8-мавзу. ЙЎл хўжалигида меҳнат ресурслари, иш унумдорлиги ва меҳнатга ҳАҚ ТЎлаш режа
Download 0.8 Mb.
|
1 2
Bog'liq8-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий атамалар ва тушунчалар
- Йўл хўжалигида меҳнат ресурслари
8-МАВЗУ. ЙЎЛ ХЎЖАЛИГИДА МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ, ИШ УНУМДОРЛИГИ ВА МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ Режа: Йўл хўжалигида меҳнат ресурслари. Меҳнат унумдорлиги. Иш ҳақи. Асосий атамалар ва тушунчалар: Меҳнат ресурслари, ишчилар, хизматчилар, мухандис - техник ходимлар ва мутахассислар, раҳбарлар, талаб, оқувчанлик, ихтисослик, меҳнат унумдорлиги, меҳнатталаблик, омиллар, иш ҳақи, тариф ставкалари, тариф сеткалари, ихтисосликнинг тариф маълумотномалари, разряд, ишбай, мукофотли-ишбай, вақтбай, мукофотли вақтбай, устама ҳақлар ва қўшимча тўловлар, ЯТТ (ягона тариф тизими). Йўл хўжалигида меҳнат ресурслари Илмий-техник тараққиёти натижаларининг дадил жорий этилиши ва шу асосида ишлаб чиқариш интенсивлигининг ортиб бориши йўл хўжалигини юқори ихтисосли ишчилар ва мухандис-техник ходимларга бўлган талабларини қондиришга алоҳида эътибор талаб қилади. Меҳнатнинг техник жиҳатдан қуролланганлиги, замонавий техника ва технологиянинг ўсиш савияси билан ходимлар (кадрлар) тайёрлаш ўртасидаги номутаносиблик меҳнат унумдорлиги ўсиш суъратининг пасайишига, ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланилмасликка ва ишлар сифатининг пасайишига олиб келади. Ҳозирги кунда автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва яроқли ҳолда сақлаб туриш билан шуғулланувчи ташкилотларда ишловчиларнинг 70 фоизини ишчилар, 22-25 фоизини раҳбар ходимлар, мутахассислар ва 5-8 фоизни хизматчилар ташкил этади. Йўл хўжалиги ташкилотлари функцияларининг ўзига хослиги ва биринчи навбатда, йўл қурилиш материалларини қазиб олиш ва қайта ишлаш, яримфабрикатлар тайёрлаш билан шуғулланувчи ривожланган кўп мақсадли ёрдамчи ишлаб чиқаришни ташкил этиш зарурати шунга олиб келадики, бевосита қурилиш-монтаж ишларида банд бўлган ишчилар сони тахминан 50 фоизни ташкил этади. Қолган ишчилр эса «ноасосий» ишлаб чиқариш билан банддирлар. Хизмат кўрсатувчи хўжаликлардаги ишчилар салмоғи умумий ишловчилар сонининг анчагина қисмини, яъни 20 фоизигачасини ташкил этиб, улар асосан транспорт ишларини бажаришда, таъмирлаш-механика устахоналарида, моддий-техник таъминот омборхоналари ва базаларида фаолият кўрсатадилар. Техник тараққиёт натижасида автомобиль йўллари қурилиши ва таъмирлашидаги ишловчиларнинг сифат таркибида муҳим ўзгаришлар юз бермоқда - ходимларнинг малакалари ортмоқда, ишчилар қўшимча мутахассисликларни эгаллашмоқда, кенг профилли механизатор ходимлар асосий ролга эга бўлиб бормоқдалар. Йўл хўжаликларида бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича амалга ошираётган тадбирлар таъсирида раҳбар ходимлар ва мутахассислар сони билан ишчилар сони ўртасидаги нисбат ҳам ўзгариб бормоқда. Ходимларга бўлган талабни аниқлаш ва ишчи ходимлар малакасини ошириб бориш режаланган тартибда юқори малакали мутахассис ходимларга бўладиган талабнинг балансланган ҳисоб-китоби асосида, бу талабни қондириш манбалари белгиланган ҳолда амалга оширилади. Балансланган ҳисоб-китоб, янги йўл қурилиш ва таъмирлаш ташкилотларининг пайдо бўлиши, ишчиларнинг ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ўқув юртлари ва коллежларга ўқишга жойлашиши, қуролли кучлар сафига чақирилишлари, нафақага чиқишлари, олий ёки ўрта махсус ўқув юртларини тугатишлари муносабати билан мутахассиларнинг бошқа мансабларга ўтказишлари натижасида қўшимча равишда малакали ходимлар тайёрлашга бўладиган эҳтиёжини аниқлаш имконини яратади. Юқори малакали ишчилар тайёрлашга бўладиган талабнинг балансланган ҳисоб-китобини бажаришдан олдин ишчиларнинг мутахассисликлар бўйича таркибий тузилишида содир бўлган барча ўзгаришлар чуқур таҳлил қилиб чиқилиши керак, бундан кўзда тутиладиган мақсад илмий-техника таъсирида ишчи ходимлар структурасида юз бераётган ўзгаришларнинг асосий тенденцияларини аниқлашдир (Янги мутахассисликлар ва ихтисосликарнинг пайдо бўлиши, алоҳида мутахассисликларга талабнинг камайиши ёки ортиши ва ҳоказо). Малакали ишчиларга бўладиган қўшимча талабни қондиришнинг рационал манбалари нисбатларини белгилашда режалаштирилаётган ўзгаришлар ҳисобга олиниши керак. Маълум бир ҳудуд бўйича меҳнат ресурслари ва иш жойлари балансини ишлаб чиқиш, бирлашма, корхона ва ташкилотларда кўп сменали ишлашни ташкил этиш, иш жойларининг юкланганлигини ошириш мақсадида иш жойларидан фойдаланишни таҳлил қилиш, касаба уюшмаси органлари билан биргаликда қайта тақсимланиш, ишга жойлашиш ва бўшаган ишловчиларни қайта тайёрлашни назорат қилиш мақсадлари учун керак. Йўл хўжалигининг меҳнат ресурсларига бўлган талабларини қондириш асосан ташкилий равишда ишга қабул қилиш, ишчи ходимларни касб - ҳунар коллежларида ўқитиб тайёрлаш, аҳолининг меҳнатга қобилиятли ишламаётган қисмини жалб этиш орқали амалга оширилади. Ташкилий равишда ишга қабул қилиниши керак бўладиган ишчилар сонининг режавий миқдори, қўшимча равишда ишчиларга бўладиган талаб билан режа бўйича коллежларни тугатган шахслар, умумий таълим мактабларини битирганлар, заҳирага бўшатилган аскарлар, уйларида ёрдамчи хўжаликларда банд бўлган маҳаллий аҳолининг бир қисми ва бевосита йўл ташкилотлари жойлашган ҳудудлардан ишга олинадиган нафақахўрлар орасидаги фарқга тенг бўлади. Йўл хўжалиги учун раҳбар ва мутахассис ходимлар тайёрлаш автомобиль йўллар, қурилиш ва бошқа техника олий ўқув юртлари тизими орқали амалга оширилади. Йўл хўжалигини малакали ходимлар билан таъминлашда муҳим омиллардан бири ходимлар қўнимсизлиги билан кураш олиб боришдир. Ходимлар оқувчанлиги йўл ишларининг мавсумий ҳарактерга эга эканлиги, ижтимоий-маиший шароитларнинг яхши эмаслиги ва бошқа сабаблар билан боғлиқ ходимлар оқувчанлиги, оқувчанлик коэффициенти орқали ҳарактерланиб, унинг қиймати йил мобайнида ўз хоҳишига кўра, ҳамда меҳнат интизомини бузганлиги учун бўшатилганлар сонининг ишловчиларнинг йиллик ўртача сонига нисбатидан иборат. Ходимлар оқувчанлиги таъсирида меҳнат унумдорлиги пасаяди, брак ҳисобига йўқотишлар миқдори ортади, янги техникани ўзлаштириш сусаяди. Ходимлар оқувчанлиги ишлаб чиқаришда майиб бўлишларнинг ўсиб боришига имкон яратади. Ходимлар оқувчанлигини келтириб чиқарувчи сабабларни ўрганиш учун бўшовчиларга анкета сўрови ўтказиш тизимидан фойдаланилади. Бундай сўров натижасида олинган маълумотлар мутахассисликлар бўйича бўшаётганларнинг сабаблари структурасини, мутахассисликлар ва сабаблар бўйича бўшаганлар таркибини, мавсумийлик бўйича ходимлар қўнимсизлигини аниқлаш имконини беради. Ушбу таҳлилга асосланиб, ходимлар оқувчанлигининг сабабларини ўрганиш ва бартараф этиш тадбирлари ишлаб чиқилади. Ходимларни сақлаб қолишни таъминлаш учун, ҳар бир ишловчига яхши ишлаб чиқариш, маданий-маиший ва бошқа шароитлар яратиш керак. Илмий-техника тараққиётининг тезлашуви асосида ишлаб чиқаришни жадаллаштиришнинг энг муҳим шартларидан бири узлуксиз равишда ходимлар малакасини ошириб боришдир. Малака дейилганда, маълум бир мураккаблик, аниқлик ва жавобгарлик даражасидаги ишларни бажариш учун зарур бўлган касбий билимлар ва махсус ишлаб чиқариш тажрибалари мажмуи тушунилади. Малака даражасининг ўзгариши малакали ва юқори малакали ишчилар салмоғининг ўзгариши билан ҳарактерланади. Ўртача малака даражаси ишчиларнинг ўртача разряди орқали аниқланади ва турли ишчилар гуруҳларининг (бригада, участка, қурилиш ташкилоти) малака даражасини солиштириш ва унинг динамикасини кузатиб бориш имконини беради. Ишчи ходимларнинг малакаларини ошириш индивидуал бригада ёки курсларда ўқитиш усулларида бевосита иш жойларида ёки махсус ўқув пунктлари ёки марказларида амалга оширилади. Ишчилар ўз малакаларини ошириш жараёнида меҳнатнинг илғор усулларини ўқиб ўрганадилар ва эгаллайдилар, ишлаб чиқариш илғорларининг тажрибаларини ўрганадилар, янги техникани ва ишлаб чиқариш техникаси ва ишлаб чиқариш технологиясини ўзлаштирадилар. Раҳбарлар, мутахассислар ва хизматчиларнинг малакаларини ошириш тармоқ ва тармоқлараро курслар тизими, малака ошириш институтлари ва марказларида амалга оширилади. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling