8. Миллий бойлик статистикаси мавзуси учун масалалар 1-масала
Download 23.66 Kb.
|
8 Миллий бойлик статистикаси мавзуси учун масалалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5 -масала.
- 7 -масала.
- Кўрсаткичлар Базис давр Жорий
8. Миллий бойлик статистикаси мавзуси учун масалалар 1-масала. Мамлакатнинг номолиявий активлари ҳақидаги маълумотларга асосланиб миллий бойлик таркибини ва динамикасини таҳлил қилинг(млрд.сўм).
2-масала. Фирмадаги асосий капиталнинг йил бошидаги тўлиқ бошланғич қиймати 116 млн.сўм, йил давомида олинган янги асосий капитал қиймати 7,2 млн.сўм ва чиқариб юборилган асосий капиталнинг тўла бошланғич қиймати 4 млн.сўм, қолдиқ қиймати 0,8 млн.сўмни ташкил қилади. Асосий капиталнинг йил бошига эскириш даражаси 18%, йиллик амортизация нормаси 13%. Аниқланг: 1) асосий капиталнинг янгиланиш коэффициентини; 2) асосий капиталнинг чиқиб кетиш коэффициентини; 3) асосий капиталнинг яроқлилик коэффициентини (йил бошига ва охирига). 3-масала. Фирмани асосий капиталдан бирининг (қайта баҳолаш вақтида) тўлиқ баланс қиймати 126 млн. сўмга, унинг қолдиқ қиймати 118 млн. сўмга тўғри келган. Тасдиқланган қонунга биноан ушбу асосий капитални қайта баҳолаш индекси 1,15 га тенг деб қабул қилинган. Аниқланг: 1) қайта баҳолаш вақтидаги эскириш қийматини; 2) қайта баҳолаш натижасида тўлиқ тиклаш қийматини; 3) қайта баҳолаш натижасида асосий капиталнинг қолдиқ қийматини. 4-масала. Учқун МЧЖ корхонаси бўйича асосий капитал баланси келтирилган (минг.сўм):
Бўш катакларни тўлдиринг, асосий капитал ҳаракати ва ҳолати кўрсаткичларини аниқланг. 5-масала. Қурилиш ташкилотлари бўйича қуйидаги маълумотлар берилган (млн.сўм):
Аниқланг: 1) капиталдан фойдаланиш кўрсаткичларини; 2) ишлар ҳажмининг, асосий капитал ва капитал қайтимининг алоҳида индексларини; 3) қурилиш ташкилоти бўйича капитал қайтими сиғимининг ўзгарувчан ва ўзгармас таркибли ҳамда тузилмавий силжишлар индексларини. Маҳсулот ҳажмини ўзгаришини омилли таҳлил қилинг. 6-масала. Корхона асосий капиталининг ҳолати ва ҳаракати бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилган: ( млн.сўмда): 1. Йил бошига асосий капиталнинг тўла бошланғич қиймати 747 2. Йил бошига эскириш даражаси, % 20 3. Йил давомида кирим қилинган асосий капиталнинг қиймати 120 4. Ҳисобдан чиқарилган асосий капиталнинг тўла бошланғич қиймати 50 5. Ҳисобдан чиқарилган асосий капиталнинг қолдиқ қиймати 10 6. Йил давомида фондларни амортизацияси 60 7. Асосий капитални ўртача йиллик қиймати 800 8. Ишлаб чиқарилган маҳсулот қиймати 1400 Аниқланг: 1) йил охирига асосий капиталнинг тўлиқ қийматини; 2) йил охирига асосий капиталнинг қолдиқ қийматини; 3) йил охирига асосий капиталнинг эскириш коэффициентини; 4) асосий капиталнинг йил охирига яроқлилик коэффициентини; 5) асосий капиталдан фойдаланиш кўрсаткичини. 7-масала. Ҳисобот даврида маҳсулот ҳажми солиштирма баҳоларда 2% ошган. Асосий капиталнинг ўртача йиллик қиймати эса 5,5% га ошган. Келтирилган маълумотга асосан капитал қиймати динамикасини аниқланг. 8-масала. Корхона бўйича қуйидаги маълумотлар берилган:(млн. сўм):
Бўш катакларни тўлдиринг ва аниқланг: 1)капитал қайтими ва капитал сиғимини; 2)айланма маблағларнинг бириктириш ва айланиш кўрсаткичларини; 3) натижаларни таҳлил қилинг. 9-масала. Корхона бўйича қуйидаги маълумотлар келтирилган: Жорий даврда корхонанинг соф фойдаси 2,8 млн сўмга тенг, асосий капитал ҳажми йил бошида 8,6 млн сўмга, йил охирида эса 10 млн сўмга тенг бўлиб, айланма маблағлар захирасининг қолдиғи эса мос равишда 2,2 ва 2,0 млн. сўмни ташкил этган. Ишлаб чиқариш капиталининг самарадорлик даражасини аниқланг. 10-масала. Корхона бўйича икки давр учун қуйидаги маълумотлар берилган:
Аниқланг: 1) ҳар бир давр учун: а) асосий капиталдан фойдаланиш кўрсаткичини; б) меҳнат унумдорлигини. 2) ишлаб чиқарилган товар маҳсулотининг омиллар таъсирида ўзгаришини: а) капиталдан олинадиган самаранинг ўзгариши ҳисобига; б) асосий капитал ҳажмининг ўзгариши ҳисобига; в) меҳнат унумдорлигининг ўзгариши ҳисобига; г) ходимлар сонининг ўзгариши ҳисобига. Download 23.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling