва иш бажарувчиларнинг маошлари улар ишлаётган ташкилот ва хўжалик ҳисобидаги участкаларнинг бош мухандислари ва бошлиқлари маошларидан юқори бўлмаслиги керак.
Йўл хўжалиги ишловчилари меҳнатларига ҳақ тўлашни такомиллаштириш тадбирлари тизимида ҳар бир ишловчининг бутун жамоа меҳнатининг энг яхши натижаларидан манфаатдорликни таъминловчи мукофотлашга катта аҳамият берилади, бунда энг кам ишлаб чиқариш харажатлари билан энг юқори сифат кўрсатгичларига эришиш асосий омил саналади. Йўл хўжалиги ходимлари ишлаб чиқариш қувватларини ўз вақтида топширилганлиги, қурилиш объектларини ўз вақтида фойдаланишга топширилганлиги, асосий фаолиятлари натижалари, янги техникаларни ишлаб чиқиш интенсивлигини ва самарадорлигини ошириш бўйича эришилган натижаларга кўра мукофотланадилар.
Бирлашма, корхона ва ташкилотларнинг ўзига хос функцияларини тўла ҳисобга олиш мақсадида уларнинг раҳбарларига касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда ишловчиларни мукофотлаш тўғрисида низомлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳуқуқи берилган.
Мукофотлаш тизимлари автомобиль йўллари ривожланишининг конкрет кўрсатгичлари, уларнинг транспорт тасарруф савиясини яхшилаши, меҳнат унумдорлигининг ўсиши, қурилиш-монтаж, йўллар ва йўл иншоотларини таъмирлаш ишлари таннархининг пасайиши, моддий, меҳнат ва молиявий ресурсларнинг тежалиши йўлида алоҳида ишловчилар гуруҳи ва ҳар бир ишловчининг реал имкониятларидан тўлиқ фойдаланишга йўналтирилган.
Назорат учун саволлар
Йўл хўжалигида меҳнат унумдорлигини ўсишининг аҳамияти нималарда кўзга ташланади?
Меҳнат унумдорлигини ўлчашнинг қанақа услублари бор?
Йўл хўжалигида меҳнат унумдорлигига таъсир этувчи омилларини айтинг.
Йўл хўжалигида ҳақ тўлашнинг турлари ва тизимларини айтинг.
Иш ҳақини ташкил этишда тариф тизимининг роли қандай?
Раҳбар ходимлар, мутахассислар ва хизматчилар меҳнатига қандай ҳақ тўланади?
Иш ҳақини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари нималардан иборат?
Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling