8-умумий ўрта таълим мактаб амалиётчи психологи Муниса Абдуллаеванинг Ўқувчилар учун ибратли ҳикоя ва ривоятлар тўплами
Яхшилик ва кечиримлилик тўғрисидаги ривоят
Download 333.06 Kb.
|
Ривоят ва хикоялар Психологик
Яхшилик ва кечиримлилик тўғрисидаги ривоят.
Деҳқон баҳор келиши билан ток пояларининг остига тиргаклар қўйиб, шохларини тараб бойлади. Буни кўрган ток роса севинди, барқ уриб ўса бошлади. Мева тугиш пайти келганда бош-бош узумлар ток новдаларини тўлдирди. Орадан кунлар ўтиб, узумлар пишди. Деқҳон узум бошларини бирма-бир кесиб, уларни авайлаб саватларга жойлади. Орадан яна кунлар ўтиб, совуқлар бошланди. Шундай кунларнинг бирида деҳқоннинг ўғиллари келиб, узумнинг тиргакларини суғуриб олишди ва ўтинга ишлатишди. Уларни мевалари билан сийлаган токка эса қарашмади. Ноилож қолган ток қишнинг совуқ кунларида бағрини муздак ерга бориб, деҳқоннинг келишини умид билан кутиб ётди. Совуқдан ёш новдаларини сақлаш учун уларнинг устига баргларини ёпди, лекин изғирин шамол баргларини учириб кетди. Шунда ток совуқдан дағ-дағ титраб, иссиққина уйида унинг етиштирган майизлари билан чой ичиб ўтирган деҳқоннинг фарзандларидан хафа бўлди. Ҳар куни совуқдан ҳалок бўлаётган новдаларини кўриб, лоақал устимизга бирор эски нарса ҳам ташлаб қўйишмади-я, деб йиғлади. Кунлар ўтиб, баҳор ҳам келди. Қуёшнинг илиқ тафти дарахт ва майсаларни қишки уйқудан уйғотди. Дарахт шохлари барг ёзди, майсалар ердан бош кўтарди. Шундай кунларнинг бирида деҳқон токнинг олдига келди ва ҳайрон бўлиб туриб қолди. Сўнгра қаердандир ёғочлар олиб келиб, яна тирговучлар ясади, ток поясини ердан кўтариб шохларини боғламоқчи бўлди. Лекин ток пояси кўтарилганда унинг новдалари тўкилиб тушди. Деҳқон поянинг ўзини авайлаб тирговучларга боғлади ва: “Кечир мени, эй ток, кеч кузда қаттиқ касалга чалиниб, сендан хабар ололмадим. Ўғилларимга сени ўраб қўйишни тайинлаган эдим, лекин улар айтганларимни қилишмабди. Қиши билан тўшакдан туролмадим. Менга сенинг майизларинг дармон берди. Сен фарзандларим учун менинг фарзандларим сенинг ёш новдаларингни ҳалок қилишди”, деди. Шундан кейин деҳқон ҳар куни келиб, токнинг атрофидаги ерни кавлаб, у ерга ўғитлар солиб, суғора бошлади. Ток гиначи эмас эди, у деҳқоннинг фарзандларини кечирди, қолаверса, ток табиат қонунларига бўйсуниб яшар эди. Шунинг учун яна ҳаммасини бошидан бошлаб, янги новдалар чиқара бошлади. ХУЛОСА: Эй фарзанд, сенга яхшилик қилганларни унутиб юбориш ёмон, лекин ҳузурингга айбини тан олиб, узр айтиб келган одамни кечирмаслик ундан ҳам ёмон. Download 333.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling