8-умумий ўрта таълим мактаб амалиётчи психологи Муниса Абдуллаеванинг Ўқувчилар учун ибратли ҳикоя ва ривоятлар тўплами


Download 333.06 Kb.
bet2/5
Sana15.06.2023
Hajmi333.06 Kb.
#1485752
1   2   3   4   5
Bog'liq
Ривоят ва хикоялар Психологик

Ҳулоса: агар биз фарзандларимизни ростгўй бўлишини истасак, ўзимиз ҳам уларга нисбатан ростгўй бўлишимиз лозим.
Изоҳ: Инсон руҳиятининг аксарият қисмини онгсизлик ташкил этади, маълум бир қисмини эса – онг. Онг сўзларни англайди. Онгсизлик эса, бошқаларнинг ҳаракатига асосланади. Ваҳоланки, айнан онгсизлик бизнинг кўникмаларимизни сабабчиси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам болалар ота-онасини айтганини айтиб, қилганини қилади. Қисқаси “қуш уясида кўрганини қилади”, деб бежиз айтишмаган.
Қўлланилиш соҳаси: ўсмирлар ёки ота-оналар билан инсон руҳияти ҳақидаги фикр-мулоҳазаларда, назоратга мухтож болалар билан ишлашда фойдаланиш мумкин.
Уч литрли банка фалсафаси” ҳақидаги қисса.
Фалсафа фани ўқитувчиси дарс пайтида уч литрлик банка олиб, унинг ичига тухумдек келадиган тошларни солди. Банка тўлгач, талабалардан “Тўлдими?”, деб сўради. “Тўлди”, деб жавоб беришди талабалар. Шунда муаллим халтачадаги нўхотни банка ичига ағдарди. Нўхот бўш жойларни тўлдирди. “Тўлдими?”, деб сўради муаллим. “Тўлди”, деб жавоб беришди талабалар. Шунда муаллим бошқа халтачадаги қумни банкага ағдарди. Қум бўш жойларни эгаллади. “Тўлдими?”, деб сўради муаллим. “Тўлди”, деб кулишди талабалар. Энди устоз ҳам: “Мана энди ҳақиқатда тўлди”, деди. Талабалар муаллимдан бу тажрибанинг маъносини сўрашди. Мана бу банка сизнинг ҳаётингиз. Мана бу олти-етти дона тош сизнинг ота-онанингиз, оилангиз, фарзандлар, қариндош-уруғ ва дўстлар, билим ва маълумотингиз. Улар ҳаётингизда биринчи ўринда туришлари керак.
Мана бу нўхотлар эса, сизнинг ишингиз, мартабангиз, обру-эътиборингиз, машинангиз, дала ҳовлингиз ва бошқалар.
Мана бу қумлар эса, бўш вақтингизни тўлдирадиган ўйин-кулга, хурсанчилик.
Агар банкани дастлаб қум билан тўлдирсангиз, унда тошлар ва нўхотга жой қолмайди. Демак, ҳаёти ўйин-кулгидан иборат бўлган одамнинг на иши, на обрўси ва на оиласи бўлади. Худди шунингдек, банкани дастлаб нўхот билан тўлдирсангиз, қумга жой топилади, лекин тошлар сиғмайди. Демак, фақт пул, мартаба ва шунга ўхшаш нарсалар кетидан қувган одамнинг ҳам на дўстлари, на қариндошлари бўлади. Сиз биринчи ўринга тошларни, яъни ота-она, оила, дўст, қариндошларни қўйинг. Тошлар учун нўхотларни камайтиришингиз мумкин, лекин нўхотлар учун тошлардан воз кечманг.
Хулоса: Эй фарзанд, ҳаётда асосий нарсалар бармоқ билан санарли даражада оз бўлади. Сен уларни камайтирма. Шунда ҳеч адашмайсан.
Изоҳ: моддий қадриятлар маънавий қадриятлардан устун келиши оилада маънавий бўшлиқни юзага келишига замин яратади. Дарҳақиқат кино кўришга вақтимиз бор, фарзанд тарбиясига эса – йўқ, меҳмон кутишга, дастурхонни чиройли безашга вақт ва имконият бор, ота-онадан ҳабар олишга, боланинг устози билан учрашишга вақт йўқ. Шундай экан, яқинларингизга кўпроқ вақт ажратинг, фарзандингизга меҳрли бўлинг, соғлиғингиздан қайғуринг, қолган ҳаммаси топилади.
Қўлланиш соҳаси: ҳаётий позицияларни мустаҳкамловчи тренинг семинарларда, ота-оналар йиғилишида.
Худога ёзилган мактуб” ҳақидаги қисса.
Бир куни почта ходими эгасига етиб бормаган хатларни орқага қайтариш учун саралаб ўтириб, ғалати хатни кўриб қолид. Конвертнинг “Кимга” деган жойига катта ҳарфлар билан “ХУДОГА”, деб ёзиб қўйилган экан. Хатни орқага қайтариб юборай, деса, манзил кўрсатилмаган, фақат “Азизадан”, деб ёзиб қўйилган экан. Ёзувига қараганда, ёш боланинг хати экани билиниб турарди. Почта ходими узоқ ўйлаб, охири хатни очишга жазм қилди. Хатдаги ёзувлар худди сувга тушгандай ёйилиб кетган эди. Унда шундай ёзилган экан:
“Ассалому алайкум, эй Худо! Мен ҳозир бир ўзим уйда ёлғиз ўтирибман. Кўчада қор ёғяпти. Дадам ишда, ойим эса касалхонада. Бир ҳафтадан кейин менинг туғилган куним. Мен бу кунни бир йил кутдим, сабаби ойим ва дадам бу кунда менга истаган нарсамни совға қилишади. Мен улардан мушукча сўрамоқчи эдим. Лекин, энди менга мушукча керак эмас. Ойим касал бўлиб қолдилар. Дадамнинг айтишича, врачлар қўлидан келган ҳамма нарсани қилишибди. “Энди умид Худодан”, дейишибди. Шунинг учун Сенга хат ёзяпман. Художон, Сендан илтимос, туғилган кунимда ойим уйга келсинлар, менга бошқа нарса керак эмас...”.
Почта ходими хатни ўқиб бўлганча роса йиғлади, унинг кўз ёшлари хатдаги ёзувни яна ҳам ёйиб юборди. Қечқурун ишдан уйга қайтаётганда хатни йўлдаги анҳорга оқизиб юборди ва секингина: “Эй Худо, унинг хатини Ўзинг қабул қил”, деб қўйди.
Хулоса: Эй фарзанд, ота-онангни айтганларини бажармай, уларни хафа қилаётганингда атрофингда мана шундай болалар ҳам борлигини эслаб қўй.
Изоҳ: “олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ”, дейишади.Дарҳақиқат, ота-онадан биз кўп нарсани талаб қиламиз, улардан ҳафа бўламиз, бироқ мен ўзим улар учун нима қилдим, нима қилишим мумкин эди, деган саволларга ҳеч жавоб бериб кўрганмисиз? Афсуски, бу саволларга биз жуда кеч бўлганда жавоб излай бошлаймиз. Шундай экан, вақт ғанимат, ота-она тириклигида уларнинг қадрига етинг.
Қўлланилиш соҳаси: оиласи, ота-онаси билан келиша олмаетган ўсмир билан ишлашда, оилавий консультация пайитида, оила психологияси дарс машғулотларида фойдаланиш тавсия этилади.
Чўпон-подшоҳ” ҳақидаги қисса.
Қадим замонда бир подшоҳ бўлган экан. Унинг ҳеч нимадан камчилиги бўлмай, бахтли ҳаёт кечирар экан. Бир куни бу подшоҳ мамлакатида қўрғоқчилик бошланибди. Натижада очарчилик юзага келибди. Бундай фойдаланган қўшни мамлакатнинг подшоҳи шаҳарни босиб олибди ва подшоҳнинг яқинларини қатл этибди. Подшоҳнинг ўзи базўр қочиб қутулибди. У ёшликда бирга ўсган бошқа бир подшоҳнинг мамлакати томон йўл олибди. Йўлда уни қароқчилар тутиб олиб, қул қилиб сотиб юборишибди.
Уч йил қул бўлиб, меҳнат қилган подшоҳ охири қочиб дўстининг юртига келибди. Лекин уни дўстининг ҳузурига киритишмабди, чунки устидаги жулдур кийимларини кўриб шоҳнинг дўсти эканлигига ҳеч ким ишонмабди.
Шоҳ кийим сотиб олиш учун, шаҳарда бир йил меҳнат қилибди. Оҳири янги кийимларини кийиб, дўстининг ҳузурига кириб, бошидан ўтган барча воқеаларни айтибди. Дўсти унинг бу гапларини эшитиб бўлгач, хизматкорларини чақириб: “Бу одамга юз бош қўй беринглар, бориб уларни боқсин”, дебди. Дўстининг бундай муомаласидан подшоҳ қаттиқ хафа бўлибди, лекин иложсиз бўлгани учун қўйларни боқишга мажбур бўлибди.
Бир ҳафтадан сўнг кечаси қўтонга бўри оралаб, ҳамма қўйларини бўғизлаб кетибди. Подшоҳ бошини эгиб дўстининг олдига келиб, воқеани айтиб берибди. Шунда дўсти: “Бунга эллик бош қўй беринглар, бориб уларни боқсин”, дебди. Яна бир ҳафта ўтгач, қўйлар серканинг орқасидан эргашиб, ҳаммаси жарга қулаб тушиб ҳалоқ бўлибди. Подшоҳ яна бошини эгиб дўстининг олдига келиб, воқеани айтиб берибди. Шунда дўсти: “Бунга йигирма беш бош қўй беринглар, бориб уларни боқсин”, дебди. Бу қўйларга ҳеч нарса қилмабди.
Бир қанча вақт ўтгач, подшоҳ дўстининг олдига келиб: “Берган қўйларинг кўпайиб мингтага етди, кейинги йилга улар икки баравар ортади”, дебди. Буни эшитган дўсти қувониб: “Энди қўй боқишни қўй. Ёнимдаги вилоятга подшоҳ бўлиб, ҳаммасини бошидан бошлайсан”, дебди. Подшоҳ унинг гапларига ҳайрон бўлиб: “нега шу ишларни келган пайтимда қилмадинг?”, дебди. Дўсти: “Мен сенинг ҳаётингнинг омадсиз қисмини ўтиб кетишини кутдим. Агар вилоятни сенга келган кунингда берганимда ундан асар ҳам қолмас эди. Мана энди ҳаётингни ёрқин тарафи бошланди. Қўйлар сенинг тақдирингнинг ўлчови эди, холос”, дебди.
Ҳулоса: Ҳаётда ҳар хил кунлар келади. Омадсиз кунларни сабр билан енгиб ўтсанг, албатта, омадли кунларга етиб келасан. Ҳалқимиз: “Ойнинг ўн беши қоронғу бўлса, ўн беши ёруғ”, деб бежиз айтмаган.
Изоҳ: аксариятда биз бошимизга тушган муаммолардан чарчаб, тақдирни айиблаб, ношукурлик қилишни бошлаймиз. Барча муаммолар - бир синов, улардан иродали, матонатли одамлар ўтади Шундай экан, ўзингизда сабр ва матонатни ривожлантиринг, бирни кўриб, фикр қилинг, мингни кўриб шукур қилинг.
Қўлланиш соҳаси: ўсмирларда ҳаётий позицияни мустахкамлаш, назоратга мухтожлар билан ишлаш, уларнинг ота-онасига психологик-педагогик ёрдам кўрсатиш тренинг машғулотларида фойдаланиш тавсия этилади.

Download 333.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling