8-Мавзу: Синашни ностандарт усуллари
Download 59.74 Kb.
|
1 2
Bog'liq8-Маьруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўз ва иборалар
- 8.1. Ностандарт намуналарни синаш
- Ҳажмий о ғ ирлик
- Сиқилишга бўлган мустаҳкамликни аниқлаш.
- 8.2.Бетонни давомий юклама таъсирига синаш
8-Мавзу: Синашни ностандарт усуллари 8-Маъруза Режа:
8.2.Бетонни давомий юклама таъсирига синаш
8.1. Ностандарт намуналарни синаш Пармалаш ва арралаш усулида олинган намуналар синовдан олдин юзасида дарзлар, кўчиш ёки бошқа нуқсонлар мавжудлиги текширилади. Сўнгра намунани ўлчамлари аниқланади. Диаметрни аниқлашда ўзаро перпендикуляр йуналиш бўйича ҳар иккала томонидан ўлчаш лозим. Кубларни эса кўндаланг кесим ўртасидан ҳамда томонларнинг паралеллигини аниқлаш учун тўртта томонидан ўлчанади. Ўлчаш аниқлиги 1 мм гача бўлган металл линейка ёки штангенциркул ёрдамида бажарилади. Ҳажмий оғирликни аниқлаш учун цилиндр ва куб шаклидаги намуналардан фойдаланилади, уларни ўлчами тўлдирувчини энг каттасини ўлчамида камида уч баробар катта бўлиши лозим. Намуналар тортилади ва сувга тўла тўйдирилади. Намуна ҳажми намуна сувга чўктирганда сиқиб чиқарган сув ҳажмига қараб аниқланади. Бетон ҳажмий оғирлигини қуйидаги формула орқали аниқланади =m1000/V кг/м3 бу ерда m - намуна оғирлиги, г; V - намуна ҳажми, см3. Сиқилишга бўлган мустаҳкамликни аниқлаш. Синовдан олдин намуналар намлиги йўқолмайдиган шароитда сақланиши керак. Уларни герметик махкамланган идишда ёки нам латта билан ўраб сақланади Агар куб ёки цилиндрни прессга плитасига қўйиладиган томонлари текис бўлса синов одатдаги усулда ўтказилади. Цилиндрни томонлари нотекис ҳамда параллел бўлмаса, намуналар пресс плиталарига текис таянишини таъминловчи махсус қурилмалар қўлланилади (3.2-расм). 3.2-Расм.Қумёстиқчалариданфойдаланганҳолданостандартнамуналарнисинаш: 1-юқорихалқа; 2- намуна; 3-қуйихалқа; 4-қум 3.4-расм. Давомий сиқиш учун мўлжалланган ричаг-пружинали қурилма схемаси: 1-рама; 2-устун; 3-таянч; 4-синалаётган намуна; 5-ричаг ўқи; 6-ричаг; 7-пружина; 8-винт; 9-домкрат 3.3-Расм.Давомийюкламаларгасинов ўтказишучун қўлланиладиганпружинали қурилмасхемаси: а) намуна қуйидажойлашади; б)намунаюқоридажойлашади; 1-юквинти; 2-ишчипружина; 3-соаттипидагииндикатор; 4-намуна; 5-махкамловчивинт; 6-домкрат; 7-қурилмаасоси; 8-шарча Бунингучунцилиндрнингюқорива қуйи қисмларигақумтўлдирилганпўлатхалқамаҳкамланади. Ўтказилган тадқиқотлар натижалари бўйича қум ёстиқчаларини ҳосил қилиш мустаҳкамликни камайтиради. Шунинг учун кубик мустаҳкамликка ўтиш учун цилиндр намунада аниқланган бетон мустаҳкамлик қийматини 1,85-1,98 коэффициентга кўпайтириш лозим. Юқорида келтирилган усуллар бўйича намуна олиш ва синов ўтказиш кўп вақт, меҳнат талаб қилади. Шунинг учун хам улар қурилиш амалиётида кенг қўлланилмайди. Бу усулларни фақат массив темирбетон конструкцияларда қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. 8.2.Бетонни давомий юклама таъсирига синаш Одатдаги гидравлик прессларда намуналарни қисқа муддатли юкламаларга синашда олинган натижалар юклама остидаги бетонда руй берадиган давомий жараёнлар тўғрисида маълумот бермайди. Бетонга давомий юклама таъсирини ўрганиш учун махсус ускуна ва приборлар мавжуд. Давомий сиқиш, эгиш ва чўзиш учун пружинали установкалар конструктив томондан энг содда ҳисобланади. Синов учун олинган намунани энг катта ўлчами 100х100х400 мм. Давомий юкламага синаш учун мўлжалланган пружинали установка (5.3,а-расм) 6 т гача юк ҳосил қилади. У пайвандланган рамадан, юк кўтариш қобилияти 6 т бўлган пружинадан, юклаш винти, қуйи ва юқори таянч плиталари ҳамда деформация ўлчайдиган индикаторлардан иборат. Намунани юклаш рамага бикр маҳкамланган юклаш винтини айлантириш билан ҳосил қилинади. Пружинани сиқилиши натижасида қуйида ўрнатилган плита ва оралиқдаги шарча орқали куч намунага узатилади. 3.5-Расм.Давомий чўзиш учун қўлланиладиган қурилма схемаси: 1-рама; 2-қуйи тортқи; 3-қуйи қисқич; 4-синалаётган намуна; 5-юқоридаги қисқич; 6-юқоридаги тортқи; 7-штурвал; 8-пружинанинг қуйи таянчи; 9-пружина; 10-пружинанинг юкоридаги таянчи. Сиқилишга давомий синовлар ўтказиш учун такомиллашган қурилмада берилаётган куч миқдорини гидравлик домкрат монометри орқали аниқланади (3.3,б-расм). Манометр берилаётган юкламани аниқ ўлчашни, назорат қилишни таъминлайди. Бундан ташқари намунани юқорида жойлашганлиги намунани ўрнатиш ва ўлчов ускуналаридан саноқ олишни осонлаштиради. Катта юкламалар таъсирида давомий синовлар ўтказиш учун ричаг-пружинали қурилмалардан фойдаланилади (3.4-расм). Уни ёрдамида 50 тоннагача юк ҳосил қилиш мумкин. Қурилма рамадан, металл устундан, устунга елкаси 1:5 нисбатда шарнирли махкамланган ричагдан, винтли домкратдан, пружинадан ҳамда таянч плиталаридан иборат. Намунани юклаш винтли домкрат орқали амалга оширилади. Ишчи пружинадаги зўриқиш намунага ричагни катта елкаси ва таянч плиталари орқали узатилади. Намунадаги ҳосил бўлган деформация индикаторлар орқали аниқланади. Қурилмада ўлчами 200х200х800 ммли намуналарни синаш мумкин. Қурилмани тарировкаси намунавий динамометр ёрдамида, уни намуна ўрнига қуйиб бажарилади. Download 59.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling