8-Тажриба иши Тракторнинг тортиш синови


Download 194.68 Kb.
bet1/3
Sana18.12.2022
Hajmi194.68 Kb.
#1029812
  1   2   3
Bog'liq
8-Лаборатория иши


8-Тажриба иши
Тракторнинг тортиш синови
Топшириқ: Тракторнинг тортиш синовини (ТТС) ўтказишдан мақсад; Синов ўтказиш шартлари;
-ТТС ўтказиш объекти;
-ТТС ўтказиш вақтида ўлчанадиган параметрлар (кўрсатгичлар); -Ўлчанадиган параметрлар учун асбобларни танлаш;
-Танланган асбобларнинг тарировкаси;
-ТТС ўтазиладиган тракторга юкланиш ҳосил қилиш усулини танлаш;
-ТТСнинг ўтказиш тартиби;
-ТТС натижаларини хисоби;
-ТТС натижалари бўйича тортиш характеристикасини қуриш;
-Рил=/(Пм); Рил /(Пг); Рил==/(Пз) графикларини қуриш;
-ТТС бўйича хулоса.
Тракторнинг синови тракторнинг яратишда, такомиллаштиришда ҳамда синов ўтказилаётган тракторнинг функционал сифат ва хусусиятларини, конструктив тизимлар ва йиғма қисмларининг ишончли ишлашини, уларнинг компановка схемасини ҳамда асосий параметрларини обектив равишда танлаш имкониятини беради. Шу билан бир қаторда ўтказилган синов натижасида тракторнинг турли қишлоқ хўжалик машиналари билан агрегатланганда, ҳар хил тупроқ ҳамда об-ҳаво шароитларида фойдаланиш эффективлигини аниқлаш имконини беради. Трактор ва унинг элементларининг эксплуатацион ишончли ишлашини баҳолайди.
Трактор ва у билан агрегатланадиган қишлоқ хўжалик машиналарининг параметрларини бир-бирига мослаш, яьни тўғри агрегат тузиш, эксплуатация шарт-шароитларини инобатга олиш ҳамда агрегат кўрсатгичларни яхшилаш учун тавсиялар бериш масалалари ҳал қилинади.
Тракторларнинг конструктив такомиллаштирилиши ва сифатини баҳолашнинг кўп қисмини ечими техник-методик ва ташкилий томондан тўғри ўтказилган синовга боғлиқ.

  1. Тракторнинг тортиш синови ўтказишдан мақсад.

Тракторнинг тортиш синовини ўтказишдан мақсад -унинг тортиш характеристикасини қуриш ва бу характеристика ёрдамида синов ўтказилган шароит учун тракторнинг динамик ҳамда иқтисодий тежамкорлик хусусиятларини аниқлашдан иборат,

  1. Тортиш синовини ўтказиш шартлари.

Танланган шароитда ўтказилган синов натижаларини уш бу шароитда олдиндан ўтказилган ва бундан кейин ҳам ўказиладиган барча синов натижалари билан ўзаро солиштириш имконини яратиш учун қуйидаги шартларни бажарилиши талаб қилинади:
- Синов ўтказиш вақтида тракторнинг ёнилғини бошқариш ричаги максимал ҳолатда бўлиши керак.
-Синовлар тракторнинг доимий тезлигида (Уҳ соп^1) ўтказилади, яни параметрлар тракторнинг бир текис ҳаракатлангандаги ҳолатида ўлчанади.
-Синов ўтказиладиган ер (йўл) шароитининг кўрсатгичлари шу синов натижалари тавсия қилинадиган шароитга мос бўлиши керак.
Бу шартлар бажарилса ҳар хил даврда ўтказилган барча синовларнинг тортиш характеристикаларини бир бири билан солиштириб, синов ўтказилаётган шароит учун динамик ва иқтисодий тежамкорлиги юқори булган тракторни тавсия қилиш мумкин.

  1. ТТСнинг синов ўтказиш объекти.

Синов ўтказиладиган тракторнинг техник кўрсатгичлари шу тракторни ишлаб чиқарган завод кўрсатгичларига мос ва ҳамма механизмлари регулировка қилинган бўлиши керак. Буда шиналардаги босимга алоҳида эътибор бериш лозим. Тортиш синови ўтказилишидан олдин синов ўтказиладиган тракторнинг двигателини ростлаш характеристикаси ҚОВ орқали олинади. Тракторнинг барча кўрсатгичлари двигател ва трансмиссияларнинг иссиқлик режимга боғлик. Шунинг учун синов ўтказишдан олдин улардаги ҳарорат нормал ҳолга келтирилади.
Синалаётган тракторнинг техник кўрсатгичларини ўрганинг ва ҳисоботда бу кўсатгичларни келтиринг ҳамда трасмиссиясининг кинематик схемасини чизинг.

  1. ТТС ўтказиш вақтида ўлчанадиган параметрлар.

Тракторнинг тортиш синовини дала- йўл шароитида ўтказиш вақтида қуйидаги параметрлар ўлчанади:
-Илмоқдаги куч (Рил,Н)- hил, (мм)
-Синов ўтказиш масофасида босиб ўтилган хақиқий йўл - Sҳ, (м) -Синов ўтказиш масофасида босиб ўтилиши мумкин бўлган назарий йул - Sҳ, (м)
-Синов ўтказиш вақти- t, (сек)
-Синов ўтказиш масофасида ёнилғи сарфи (Gё ,кг/соат)- hё, (мм)

  1. Параметрларнинг ўлчаш учун асбобларни танлаш.

Синов ўтказиш учун танланган ўлчов асбоблари керакли аниқликда синов натижаларининг олишни таъминлашлари зарур. Бунинг учун улар ўлчов миқдори чегараси ва ўлчов аниқлиги кўсатгичларидан фойдаланиб танланадилар.
Ўлчов миқдори чегараси илмоқдаги кучни ўлчаш абоблари учун камида Pmaxилмах 1,5 га тенг бўлиши керак. Бу куч ўлчагич асбобининг асоси бўлган элластик қисмини катта динамик юкланишлардан шикастланишини ёки қолдиқ деформациядан сақлайди.
Илмоқдаги кучни ўлчаш.
Синов вақтида илмоқдаги кучни ўлчаш учун ДТ-3 маркали гидравлик динамографдан фойдаланамиз. Гидравлик динамографнинг схемаси расм 1 да келтирилган. Динамограф уч қисимдан ташкил топган. Биринчиси синалувчи трактор билан юкланишни таъминловчи трактор орасида ўрнатиладиган куч узатгич гидравлик цилиндри, иккинчиси - куч ўлчагич, ва учинчиси- синов вақтида кучни ўзгариш графигини узлуксиз ёзиб борувчи қурилма. Куч ўлчагич ва куч узатгич бир бири билан мой қувири ёрдамида уланган бўлиб уларнинг бўшлиқлари мой билан тўлдирилган. Куч узатгич цилиндрида 1ги мой босими илмоқдаги кучга нибатан пропорционал равишда ўзгариб боради. Бу босим мой қувири 2 орқали куч ўлчагич цилиндри 4 га узатилади. Ундаги цилиндр 4 қўзғалмас ҳолатда бўлиб поршен 3 штоки 5 эса рамка 6 ва пружина 7 орқали динамограф корпусига уланган.
Мой тизимидаги босимни ошиши билан куч ўлчагич поршени 4- шток 5 орқали рамка 6 ни суриб пружина 7 ни чўзади. Рамка 6 га шарнир равишда қўзғалувчан стрелка 8 бриктирилган ва унда куч миқдорини ёзиб борувчи қўзғалувчан қалам 12 ўрнатилган ҳамда шу билан бирга унинг учидаги стрелка куч ўзгаришини визуал назорат қилишни таъминлайди. Кучнинг ўзгаришини узлуксиз ёзиб бориш учун барабан типидаги лента ўровчи механизм 15 қўйилган. Унинг лентасида қўзгалмас қалам 11 (горизонтал «0» чизиғи) ва қўзгалувчи қалам 12 билан илмоқдаги кучни ўзгарилиши ёзиб борилади (13). Барабанлар пружинали механизм ёки электр двигатели ёрдамида ҳаракатланади. Қузғалмас 11 ва қўзғалувчи 12 қаламлар орасидаги масофа hил.т илмоқдаги кучга пропорционал равишда ўзгаради. Илмоқдаги кучнинг миқдори динамограмманинг ўртача ординатаси hил.ўр (мм) ва динамографнинг тарировка масштаби тил (Н/мм) ёрдамида аниқланади.

Расм 1. Гидравлик динамогараф ДТ-3 нинг принципиал схемаси.
1-куч узатувчи цилндир; 2-мой қувири; 3-поршен; 4-цилиндр; 5-стрелка; 6-
рамка; 7-пружина; 8-стелка; 9-таянч шарнири ;10-барабан; 11-12-қўзғалмас ва
қўзғалувчан қаламлар; 13-динамограмма; 14-шкала; 15-лента тортувчи
механизм; 16-дроссел.
Динамограф бир неча пружиналар 7 билан таъминланган бўлиб, улар синалаётган тракторнинг илмоқидаги максимал тортиш кучига мос равишда танланиб 10,15,20,25,30 кН гача илгакдаги кучни ўлчаши мумкин.
Динамограф нормал ишлаши учун унинг гидравлик тизимида ҳаво бўлмаслиги шарт. Динамографнинг мой тизимидан ҳавони ўлчов цилиндридаги махсус клапан орқалик чиқарилади.

  1. Тракторнинг хақиқий босган йўлини аниқлаш.

Тракторнинг хақиқий босган йўлини қўшимча “бешинчи” ғилдирак ёрдамида ўлчанади. Тракторнинг етакчи ва етакланувчи ғилдиракларининг айланишлар сонини ўлчаш ёрдамида хақиқий босилган йўлни аниқлаш мумкин эмас, чунки ҳаракат вақтида бу ғилдиракларнинг кинематик радиуслари ўзгарувчан бўлади.
”Бешинчи” ғилдирак пружина ёрдамида 500-700 Н миқдордаги куч билан ерга босилиб турганлиги сабабли у деярли шатаксирамасдан ва сирпанмасдан юмалайди. Шу сабабли унинг юмалаш радиуси амалда деярли ўзгармас бўлиб хақиқий босган йўлни беради. ”Бешинчи” ғилдиракни тракторнинг бўйлама базаси орасида орқа ғилдиракларга яқинроқ жойлаштирса ҳақиқий босилган йўлни ўлчаш аниқлиги ошади.
”Бешинчи” ғилдиракга 4-6 бўртмали кулачок ўрнатилиб, 3-расмда кўрсатилган электрик схема бўйича уланади. Электрик схемадан кўриниб турибдики аккумулятор батареясидан ток кетма-кет улагич, СБ-100М электроимпулс счетчиги, узгичнинг контактлари орқали ўтади.

Расм 2. “Бешинчи” ғилдирак.
1-ғилдирак; 2-узгич; 3-вилка; 4-пружина; 5-трактор рамаси.

Синов вақтидаги электр импулс ҳисоблагичнинг кўрсатгичини кулачок бўртмалар сонига бўлган нисбати ”бешинчи” ғилдиракнинг айланишлар сонини беради. ”бешинчи” ғилдиракнинг айланишлар сонини бир марта айланганда босиб ўтадиган йўлига кўпайтмаси ҳақиқий босган йўлни беради.


Синов ўтказиш масофасини ўлчаб, белгилаб чиқилса ва шу белгиланган масофа оралигида синов ўтказилса бу масофа ҳақиқий босилган йўлни беради. Унда ”бешинчи” ғилдиракга эҳтиёж қолмайди.
Ҳақиқий босилган йўл ёрдамида тракторнинг ҳақиқий тезлиги аниқланади.

Расм 3. “Бешинчи” ғилдирак ва ҚОВ нинг айланишидаги импулслар
сонини ўлчаш асбоби.
1-аккумулятор батареяси; 2-калит; 3-СБ-100М электроимпулс ўлчагич; 4-
қўзғалувчан контакт; 5-қўзғалмас контакт; 6-узгич.

  1. Тракторнинг назарий босган йўлини аниқлаш.

Синов вақтида назарий босилган йўлни аниқлаш, етакчи ғилдиракларнинг ўртача айланишлар сони ҳамда бир марта айланганда босиб ўтадиган йулини аниқлаш билан амалга оширилади. Бунинг учун етакчи ғилдиракларга ўрнатилган контактли узгич ҳамда импулс ўлчагичлардан фойдаланиб уларнинг синов участкасидаги айланишлар сони аниқланади. Олинган натижадан етакчи ғилдиракларнинг ўртача айланишлар сони топилади.
Етакчи ғилдиракларни ўртача айланишлар сонини қувват олиш вали (ҚОВ)нинг айланишлар сони орқали аниқлашимиз ҳам мумкин. Бу усулда ҚОВнинг айланишлар сонини битта импулсли ўлчагич ёрдамида аниқлаб етакчи ғилдиракларининг ўртача айланишлар сонини топиш мумкин. Механик трансмиссияли тракторларда ҚОВи етакчи ғилдираклар билан валлар ва шестернялар ёрдамида кинематик бикр боғланган. ҚОВи ва трансмиссиянинг узатмалар сонлари аниқ бўлса ҚОВи айланишлар сонидан етакчи ғилдиракларнинг ўртача айланишлар сонини аниқлаш мумкин. Ўртача айланишлар сонини етакчи ғилдиракнинг бир марта айланганда босиб ўтадиган йўлига кўпайтирилса назарий босган йўл аниқланади.
Назарий босган йўлининг физик моҳияти-агарда етакчи ғилдираклар шатаксирамаганда эди трактор назарий йўлни босган бўлар эди.
Амалда етакчи ғилдиракларнинг яхши илашиш шароитида ва илгакдаги куч нолга тенг бўлгандагина, шатаксираш нолга яқин бўлганлиги сабабли, ҳақиқий ҳамда назарий тезликлар тенг деб қабул килинади.
ҚОВ нинг айланишлар сонини бешинчи ғилдирак айланишлар сонини ўлчагандек электр импулс ҳисоблагич ёрдамида аниқланади. Фақат узгичнинг кулачоклар сони битта еки иккита бўлади.
Назарий босган йўлдан тракторнинг назарий тезлиги аниқланади.



Download 194.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling