8 мавзу. Молиявий режалаштириш


Молиявий ресурсларга бўлган талабни аниқлаш – молиявий режалаштиришнинг асосий вазифаси эканлиги ҳақида


Download 65.55 Kb.
bet2/4
Sana24.12.2022
Hajmi65.55 Kb.
#1051121
1   2   3   4
Bog'liq
маъруза 08 МБР

2. Молиявий ресурсларга бўлган талабни аниқлаш – молиявий режалаштиришнинг асосий вазифаси эканлиги ҳақида.
Бизнес-режанинг молиявий моделини ишлаб чиқишда ҳар қандай шароитда ҳам маълумотларнинг қай кесимини қўллаш бўйича аниқ хулосага келиш талаб этилади. Агар молиявий кўрсаткичлар маълум даражада стандарт ва бир ҳил кўринишга эга бўлса, у ҳолда фойдаланувчи сарф-харажатларга нисбатан ўз олдига қўйган мақсадига таянган ҳолда фақат ўзига ишониши ва ўз танловини амалга ошириши лозим.
Сарф-харажатлар классификасияси – муҳим мавзу саналади ва биз ўз олдимизга ушбу мавзуни атрофлича очиб бериш вазифасини қўймаганмиз. Шундай бўлсада, классификасиянинг бизнинг назаримизда муҳим бўлган баъзи жиҳатларга қисқача тўхталиб ўтамиз.
Умуман олганда, сарф-харажатлар классификасиясининг идеал ва универсал кўриниши мавжуд эмас десак, ҳақиқатга йироқлаб кетмаган бўламиз. Чунки классификасия (бўлиниш) учун бир қанча турли ва мустақил асослар мавжуд. Масалан, интернет тармоғининг Википедия энсиклопедиясида классификасиянинг 14 ҳил усули келтирилади (2012 йилнинг апрел ойи ҳолатига кўра).
Классификасиянинг баъзи усуллари бир-бирига шунчалик яқинки, уларни аралаштириб юборилиши ёки алмаштириб қўйилиши дарҳол кўзга ташланмайди. Шундай бўлсада, сарф-харажатлар классификасиясида мавжуд қийинчиликларидан хавфсираш ўринсиздир. Тажрибалар шуни кўрсатадики, ушбу усулларнинг кўпчилиги амалиётда деярли қўлланилмайди. Уларнинг баъзи типик кўринишларига қисқача тўхталиб ўтамиз.
Сарф-харажатлар биринчи галда уларнинг турига қараб бўлинади: хомашё ва материаллар харид қилишга сарфланадиган харажатлар, ойлик иш ҳақи, умумий ва маъмурий харажатлар, амортизасия, фоизлар бўйича харажатлар, солиқ харажатлари шулар жумласидандир. Бу бўлинишнинг энг очиқ-ойдин усули ҳисобланади. Бироқ, сарф-харажатларни бундай тарзда бўлиш таҳлил учун ҳар доим ҳам қулай бўлавермайди. Масалан, мазкур усулда ўзгарувчан ва доимий сарф-харажатларни ажратилган ҳолда кўришнинг имконияти йўқ (уларнинг ажратишнинг муҳим жиҳатларини кейинги мақоламизда кўриб чиқамиз). Чунки, ойлик маошга йўналтирилган сарф-харажатларни ҳам ўзгарувчан, ҳам доимий харажатлар сирасига киритиш мумкин.
Бўлинишнинг яна бошқа усули, бу маҳсулотнинг номига кўра ёки гуруҳларга бўлиб ажратиш ҳисобланади. Маҳсулотлар позисияси турли асосларга кўра гуруҳларга ажратилади. Масалан, уларни озиқ-овқат ва хўжалик товарлари ва / ёки бошқа кўринишда, болалар, аёллар, эркаклар учун мўлжалланган маҳсулотларга ажратиш мумкин. Бўлинишнинг усуллари талайгина.
Агар компания ҳудудий бўлинмаларга (масалан, дўконлар) эга бўлса, у ҳолда моделни бўлинмалар бўйича сарф-харажатлар (ва даромад) бўлимига киритиш мумкин бўлади.
Сарф-харажатлар таннархини киритишнинг бевосита ва билвоситага усуллари мавжуд. Бевосита харажатлар бошидан (маълумотлар киритилишида) маҳсулот турига кўра бўлинади. Билвосита харажатлар аввал бошдан умумий ҳисобланади, ва шундан сўнг, агар зарурат туғилса, маҳсулот тури бўйича ажратилади. Мазкур турдаги маҳсулотга кетувчи билвосита сарф-харажатлар нормасини турлича аниқланиш мумкин, масалан, материал ва хомашёнинг бевосита харажатлари улуши, ишлаб чиқаришда банд ишчиларнинг ойлик иш ҳақи ва бошқалар.
Барча сарф-харажат турларидан амортизасия харажатларини алоҳида кўрсатиб ўтиш ўринлидир. Амортизасия сарф-харажатларнинг муҳим тури ҳисобланади ва унинг ўзига хос томони пул маблағлари кўринишида эмаслигидадир. Албатта, амортизасия даромад ҳисоб-китобида эътиборга олинади, бироқ унинг пул маблағлари қолдиғига таъсири бўлмайди.
Умуман олганда, молиявий моделлаштиришда сарф-харажатларнинг у ёки бу турини қўллашда, аввалам бор, қандай таҳлил, қандай кўрсаткичлар бугунги кунда талаб этилаётгани, ва эртанги кун талабларини ҳам ўрганиб чиқишни унутмаслик лозим. Улардан қай бириси раҳбарият ва инвесторлар учун муҳимлиги ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Албатта, сарф-харажатлар чуқурроқ ва ҳар томонлама батафсил кўриб чиқилса, таҳлилий жараён учун шунча кўп имкониятлар эшиги очилади. Шу билан бир қаторда, юксакликка интилиш модел ишлаб чиқилиши ҳамда бир маромда сақлаб турилишида қийинчиликларни юзага келтиради. Бошқача айтганда, модел «епсиз» ҳолатга тушиб қолади. Бу ерда мукаммаллик ва қулайлик ўртасида оқилона мувозанатга эришиш даркор.
Сарф-харажатлар классификасияси танланишига оид қарор қабул қилишда қуйидаги вазифаларни назарда тутиш талаб этилади:

  • Келгусидаги классификасия ўзгаришларидан халос бўлиш даркор, акс ҳолда, узоқ йиллик маълумотларни таҳлил қилиш имконияти бой берилади. Агар бўлиш усули ўзгартирилса, турли йилларга оид маълумотларни таққослашнинг имкони бўлмайди.

  • Икки маротабалик ҳисобда хатоликка йўл қўймаслик даркор. Масалан, агар алоҳида қаторларда ойлик маош ва маъмурий сарф-харажатлар ажратилса, ойлик маош умумий сарф-харажатлар ҳисобига икки маротаба тушмаслиги керак (кўрсатилган ҳар иккала қаторда ҳам). Йоки, масалан, маъмурият биноси амортизасияси сезиларсиз даражада умумий сарф-харажатлар ҳисобига икки маротаба тушиб қолиши мумкин – яъни, амортизасия банди ва умумий ҳамда маъмурий сарф-харажатлар бандларида.

Режалаштириш горизонти – бу бизнес-режа қамраб олган давр. Агар компанияни автомобилга таққослайдиган бўлсак, режалаштириш жараёнини унинг чироқлари ёритаётган масофага ўхшатиш мумкин. Албатта, бизнес-режа қандай муддатни ўз ичига олиши лойиҳа эгасининг ўзига ҳавола. Ушбу мақолада зарур «горизонт» танлаш учун энг холис ва асосли йўналишларига тўхталиб ўтилади.
Кредитни қайтариш муддати. Бу энг тушунарли ва оддий «горизонт» саналади. Кредит ажратишга оид қарор қабул қилингунга қадар, банк лойиҳа бизнес-режаси билан танишиб чиқади, бунда мижоз кредитни белгиланган вақтда тўлашга ва тегишли фоизларни таъминлашга қодирлигига алоҳида эътибор қаратилади. Кредит олувчи тадбиркор унинг мақсади билан банкнинг мақсади тасодифан қарама-қарши келиб қолиши мумкинлигини унутмаслиги керак. Агар етарлича билимга эга бўлмаса, ўз манфаатларини вақтида ҳимоя қилмаса, у ҳолда кредитни тўлагандан кейин бизнес зарарга ишлаган бўлиб чиқадиган вазиятга тушиб қолиш хавфи ошади.
Чиқимни қоплаш - (бошқача қилиб айтганда «инвестисияларни қайтариш муддати») йиғилган пул оқимлари киритилган инвестисияларга тенглашадиган муддатдир. Мазкур режалаштириш горизонти инвестисион лойиҳаларнинг молиявий моделини ишлаб чиқишда қўл келади (яъни, фақат киритилган инвестисиялар билан боғлиқ пул оқимлари иштирокидаги моделлар). Лойиҳа бир қарашда сарф-ҳаражатларни қоплай олишга қодирдек кўриниши мумкин, бироқ шахсий маблағлар етарлича бўлмаса, лойиҳани молиявий моделлаштиришда молиялаштириш учун қарз олинган маблағлар маблағлардан фойдаланиш эҳтимолини кўзда тутиш керак бўлади. Шахсий маблағларнинг қопланиши муддати тадбиркор ихтиёридаги кредитлар қийматига бевосита боғлиқ бўлади.
Асосий технологик ускуналарнинг хизмат кўрсатиш муддати. Асосий ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ва технологияси кўплаб асосий молиявий параметрларини белгилайди. Энг кўп ишлаб чиқариш ҳажми, йиллик амортизасия (бино, иншоот, машина ва ҳ. к. қийматининг эскириш натижасида камайиб бориши ва уни қоплаш учун белгиланган чегирма), бир маҳсулот бирлигига сарфланувчи материаллар ва меҳнат нормаси, мол-мулк солиғи шулар жумласидандир. Шу сабабли ускуналарни алмаштириш эҳтиёжи туғилган вақтда, янги ускуналар, технология ва маҳсулотлар параметрини ҳисобга олган ҳолда молиявий моделлаштириш усулини ҳам бирмунча ўзгартириш талаб этилади. Айниқса, фаолияти илдамлик билан ривожланиб бораётган ҳамда юқори технологияларга эга соҳаларда бу жиҳат жуда муҳим саналади.
Товарнинг ҳаёт сикли. Рақобат кучли иқтисодиётларда талаб ва маркетинг бизнес-режалаштиришга ўз шартларини қўяди. Маркетингга сарфланадиган харажатлар жами харажатларнинг деярли ярмини ташкил этиши мумкин. Шунинг учун компания раҳбарлари маҳсулот бошланғич ишлаб чиқарилиш кўринишида доимий равишда давом этишига умид қила олмайдилар. Эртами кечми ҳатто энг мувафаққиятли маҳсулотни ҳам янгисига алмаштириш зарурати келиб чиқади. Шунинг учун ишлаб чиқариладиган маҳсулот сикли тугаши – бизнес ривожланишида муҳим давр бўлиб, «режалаштириш горизонти» номига муносиб даъвогар саналади.
Шундай қилиб, биз режалаштириш муддатини танлаш учун тўрт ориентирни кўриб чиқдик. Уларни тушуниш ва доим эътиборга олиш даркор. Бироқ, мақола якунида, шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, қарор қабул қилаётган шу тўртта ориентирга буткул асосланиш – бу техник, расмий ёндашув бўлиб қолади. Келтириб ўтилган ориентирлар биринчи навбатда бизнес олдига қўйилган мақсад ва вазифалар ҳамда уларни амалга ошириш режалаштирилаётган муддатни белгилашга хизмат қилиши мумкин. Тадбиркор ўз олдига қандай мақсад қўяди – бозорда ўз улушига эга бўлишми, кўрилаётган саъй-ҳаракатлардан даромад кўриш ва ишлаб чиқаришда маҳсулдорликка эришишми – бу алоҳида ва жуда қизиқарли мавзу. Бироқ, бошланғич даврда аниқ мақсаднинг мавжудлиги ва ушбу мақсаднинг самарасини англай билиш жуда муҳим. Бизнесда кўзланган мақсадлар эса шарт-шароитлар ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда ўзгариб туриши мумкин. Мақола аввалида келтирилган аналогияга қайтадиган бўлсак, яъни компания бу бир автомобил бўлса, у ҳолда унинг чироқлари мунтазам ишлаб туриши таъминланиши лозим. Шунингдек, ҳайдовчидан у ҳозирда қаердалиги ва кейинги манзил қаер эканлигини теран англаш талаб этилади. Автомобил чироқлари масаласига келадиган бўлсак, чироқлар тўғри йўналишни ёритмоғи, йўлнинг қай даражада эканлиги, йўлдаги бошқа ҳаракатланувчилар йўналишини аниқ кўрсатмоғи лозим. Бир сўз билан айтганда, бизнес-режа ва моделлаштириш учун соҳадаги ҳозирги аҳвол ҳамда бизнесдан кўзланган мақсад ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш лозим. Режалаштириш жараёни режалаштириш муддатига нисбатан муҳим саналсада, стратегик мақсад сари боришда алоҳида аҳамият касб этади.



Download 65.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling