ИУХни тақсимлаш ставкаси =
Устама сарфлар
Базанинг қиймати
ИУХни тақсимлашнинг ягона ставкасидан умуман корхона учун фойдаланилади. Масалан, маълум
даврда устама сарфлар 100 000 ш.б.ни ташкил қилган, 50 000 соат иш қилинган бўлса, у ҳолда устама
сарфларни тақсимлаш ставкаси 100000 ш.б./ 50 000 меҳнат соати = 2 ш.б. меҳнат соатни ташкил қилади.
Устама сарфлар шу ставка бўйича маҳсулотга тегишлидир. Масалан, маҳсулотни тайёрлаш 18 соат асосий
меҳнатни талаб қилади, бунда устама харажатларнинг 36 ш.б. (18 соат х 2ш.б./меҳнат-соат) маҳсулотга
тегишли бўлади.
Агар ишлаб чиқариш бир неча бўлинмада амалга оширилган бўлса, у ҳолда ИУХни тақсимлашнинг
алоҳида ставкаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
2. Маҳсулот таннархига киритиладиган харажатлар таркиби ва таннархини калькуляция
қилиш
Маҳсулот таннархи ушбу маҳсулот қийматининг пул шаклидаги қисми бўлиб, моддий, меҳнат ва бошқа
сарф-харажатлардан иборат бўлади.
Таннарх кўрсаткичи сотиш нархларини белгилаш, маҳсулотлар рентабеллигини ҳисоб-китоб қилиш,
харажатларни пасайтириш чораларини аниқлаш учун ишлатилади.
Маҳсулот таннархи кўрсаткичи ишлаб чиқаришни режалаштириш, унинг самарадорлигини таҳлил
қилиш ва харажатлар устидан назоратни амалга оширишда муҳим роль ўйнайди.
Маҳсулот таннархи индивидуал ва тармоқ таннархига бўлинади. Маҳсулотнинг индивидуал таннархи
деб корхонада хом ашё ва материаллардан фойдаланиб, маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни реализация қилишга
кетган харажатларга айтилади. Тармоқ таннархи эса муайян маҳсулотни ишлаб чиқариш учун тегишли
тармоқда сарфланган харажатларнинг ўртача ҳажми билан ўлчанувчи кўрсаткичдир.
Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби ва маҳсулот таннархини калькуляция қилиш усули деб, у ёки бу
маҳсулот бирлигининг таннархини аниқлашда қўлланиладиган усуллар тизимига айтилади.
Маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархини ҳосил қилувчи харажатлар уларнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |