9 мавзу. Асосий воситалар
Ечим: (а) 1. Капитал томонидан ёндошиш
Download 344 Kb.
|
9-мавзу (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Даромад томонидан ёндошиш
- 1. Капитал томонидан ёндошиш
- Ҳукумат субсидиялари сифатида олинган асосий воситалар Ҳукумат субсидиялари
Ечим:
(а) 1. Капитал томонидан ёндошиш 2001 йил 1 май Дт Ер 105, 000 Дт Бино 400, 000 Кт Пул маблағлари 5,000 Кт Хусусий капитал: Субсидиялар 350,000 Кт Муддати узайтирилган тўланадиган солиқлар (30 % х 500,000) 150,000 2. Даромад томонидан ёндошиш 2001 йил 1 май Дт Ер 105,000 Дт Бино 400,000 Кт Пул маблағлари 5 000 Кт Келгуси давр даромадлари 500,000 Дт Келгуси давр харажатлари 150,000 Кт Муддати узайтирилган тўланадиган солиқлар 150,000 (б) Хусусий капитал кўпайишининг ёки тан олинган даромад суммасини иш жойларни ташкил қилиш учун сарфланадиган харажатларга камайтириш зарур. Асосий воситаларни олиш вақтида иш жойларни ташкил этиш провизияси ҳисобланади. 1. Капитал томонидан ёндошиш 2001 йил 1 май Дт Ер 105,000 Дт Бино 400,000 Кт Пул маблағлари 5,000 Кт Хусусий капитал: Субсидиялар 322,000 Кт Муддати узайтирилган тўланадиган солиқлар (30 % х 460,000) 138,000 Кт Иш жойларини ташкил этиш учун провизия (20 х 2,000) 40,000 2. Даромад томонидан ёндошиш 2001 йил 1 май Дт Ер 105,000 Дт Бино 400,000 Кт Пул маблағлари 5,000 Кт Келгуси давр даромадлари - субсидиялар 460,000 Кт Иш жойларини ташкил этиш учун провизия (20 х 2,000) 40,000 Дт Келгуси давр харажатлари 138,000 Кт Муддати узайтирилган тўланадиган солиқлар 138,000 Ҳукумат субсидиялари сифатида олинган асосий воситалар Ҳукумат субсидиялари - корхонага ўтиб кетган вақтда ёки келажакда, корхонанинг операцион фаолияти билан боғлиқ, муайян шартларга риоя қилиш эвазига ресурсларни бериш шаклидаги ҳукумат ёрдами. Ҳукумат субсидияларига асосланган ҳолда баҳоланмаган, шунингдек корхонанинг одатий савдо операциялардан фарқ қилмайдиган операцияларга оид ҳукумат ёрдами шакллари киритилмайди. Агар шартлар бажарилмаса, корхонадан олинган ёрдам қийматини қайтариб бериш талаб этилиши мумкин. Даромад томонидан ёндошувда ҳукумат субсидиялари тегишли харажатлар билан таққослаш учун даромад сифатида маълум даврларда ёки мунтазам ҳолда оқилона асосда тан олишни таъминлаш муҳимдир. Ҳукумат субсидияларини уларни олиниши вақтида даромад сифатида тан олиниши субсидияларни ҳисобот даврлари бўйича тақсимлаш учун негиз мавжуд бўлмаган ҳолдагина бир вақтнинг ўзида тан олиниши мақбул. Субсидиялар шартларининг таҳлили бухгалтерия муолажаларидан қайси бирини қўлланиш кераклигини кўрсатади: а) Жорий харажатлар ёки даромадларга тааллуқли бўлган субсидиялар суммаси даврнинг соф фойдасини аниқлашда ҳисобга олиниши керак. б) Келгуси даврларга тааллукли бўлган ёрдам суммаси муддатини узайтириш ва даромадларга олиш у билан боғлиқ бўлган харажатлар пайдо бўлганда амалга оширилиши керак. в) Асосий воситаларни олиш билан боғлиқ бўлган субсидия: ёки асосий воситанинг амортизацияси олиб ташланган ҳолдаги бошланғич баҳосидан (активнинг соф қийматидан) айириб ташлаш керак, ёки унинг муддатини узайтириш зарур ва эскирадиган асосий воситалар қандай амортизация килинса, шундай қоидалар бўйича амортизацияланиши керак. Мисол Фараз қилайлик, 100,000 қийматга эга бўлган ускунани сотиб олишда ушбу сумманинг 30 % и ҳукумат субсидияси билан қопланади. Ускунанинг фойдали хизмат қилиш муддати - 10 йил. Бу ерда соф қиймат усулини ҳам ва муддатини узайтириш усулини ҳам қўл келиши сабабли журнал ёзувларининг иккала усули кўрсатилган:
Download 344 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling