8-умумий ўрта таълим мактаб амалиётчи психологи Муниса Абдуллаеванинг Ўқувчилар учун ибратли ҳикоя ва ривоятлар тўплами
Download 333.06 Kb.
|
Ривоят ва хикоялар Психологик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўқишнинг фойдаси ҳақидаги қисса
Бахт ҳақидаги қисса
Қадим замонда бир подшоҳ касал бўлиб қолибди. Уни даволаш учун бутун дунедан табибларни чақиришибди, лекин ҳеч бири подшохни даволай олмабди. Шунда улар маслаҳат қилиб, бир қарорга келишибди: агар бахтли одамни топиб, унинг кўйлагини подшохга кийдирилса, у тузалади. Бахтли одамни топиш учун дуненинг ҳамма томонига чопарлар жўнатилибди. Лекин ҳеч ким “Мен бахтлиман”, деган одамни топа олмабди. Кимдир бор, лекни касал, яна кимдир соғ, аммо камбағал, бошқаси бой, соғ, бироқ оиласи нотинч – хуллас, ҳамма нимадандир нолир эди. Бир куни кечқурун подшохнинг ўғли шаҳар кўчаларини айланиб юрса, бир ҳовлидан кимнингдир гапини эшитиб қолибди. У: “Яхши ишладим, пулимни олдим, қорним тўйди, энди маза қилиб ухлайман. Мендан бахтли одам йўқ”, дебди. Подшохнинг ўғли севиниб кетиб, тезда хизматкорларини жўнатибди. Катта пул эвазига ўша одамнинг кўйлагини олиб келишни тайинлабди. Хизматкорлар ҳовлига кириб, шаҳзоданинг буйруғини бажаришмоқчи бўлишибди, лекин қарашса, ҳалиги “бахтлиман”, деган одам шунчалик қашшоқ эканки, ҳатто эгнида кўйлаги ҳам йўқ экан. Хулоса: эй фарзанд, билгинки, бахт келувчи ва кетувчи нарсадир. Одам ўзини бир муддат бахтли ҳисоблаши учун бой бўлиши шарт эмас, балки бор нарсага шукур қилса, кифоя. Ўқишнинг фойдаси ҳақидаги қисса Қадим замонда ўқиш ва ёзишни ёмон кўрадиган бир бола бўлган экан. У турли баҳоналар билан мактабга бормас, борганда хам, берилган вазифаларни бажармай, фақат емон баҳо олар экан. Ота-онасининг танбеҳларига қулоқ солмай, “Мен катта бўлсам, чўпон бўламан, чўпон бўламан, қўй боқиш учун ўқиш керак эмас”, дер экан. Бир куни уйлари яқинидаги ўтлоқдан қўзиқорин териб келиш учун чиқибди. Қўзиқоринларни териб юриб, уйидан анча узоққа кетибди. Юриб-юриб унча чуқур бўлмаган бир даре соҳилига келибди. Нариги соҳилдан ҳам қўзиқор термоқчи бўлиб, кўприк қидирибди. Яқин атрофдаги кўприк олдига бориб қараса, унинг четидаги тахтачада нимадир ёзилган экан. Бола ёзувни ўқий олмабди ва тўғри нариги соҳилга қараб юрибди. Кўприқнинг ўртасига келганда, кўприк синиб, бола сувга тушиб кетибди. Овозининг борича ердамга чақирибди.Шу орада қўйларини ўтлатиб юрган бир чўпон калтагини узатиб, болани сувдан чиқариб олибди ва: “Нега бу кўприкдан ўтдинг?! Кўприк устидаги “Бу кўприкдан юрманг, нарироқда янги кўприк бор”, деган езувни кўрмадингми?”, деб сўрабди. Бола унга жавобан, “Кўрдим, лекин ўқий олмадим, чунки мен ўқишни билмайман”, дебди. Шунда чўпон, “Эх, болам, хатто қўй боқиш учун хам ўқишни билиш керак”, дебди. Download 333.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling