8-Тажриба иши Тракторнинг тортиш синови
синов усули билан аниқлаш
Download 194.68 Kb.
|
8-Лаборатория иши
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТТС натижаларини ҳисоби.
- Илгакдаги кучни хиоблаш.
- Хақиқий тезликни аниқлаш.
- Двигателнинг айланишлар сонини аниқлаш
- Тракторнинг назарий тезлигини аниқлаш
- Трактор илмоғидаги фойдали қувватни аниқлаш
- Етакчи ғилдиракларнинг шатаксирашини аниқлаш Етакчи ғилдиракларнинг шатаксираши натижасида йўқотишларни инобатга оладиган фойдали иш коэффициенти
- Трактор ғилдиракларини юмалаш қаршилигини енгиш учун сарфланадиган йўқотишларни инобатга оладиган фойдали иш коэффициенти
- Тракторнинг тортиш фойдали иш коэффициенти. Тракторнинг соатбай ѐнилғи сарфи.
- Тракторнинг тортиш синови бўйича назорат саволлари.
синов усули билан аниқлаш.
(Рf) ни аниклаш учун синов ўтказилаетган тракторни двигатели ўчирилиб, узатмалар қутисини нейтрал ҳолатга келтириб, тормозлари бўш ҳолатида туғри чизиқли йўлда иккинчи трактор ёрдамида тортиш керак. Бу икки трактор орасида ўрнатилган куч ўлчагичининг курсатган куч миқдори ғилдиракларнинг юмалаш қаршилик кучини (Рf) беради. Аииклаигаи (Рf)дан фойдаланиб тракторнинг оғирлиги маълум бўлса синов ўтказилаётган шароит учун трактор ғилдиракларининг юмалаш каршилиги коэффициетини аниклаш мумкин f= Рf/Gт. РГ кучининг физик моҳияти шундан иборатки, бунда конкрет аниқ йул (дала) шароитида ишлаганда тракторнинг ўз оғирлиги От ни ҳаракатлантириш учун уринма кучининг бир кисми сарфланишини билдиради. Уринма кучнинг колган кисми эса бошка каршиликларни енгиш учун сарфланади. Рг кучи айнан ишлаб турган дала йўл шароитида фақат тракторнинг оғирлигини ҳарактланиши учун сарфланган кучга айтилади. Бошкача килиб айтганда Рf кучига тенг куч билан тракторнинг ўзини тортсак у ҳаракатланади. 1 узатма жадвали (жадвалнинг сони синов ўтказилган узатмаларга тенг) жадвал 1
Тракторнинг синов натижаларини 1. жадвалга киритинг. Йўл қиялигини инобатга олиш учун барча синовлар икки йўналишда ўтказилади. Жадвалдаги кўрсатгичларнинг 1 рақами синовнинг бир томонга, 2 рақами иккинчи томонга ҳаракатлангандаги ва ўртача миқдори келтирилади. ТТС натижаларини ҳисоби. Тракторнинг тортиш характеристикаси кўрсатгичлари 2.4. жадвалда келтирилган синов натижалари асосида ҳисобланади. формула Илгакдаги кучни хиоблаш. Синов давомидаги илгакдаги ўртача куч Рил1 куйидаги ёрдамида ҳисобланади: Рилi= hилi mил (Н) Бу ерда: hилi - динамогрмманинг ўртача ординатаси (мм.) mил -динамограмма масштаби (Н/мм) Динамограмманинг ўртача ординатасини аниқлаш учун синов участкасида олинган динамограммани тенг қисимларга бўлиб чиқамиз, масалан 20 тенг бўлакга. Шу бўлинган бўлакларнинг ординаталар йиғиндисини ординаталар сонига нисбати динамограмманинг ўртача ординатасини (илгакдаги тортиш кучини ўртача миқдорини) беради. hил.ўр=hил1+hил2+hил3+…+hил.i/ i Бу ерда, i -динамограммалардаги ординаталар сони. Илгакдаги кучни ва бундан сўнги кўрсатгичлар ҳисобларини хар бир узатма учун синовлар сони миқдорида ҳисобланади. Масалан биринчи узатмада 12 марта ҳар хил юкланишда синов ўтказилган бўлса, шунча марта илмоқдаги куч ва ундан сунги кўрсатгичлар ҳисобланади. Хақиқий тезликни аниқлаш. Vҳ= nимi S1ай /( ti Zим) 3.6, (км/соат.) Бу ерда: nим-«Бешинчи» ғилдиракнинг инпулслар сони, S1ай-«Бешинчи» ғилдиракнинг бир айлангандаги босиб ўтган йўли, (м); ti - синов ўтказиш вақти, (сек); Zим-«Бешинчи» ғилдирак бир марта айлангандаги инпулслар сони. Тракторнинг ҳақиқий тезлиги назарий тезликдан етакчи ғилдиракларнинг шатаксираши ҳисобига кам бўлади. Двигателнинг айланишлар сонини аниқлаш Двигател тирсакли валини айланишлар сонини қувват олиш авлининг айланишлар сони орқали аниқлаймиз: nдв= nков Iков 60/ ti (ай/мин) Бу ерда; nковг- Қувват олиш валининг айланишлар сони 1ков - Қувват олиш валининг узатиш сони Тракторнинг назарий тезлигини аниқлаш 81ай - Етакчи ғилдиракнинг бир айланганда босиб ўтган йўли, (м) гг -синов ўтказилган узатманинг узатмалар сони Трактор илмоғидаги фойдали қувватни аниқлаш Трансмиссиядаги йўқотишларни ҳисобга оладиган фойдали иш коэффициентини аниқлаш: бу ерда: ηц - бир жуфт цилиндрсимон шестернянинг фойдали иш коэффициенти (0.98-0.99). ηк-бир жуфт конуссимон шестернянинг фойдали иш коэффициенти (0.975- 0.985). а-синов ўтказилаётган узатмада буровчи моментни узатишда катнашган цилиндрсимон шестернияларнинг жуфт сони. б-синов ўтказилаётган узатмада буровчи моментни узатишда катнашган конуссимон шестернияларнинг жуфт сони. Цилиндрсимон ва конуссимон шестернялар жуфт сонлари а,б лар трактор ёки машина трансмиссиясининг кинематик схемасидан аниқланади. Етакчи ғилдиракларнинг шатаксирашини аниқлаш Етакчи ғилдиракларнинг шатаксираши натижасида йўқотишларни инобатга оладиган фойдали иш коэффициенти: Трактор ғилдиракларини юмалаш қаршилигини енгиш учун сарфланадиган йўқотишларни инобатга оладиган фойдали иш коэффициенти: Рf-трактор ғилдиракларининг юмалаш қаршилик кучини синов ёрдамида аниклаймиз. Бу кучни эмпирик формула Рf =Gтf (Н) ёрдамида тақрибан аниклаш ҳам мумкин. Бу ерда, Gт-тракторнинг эксплуатацион массаси; f- ғилдиракларнинг юмалаш қаршилиги коэффициенти. Тракторнинг тортиш фойдали иш коэффициенти. Тракторнинг соатбай ѐнилғи сарфи. hсинг Синов вақтида ўлчов колбасидаги ёниғи сатхини камайиши, (мм); mёк- ўлчов колбасининг тарировка ёрдамида аниқланган масштаби, (см3/мм); γдё- дизел ёнилғисининг солиштирма оғирлиги, (г/ см3). Трактор нечта узатмада синов ўтказилса шунча ёнилғи сарфи натижалари жадвалларга киритилиши карак. Тракторнинг тортиш синови бўйича назорат саволлари. 1. Тракторнинг тортиш синовини ўтказишдан мақсад нимадан иборат? 2. Тракторнинг тортиш синовини ўтказиш шартлари? 3. Тракторнинг тортиш синовини ўтказиш учун тайѐрлаш? 4. Тракторнинг тортиш синовини ўтказишда ўлчанадиган параметрлар? 5. Ўлчанадиган параметрлар учун асбобо-ускуналарни танлаш? 6. Асбоб-ускуналарини ўлчов чегараси ва аниқлиги бўйича танлаш? 7. Ўлчов асбоб-ускуналарининг тарировкаси. Тарировка нима? 8. Синов ўтказиш жойини танлаш ва уни белгилаб чиқиш? 9. Тракторнинг тортиш синовини ўтказиш тартиби? 10. Илгакдаги куч қандай ўлчанади? 11. Тракторнинг тортиш синовини ўтказишда ѐнилғи сарфи қандай ўлчанади? 12. Тракторнинг тортиш синовини ўтказишда тракторнинг назарий ва ҳақиқий тезликлари қандай ўлчанади? Download 194.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling