8 мавзу. Темирчилик устахонаси тузилиши ва жихозланиши


Download 108 Kb.
bet2/5
Sana30.04.2023
Hajmi108 Kb.
#1416363
1   2   3   4   5
Bog'liq
8-maruza

Темирчилик ўчоғи бўлими тақаларни ясаш учун мўлжалланади ва темирчининг асосий иш жойи ҳисобланади. Бўлимда қуйидагилар бўлиши лозим: темирчилик ўчоқлари, сандон, гира (исканжа) ўрнатилган верстак, пармалаш станоги, чарх, ўчоқни тартибда сақлаш ва тақаларни ясаш учун анжомлар, тайёр тақалар учун хари (горизонтал қўйилган хода), ишлатилаётган кўмир захираси учун қути, дори воситалари билан жавон. Темирчилик ўчоғи бўлимининг ўлчамлари унда ишлайдиган темирчилар сонига қараб ҳар хил бўлиши мумкин. Бир темирчига камида 12 м2 жой тўғри келиши лозим. Бўлимнинг поли яхши пишитилган лойдан ясалади.
Темирчилик ўчоғи бўлимининг жиҳозланиши.
Темирчилик ўчоғи бўлимидаги асосий жиҳозлар: темирчилик ўчоғи, сандон ва гира.
А. Темирчилик ўчоғи метални қиздириш учун мўлжалланади. Кўчирмас темирчилик устохоналарда доимий (силжитилмайдиган) темирчилик ўчоғи ўрнатилади. Дала шароитида ишлаш учун кўчирма темирчилик ўчоғи қўлланади.
Б. Доимий темирчилик ўчоғи маҳсус, иссиқга чидамли пишиқ ғиштдан ясалади. У оддий стол шаклида бўлиб, унинг баландлиги 70–80 см, узунлиги 2,5–3 м, эни 1,25 м, устидаги ён деворининг баландлиги 60–75 см ни ташкил қилади. Темирчилик ўчоғи устохона деворидан 50 см масофада бўлиб, орқасидан чегара девори билан ўралади.
В. Темирчилик ўчоғининг ёнида кўмир яхши ёниш учун ҳавони ҳайдайдиган вентилятор ёки босқон ўрнатилади.
Г. Темирчилик ўчоғининг устида ёниш махсулларини тортиб олиб ташқарига чиқариш учун мустаҳкам тунукадан ясалган конуссимон мўри ўрнатилади. Мўри томдан юқори чиқарилади. Мўрининг юқориги қисмига юмалоқ қопқоқ – флюгарка кийгизилади. Флюгарканинг ён деворларида вертикал узунчоқ тешиклар ясалган бўлиши керак. Флюгарка шамолли ва ёмғирли кунларда ҳам тутуннинг эркин чиқишини таъминлайди.
Д. Темирчилик ўчоғининг асосий қисми – горн ини – кўмир ёнадиган ва метал қиздириладиган жой. У коса шаклида бўлади. Иннинг диаметри 20–30 см, чуқурлиги 10–15 см. Горн инининг ён томонига узунлиги 30–40 см келадиган фурма деб аталадиган қалин чўян най келтирилади. Фурманинг иккинчи учи ҳаво ҳайдайдиган механизмга уланади. Тақалар ясаладиган устохоналарда фурма одатда ён томондан ўрнатилади. Кўмир сифатсиз ёки ҳайдаладиган ҳавонинг миқдори кам керак бўлган ҳолларда у пастдан ҳам ўрнатилиши мумкин.
Кўчирма темирчилик ўчоғи дала шароитида ишлатилиши учун қўлланади. Бунда вентилятор қўл кучи билан ҳаракатга келтирилади ёки босқон ишлатилади.
Темирчилик ўчоқнинг ишини керакли шароитда сақлаб туриш ва олов яхши ёнишини таъминлаш учун махсус асбоблар қўлланилади: кўмирни олиб қўйиш учун куракча, косов, фурма тешигини тозалаб туриш учун метал қозиқ (жигало), кўмирни намлаш ва ишдан кейин оловни ўчириш учун швабра.

Download 108 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling