Расм-10.3. Гидроэкран усулида шлакли пемза ишлаб чиқариш ускунасининг схемаси: 1-қабул воронкаси; 2-гидромониторли насадка; 3-экран; 4-тарнов; 5-пластинкали узатувчи. Юқорида келтирилган барча усулларда ғовак чақиқ тош ва қум шаклидаги майдаланган шлакли пемза олиш имкони мавжуд. Шлакли пемза чақиқ тошининг доналари аглопорит сингари очиқ ғовакли ўткир бурчакли шаклга эга бўлиб, доналар орасидаги бўшлиқликнинг катталиги билан фарқланади. Шлакли пемза ёпиқ ғовакли юмалоқ шаклдаги шағалини ҳам ишлаб чиқариш технологияси мавжуд. Шлакли пемза шағали (расм-10.4) мукаммалаштирилган томчилаб сув пуркаш ускунасида(сув-ҳаволи гранулятор) олинади. Шлак эритмасининг кўпчиган доналари қаршидаги сувли экранда йирик бўлакларга айланади Расм-10.4.Шлакли пемза шағалини ишлаб чиқариш ускунасининг схемаси: 1-сув ҳаволи гранулятор; 2-қабул камераси; 3-барабанли совитгич; 4-бўшатиш камераси; 5-пар-ҳаволи ўтқазгич; 6-ёпқич; 7-вибротаъминловчи; 8-короб; 9-лентали конвейер Шлакли пемза учун техник талаблар. ЎзРСТ 680-96“Металлургия шлаки асосидаги ғовак чақиқ тош ва қум (шлакли пемза)” техник талабларни ўзида мужассамлаштириб, унда асосан бошқа ғовак тўлдирувчиларга қўйилган аналогик меъёр ва талаблар келтирилган. Фракцияланган шлакли пемза чақиқ тошининг доналар бўшлиқлиги 52% дан кўп бўлмаслиги, дона шакл коэффициентининг ўртача қиймати 2,5дан ошмаслиги керак. Стандартда шлакли пемза чақиқ тошини силикат нурашга қарши чидамлилигини синаш ҳам назарда тутилган. Шлакли пемза чақиқ тоши мустаҳкамлигига қўйилган талаб Шлакли пемзанинг ғоваклари қанча катта бўлса, унинг мустаҳкамлиги ҳам шунча кичик бўлади, яъни керамзит ва аглопорит сингари мустаҳкамлик чегараси таҳминан дона зичлиги квадратига пропорционалдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |