8 мавзу. Темирчилик устахонаси тузилиши ва жихозланиши
Download 108 Kb.
|
8-maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- Устахонанинг жиҳозланиши.
Таянч иборалар: иссиққа чидамли ғишт. Темирчилик ўчоғи (горн). Манеж. темирчилик ашёлари. Вентилятор. Босқон. Темирчилик ўчоқлари. Мўри. Флюгарка. Фурма. Сандон, гира (исканжа) ўрнатилган верстак, пармалаш станоги, чарх. Хари. Кўмир захираси. Фиксация станоги. Қўл болғаси, катта болға (кувалда), қўл омбури, ўчоқ омбури, дорожник, сумба, қозиқча (шпилька), исканалар. Устахонанинг жиҳозланиши. Темирчилик устохонасининг биноси ёнғинга қарши талабларни ҳисобга олган ҳолда иссиққа чидамли ғиштдан, бошқа бинолардан узоқроқда қурилади. Устохонанинг хоналари ёруқ ва кенг, баландлиги камида 4 м бўлиши керак. Устохонада қуйидагилар бўлиши лозим: темирчилик ўчоғи (горн) ўрнатилган бўлим, ҳайвонларни қабул қилиш ва тақалаш хонаси – манеж, кўмир сақланадиган хона, темирчилик ашёлари сақланадиган омборхона, кийим алмаштириш хонаси, ювиниш ва душ қабул қилиш хоналари. Темирчиларни тайёрлайдиган устохоналарда ундан ташқари ўқитиш синфи ва инструктор хонаси бўлиши лозим. Механизациялашган устохонада ҳавони ҳайдайдиган вентилятор ва уни ҳаракатга келтирувчи электр мотори учун хона ажратилади. Темирчилик устохонасининг ховлисида отларни юргизиб кўриш учун асфальтланган йўлакча қурилади. Кичик темирчилик устохоналарда фақат темирчилик ўчоғи бўлими ва манеж бўлади. Шу хоналарда махсус қутиларда тақалаш ашёлари ва кўмир сақланади. Download 108 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling