Хулоса: эй фарзанд, фараз қил, агар чўпон ўқишни билмаса, ўзини хам, қўйларини хам халок қилган бўларди.
Тарбия ҳақида қисса
Қадим замонда бир боғбон бўлган экан, унинг яккаю ягона тантиқ ўғли бор экан. Боғбон боласига танбеҳ берса, хотини ўртага тушиб: “Қўяверинг, катта бўлса эси кириб қолади”, дер экан. Боғбон хотинининг гапи хато эканини тушунтириш учун шундай йўл тутибди: боғга иккита бир хил мевали дарахт нихолини енма-ен экибди. Уларни бир вақтда суғориб, бир хил ўғит солиб парваришлабди. Лекин, ниҳоллардан бирини ортиқча шоҳларини кесиб, иккинчисига эса, умуман тегмабди. Орадан уч йил ўтибди, ниҳоллар дарахтга айланиб, мева берадиган пайти келибди. Шохлари кесилиб турилган ниҳол баланд ва чиройли, мевалари хам кўп экан. Қайчи тегмаган ниҳолнинг шохлари эса, ҳар томонга тарвақайлаб, ўзи танаси қийшиқ бир дарахт бўлибди. Бир-икки меваси бўлиб, майдалигидан кўзга ҳам кўринмас экан. Боғбон хотини чақириб, дарахтларни кўрсатибди ва тушунтирибди: “мана бу дарахтнинг ортиқча шохларини кесиб турганим учун, бутун кучи асосий шохларига бориб, серҳосил бўлди. Буниси эса, ўз холига ташлаб қўйганим учун мева бермайдиган, фойдасиз дарахт бўлди. Унинг ортиқча шохларини энди кесган билан фойдаси кам. Тўғри парваришни ниҳоллигида қилиш керак эди”, дебди.
Хулоса: эй фарзанд, ота-онангни сенга берган танбеҳлари, худди ниҳолнинг ортиқча шохларини кесиб ташлаганга ўхшайди. Шунда сен вақтингни бефойда нарсаларга сарфламай, керакли илм ва хунар ўргансанг, келажакда жамиятга хам фойдали одам бўлиб етишасан.
Do'stlaringiz bilan baham: |