82 Tuxum yonalishida parrandachilik indd


Ушбу қўлланма “Агробанк” АТБ туҳфасидир


Download 1.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/17
Sana08.01.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1084694
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
82 Тухум йўналишидаги товуқларни парваришлаш

Ушбу қўлланма “Агробанк” АТБ туҳфасидир
Лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: 
 
“Агробанк” АТБ


МУНДАРИЖА
Кириш .................................................................................................................... 7
Парранда кросслари ..................................................................................10
Тухум йўналишидаги жўжаларни парваришлаш ......................12
Каннибализм ва тумшуқ кесиш ...........................................................18
Товуқларни тухумга кириш арафасида ва тухумга кирган 
даврида парваришлаш ............................................................................21
Паррандачиликда гигиена ва санитария тадбирлари ........28
Товуқларни озиқлантириш.....................................................................32
Юқумли касалликлар .................................................................................34
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ..............................................42


100 китоб тўплами


7
Тухум йўналишида паррандачилик
82–китоб
КИРИШ
Барқарор узоқ муддатли озиқ-овқат хавфсизлигига эри-
шиш Ўзбекистон Республикасининг макроиқтисодий, сиёсий 
ва ижтимоий манфаатларига боғлиқ бўлган муҳим вазифа
ҳисобланади.
Озиқ-овқат хавфсизлигини барқарор таъминлашда пар-
рандачиликни ривожлантириш алоҳида аҳамиятга эгадир. 
Паррандачилик чорвачиликнинг тез даромад берадиган 
соҳаларидан бири бўлиб, аҳолини парҳез гўшт ва тухум маҳ-
сулотлари билан таъминлаш имконини беради. 
Паррандачиликни етти хазинанинг бири, деб бежиз ай-
тишмаган. Чунки меҳр билан паррандани парваришлашга 
киришсангиз, кўп фурсат ўтмай тухум ва парранда гўшти-
дек тансиқ таомлар хом ашёсига эга бўласиз. Бинобарин
маслаҳатимиз уй шароитида ёки кенг миқёсда қандай қи-
либ паррандаларни парваришлаш, кўпайтириш ва улардан 
самарали ҳамда фойдали озиқ-овқат маҳсулотлари олиш 
тўғрисидадир. 
Тухум йўналишидаги паррандаларнинг ҳозирги кунда 
энг замонавий юқори маҳсулдор кроссларидан “Ломанн” 
(Германия), “Хайсекс”, “Бованс”, “Декалб” (Голландия), “Хай-
лайн” (АҚШ) ва “Родонит”, “Шейвер” (Россия) зотлари маъ-
лум. Товуқлар бир йилда уй шароитида 300 донагача, саноат 
паррандачилигида 350 донагача тухум бериши мумкин. Бир 
дона товуқ тухумининг оғирлиги ўртача 49—65 граммга бо-
ради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
13 ноябрда “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича 


8
100 китоб тўплами
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4015 – сон қа-
рорида соҳани янада ривожлантириш ва ҳар томонлама 
қўллаб-қувватлаш, тизимга илғор технологиялар ва инно-
вацион ишланмаларни жорий этиш, парранда маҳсулотла-
рини қайта ишлашни чуқурлаштириш, уларнинг турлари ва 
экспорт кўламини кенгайтириш белгилаб берилган. Ушбу 
қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунда 
рес публикамизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Ўйлаймизки, мазкур китоб ҳам паррандачиликни янада 
тараққий эттиришга, аҳолининг ўз-ўзини банд этиш орқали 
қўшимча даромад топишига, ёшлар орасида тадбиркорлар-
нинг кўпайишига туртки беради. 


9
Тухум йўналишида паррандачилик
82–китоб

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling