8-умумий ўрта таълим мактаб амалиётчи психологи Муниса Абдуллаеванинг Ўқувчилар учун ибратли ҳикоя ва ривоятлар тўплами
Download 333.06 Kb.
|
Ривоят ва хикоялар Психологик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Икки чизиқ ҳақида қисса.
- Менинг ўғлим ҳеч қачон косиб бўлмайди!” ҳақидаги қисса.
- Қашшоқ одам ва донишманд” ҳақидаги қисса.
- Ёлғон гапириш одобдан эмас” ҳақидаги қисса.
8-умумий ўрта таълим мактаб амалиётчи психологи Муниса Абдуллаеванинг Ўқувчилар учун ибратли ҳикоя ва ривоятлар тўплами Икки чизиқ ҳақида қисса. Бир донишманд олдига шогирди келиб энг яхши ўқувчисидан ҳам ақллироқ, кучлироқ бўлиши учун нима қилиш лозимлиги билан қизиқди. Шунда донишманд хассаси билан қумда икки чизиқ чизиб, ўқувчисидан шу чизиқдан бири иккинчисидан узунроқ бўлиши учун нима қилиш кераклигини сўради. Ўқувчи бир чизиқни қалталатиб, бўлиб, ҳар хил усуллар билан уни қисқартиришга ҳаракат қилди. Донишманд донолик билан, ўқувчисига ҳалақит бермасдан аста кузатиб турди. Сўнгра, қолган чизиқ ёнига узунроқ чизиқни чизди. Хулоса: бировдан кучлироқ, ақллироқ бўлиш учун ана шу кучли одамни кучсизлантиришни ўрнига эътиборни ўзингга йўналтиргин. Сен бировнинг имконсизлигидан эмас, балки ўз имкониятларинг, ютуқларинг эвазига кучли бўлишинг даркор. Изоҳ: таълим-тарбия жараёнида болага бошқа болаларни ўрнак қилиб кўрсатмаган маъқул. Ўтган кунги салбий хулқи билан бугунги ижобий томонга ўзгарган хулқини қиёслашингиз самаралироқ бўлади. Қўллаш соҳаси: ўсмирлар билан гуруҳда ишлаш, ота-оналар билан тренинглар давомида, тарбиячилар билан семинарларда иўлатиш мумкин. “Менинг ўғлим ҳеч қачон косиб бўлмайди!” ҳақидаги қисса. Машхур психолог А.Адлер томонидан айтиб берилган хикоя. Адлер гимназияда яхши ўқимаган экан. Бир куни Адлернинг устози отасини чақиртириб, унинг ўғли гимназияда ўқиши бехуда эканлиги ва ўғлидан фақат косиб чиқиши мумкинлигини таъкидлабди. Бироқ Адлернинг отаси қатъий оҳангда устозга: “Менинг ўғлим ҳеч қачон косиб бўлмайди!”, дебди. Ота уйга қайтгач, болага ҳеч қандай танбеҳ бермай, у билан астойдил дарсларини тайёрлашга киришибди. У ҳар куни ўғли билан математикани ўрганибди. Маълум вақт ўтгач, бола синфда ўзлаштириш бўйича биринчилар қаторини эгаллабди. Отаси унга қийинчиликларни енгиб ўтишига ва кейинчалик бола тарбиясида оила аҳамияти тўғрисидаги назарияни яратишига асос солибди. Ҳулоса: боладан вақтини қизғонмайдиган ота самарали натижаларга эришиши шубҳасиздир. Изоҳ: аксарият болаларнинг ўзлаштириши қониқарли эмаслиги уларнинг ақлий тараққиётига эмас, балки етарли эътиборга эга эмасликларини ифода этади. Уларга бироз вақт ажратиб, биргаликда шуғуллансангиз ўзлаштириши ҳам, сизга бўлган муҳаббати ҳам самарали бўлади. Қўллаш соҳаси: назоратга мухтож болаларнинг ота-оналари билан ишлашда, ўсмирлар билан тренингларда фойдаланиш мумкин. “Қашшоқ одам ва донишманд” ҳақидаги қисса. Бир қишлоқда жуда қашшоқ одам яшар экан. Унинг фарзандлари кўп экан, қўшнилари унинг аҳволига ачинишар экан. Бир куни шогирдлар донишманд олдига келиб нима учун у ана шу қашшоқ бечорага ёрдам бермаётганлиги билан қизиқишибди. Шогирдлар астойдил қизиқишганлиги учун, донишманд ана шу қашшоқ одамни учрашувга таклиф этишни буюрди. Учрашув дарё кўприги ўртасида белгиланди. Белгиланган вақтда қашшоқ одам донишманд қаршисига келди. Донишманд ундан кўприкдан келаётган вақтда бирор нарсани кўрган-кўрмаганлиги билан қизиқди. У ҳеч нарсани кўрмаганлигини, атрофга, осмонга қараб келганлигини айтди. Шунда донишманд кўприк бошида оёк остида турган бир хум тиллани кўрсатди. У тиллага тўла эди, бироқ уни қашшоқ одам кўрмаган эди. Ҳулоса: ёрдамни ёрдам кутган одамгина қабул қилади. Изоҳ: ота-она психолог ёрдамига тайёр бўлсагина, унинг сўзлари ва маслаҳатларига қулоқ тутади. Агар улар психологга фаол тарзда қаршилик кўрсатишса, ўз фарзанларига озор берадилар, чунончи, фарзанд ўз ота-она хулқи учун масъул эмас. Қўллаш соҳаси: чорасиз вазиятда қўллаш тавсия этилади, яъни мактаб психологга мурожаат этиш учун ота-онага йўлланма беради, бироқ ота-она буни нотўғри тушунади. “Ёлғон гапириш одобдан эмас” ҳақидаги қисса. Қизчанинг ойиси ёлғон гапириш мумкин эмаслиги ҳақида сўзлади. Қизча ойиси айтган гапларни барчага таъкидлаб юрди. Бир вақт телефон жиринглади, қизча телефон гўшагини олди, ойиси эса, у уйда йуқлигини айтишни буюрди. Қизча барчага ойиси айтган гаплани айтади, лекин ойиси қилган ишни қилади. Download 333.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling