8-Тажриба иши Тракторнинг тортиш синови


Синов ўтказиш вақтидаги ѐнилғи сарфи - Gѐ


Download 194.68 Kb.
bet2/3
Sana18.12.2022
Hajmi194.68 Kb.
#1029812
1   2   3
Bog'liq
8-Лаборатория иши

8. Синов ўтказиш вақтидаги ѐнилғи сарфи - Gѐ

Синов вақтидаги ёқилғи сарфи ўлчов колбаси (4-расм) ёрдамида аниқланади. Колба (4) диаметри 40-60мм. (4) узунлиги 400-500 милиметрли цилиндрдан иборат бўлиб унга параллел жойлашган диаметри 4-8 миллиметрли, узунлиги эса асосий колба узунлиги билан тенг бўлган ўлчов трубкасидан иборат. Ўлчов трубкаси ёнида миллиметрли шкала ўрнатилган бўлиб, унинг ёрдамида синов даврида двигател сарфлаган ёнилғи миқдори й^, миллиметрда аниқланади.


Ўлчов колбаси тагида иккита жўмрак ўрнатилган - улардан биринчиси (3) ўлчов колбасининг очиб ёпиш учун ва иккинчиси (2) уч ҳолатли. Уч ҳолатдан биринчисида-ёқилғи ўлчов колбасига кирмай тўғри двигателга кетади, иккинчисида- ёқилғи колбасини тўлдиради; учиничисида эса ёқилғи фақат ўлчов колбасидан сарфланади. Уч йўллик краннинг иккинчи ва учинчи холатида ўлчов колбасининг крани очиқ , биринчи холатида ёпиқ бўлади. Ўлчов колбасидаги ёнилғи сатхини камайиши Ьё синов жадвалига ёзилади.

Расм 4. Ёқилғи сарфини ўлчаш колбасининг схемаси.


1-ёнилғни бакдан келиши, 2- уч йўллик жўмрак, 3- ўлчагич жўмракнинг
жўмраги, 4- колба, 5- ўлчов трубкаси, 6- двигателга ёнилғининг сарфланиши.
а) - ёнилғининг ўлчов колбасидан сарфи, б) - ўлчов колбасиниг
тўлдирилиши, в) -ёнилғининг ўлчов колбасига кирмай двигателга бориши, г)
- ёнилғи колбасининг тарировка диаграммаси.
Синов ўтказиш вақтини ўлчаш.
Синов вақти секундомер ёрдамида ўлчанади. Синов участкасини бошланиш чизиғига тракторнинг олдинги ғилдирагини ўқи тўғри келганда секундомер ишга туширилиб, синов участкасининг охиридаги чизиқга етганда секундомер тўхтатилади. Синов вакти жадвалга киритилади.
9.Танланган синов асбобларнинг тарировкаси.
Гидравлик динамографнинг тарировкаси.

Гидравлик динамограф ва бошқа типдаги куч ўлчагичларни тарировкаси махсус стенд ёрдамида ўтказилади (Расм 5). Стендга гидравлик динамографнинг куч узатгич цилиндри ва намунавий динамометр кетма кет уланиб, керакли миқдорларда куч берилади. Куч беришни гидравлик домкрат ёрдамида бажариш мумкин. Тракторнинг максимал тортиш кучидан бир ярим баробар ортиқ кучгача юкланиш билан динамограф тарировка қилинади. Поғанама-поғона 5-8 марта юкланиш ва юкланишни шу тарзда камайтириш йўли билан тарировка ўтказилади ва бунинг натижасидан тарировка графиги қурилади. Тарировка графигидан динамографнинг масштаби аниқланади Мил= Рил/Нил (Н/мм).
Юкланиш олдида қўзғолмас ва қўзғалувчан қаламлари бир чизиқда бўлиб, юкланишни кўпайтириб нолгача камайтирганда ҳам устма-уст бўлиши керак. Акс ҳолда гидравлик динамографнинг мой тизимида ҳаво бўлиши мумкин ва шу сабабли куч ўлчагич нотўғри ишлайди.

Расм 5. Динамометрнинг тарировкаси.


а) - тарировка стенди, б) - поғанали юкланиш, в) - тарировка диаграммаси, г) - динамограмма. 1- асос, 2-намунавий динамометр, 3- куч цилиндри, 4- қўзғолувчан рамка, 5- домкрат, 6- мой қувири.
Етакчи ғилдиракларнинг тарировкаси.
Етакчи ғилдиракларни кинематик радиусини аниқлаш учун теккиз ерда тракторни эркин ҳаракатлантириб унинг етакчи ғилдиракларини бир айлнишдаги босган йўли рулетка ёрдамида ўлчаб тарировка қилинади. Етакчи ғилдиракларни бир айлангандаги ўртача босган йўлини уларнинг радиуслари ёрдамида аниклаш катта хатоликларни бериши мумкин. Чунки етакчи ғилдиракларнинг кинематик юмалаш радиуси уларга тушаётган оғирлик юкини ўзариши ва айниқса шатаксираши натижасида ҳақиқий радиусдан фарқ қилади. Шунинг учун етакчи ғилдиракларнинг бир марта айлангандаги босиб ўтган йўли синов ёрдамида аниқланади.
Ёнилғи ўлчов колбасининг тарировкаси.
Ёқилғи ўлчов колбасини тарировка қилиш учун ҳар 50 сантиметр кубда белгиланган эталон ўлчов колбасидан фойдаланамиз. Ўлчов колбасини тўлдириб сатхи белгиланади ва ундан хар сафар 50 сантиметр кубдан ёнилғи эталон ўлчов колбасига қуйилади ва ёнилғи сатхини камайиши ўлчанади ва шу билан бир вақтда ўлчов колбасидаги ёқилғи сарфини ошиши миллиметрда аниқланади. Олинган натижа асосида тарировка графиги қурилади ва ўлчов колбасининг масштаби т^ (см3/мм) аникданади. Бу масштаб ёқилғи сатхини бир миллиметрга камайиши неча см3 ёнилғи сарфига тенг эканлигини билдиради.
Намунавий динамометр, секундомер, рулетка, эталон ўлчов колбаси, линейкалар ўлчов асбоблар палатасида текширувдан ўтказилга бўлиши керак.

  1. ТТС ўтазиладиган тракторга юкланиш ҳосил қилиш усулини
    танлаш.


Юкланишни иккинчи трактор ёрдамида ҳосил қилиш учун синаладиган трактор илгагига динамограф куч узатгичи орқали ўзидан

Расм 6. Тракторнинг юкланиш схемаси.
Бир ёки икки класс юқори булган трактор уланади (расм 6).
Синалувчи трактрорнинг илгагидаги юкланиш миқдори тракторларнинг эркин ҳаракатланиш тезликлари фарқи (Vх–Vюэт) га боғлиқ. Бу фарқ қанча кўп (Vх>Vюэт) бўлса илмоқдаги куч шунча катта бўлади. Бир узатмада синов ўтказилаётганда илмоқдаги кучни ўзгартириш учун юкланиш берувчи тракторнинг узатмалар қутиси ва ёнилғи берадиган ричагнинг ҳолатини ўзгартириш ёрдамида эришилади.
Тракторга юкланиш бериш усулларидан яна бири пневмо-тормозлаш қурилмалари ҳисобланилади. Бу қурилма синалувчи тракторга тиркалиб ғилдиракларидан пневмо-компрессорга харакат узатилади. Компрессорнинг қаршилигини ўзгартириш ёрдамида илгакдаги куч миқдорини ўзгартириш мумкин. Бундан ташқари синалувчи трактор илгагига чена тиркалиб унинг устидаги юк (дарс ўтиш вақтида чанадаги студентлар сонини ўзгартириш) миқдорини ўзгартириш йўли билан тракторга ҳар хил юкланишлар ҳосил қилиш мумкин. Чана ёрдамида тракторга стабил юкланиш ҳосил қилинади.
ТТСнинг ўтказилиш тартиби.
Синов ўтказиш учун майдон танланиб разметка қилинади (Расм 7). Синов ўтказиш вақтидаги об-хаво шароити яни харорат, босим, намлик ва бошқа кўсатгичлар синов журналига киритилади. Бундан сўнг синов ўтказувчиларга техника хавсизлиги ва синов ўтказиш тартиби билан таништирилади. Тракторларни бошқарувчиларига қайси режимда харакатланишлари тушунтирилади. Ўлчов асбоблари билан ишлайдиган синов ўтказувчиларига ишчи ўринларидаги бажариладиган ишлари ва натижаларни ўз вақтида синов журналига киритиш кераклиги уқтирилади.

Юкланишни танлаш майдони

Синов ўтказиш масофаси

Юкланишни танлаш майдони










Расм 7. Синов ўтказиш майдонини белгиланиши.


  1. Синов ўтказишдаги ишчи ўринлари.

  1. Динамографни бошқариш ва туғри ишлашини назорат қилиш. Динамограммаларда синов вариантларининг тартиб рақамларини қайд қилиш.

  2. Тракторнинг назарий ва ҳақиқий босган йўлини аниқлашда фойдаланиладиган электрон импулс счетчикларини бошқариш ва улар кўрсатган натижаларини синов журналига киритиш.

  3. Ўлчов колбаси ёрдамида ёнилғи сарфини (ёнилғи сатхини камайишини) аниқлаш ва натижасини ёзиб бориш.

  4. Синовни бошқариш (бошқарувчи сигнали бўйича ҳамма ўлчов асбоблари ишга туширилади ва яна сигнал бўйича асбоблар тўхтатилади) ва синов вақтини секундомер ёрдамида ўлчаш ҳамда синов журналига киритиш.

  5. Барча натижаларни синов журналида қайд қилиш.

  1. Трактор ғилдиракларининг юмалаш қаршилиги кучини (Рf)


Download 194.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling