№
Хўжалик операциясининг мазмуни
Сумма
Дебет
Кредит
1.
Ишлаб чикаришга материаллар сарфланди
1500
2010
1010
2.
Ишлаб чикаришга электр энергия сарфи
350
2010
6010
3.
Ишлаб чикаришдаги ишчиларга иш ҳақи ҳисобланди
820
2010
6710
4.
Ишлаб чиқаришдаги ишчиларга мукофот ҳисобланди
105
2010
6710
5.
Ишлаб чиқаришдаги ишчилар иш ҳақи фондидан ягона ижтимоий
тўлов ҳисобланди
197
2010
6520
6.
Умумишлаб чиқариш харажатаари ишлаб чиқариш таннархига
ўтказилди
479
2010
2510
7.
Ишлаб чиқариш чиқиндилари омборга топширилди
39
1090
2010
8.
Яроксизликка чиққан маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи ишлаб
чиқарилаётган маҳсулот таннархига ўтказилди
28
2010
2610
9.
Омборга ҳақиқий таннарх бўйича тайёр маҳсулот келиб тушди
3440
2810
2010
Корхонанинг асосий ишлаб чиқаришига ёки асосий фаолиятига ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи
ҳисобланган ишлаб чиқариш харажатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 2310 "Ёрдамчи ишлаб
чиқариш" счётида амалга оширилади. Ушбу счёт қуйидагиларни таъминлайдиган, иш-лаб чиқариш
харажатларини ҳисобга олиш учун қўлланилади:
а) энергиянинг турли хиллари (электр энергияси, буғ ва бошқалар) билан хизмат кўрсатиш;
б) транспорт хизматини кўрсатиш;
в) асосий воситаларни таъмирлаш;
г) асбоблар, тўртбурчак муҳрлар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш деталлари ва конструкцияларини тайёрлаш
ёки қурилиш материлларини бойитиш (асосан қурилиш корхоналарида);
д) тош, шағал, қум ва бошқа руда бўлмаган материалларни қазиб олиш;
е) ёғоч материалларини тайёрлаш ва тахта қилиш;
ж) қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тузлаш, қуритиш ва консерва қилиш (асосан, савдо
корхоналарида).
Бундан ташқари ушбу счётларда корхона балансида турувчи илмий текшириш ва тажриба
конструкторлик бўлинмаларининг харажатлари акс эттирилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |