9 Амалий машғулот Мавзу: Бўшлиқичлилар (Сnidaria) типи. Гидразоалар (Hydrozoa) синфи. Вакил: Чучук сув гидраси


Download 47.58 Kb.
bet2/3
Sana31.01.2024
Hajmi47.58 Kb.
#1832891
1   2   3
Bog'liq
9 Бўшлиқичлилар Сnidaria типи Гидразоалар Hydrozoa синфи Вакил Чучук

22-расм. Гидра (Hydra оligactis) нинг ташқи кўриниши:
1-куртакланаётган гидра; 2-гидранинг умумий кўриниши

Шунинг учун гидра ташқи таъсирларга қисқариб жавоб беради. Эндодерма ҳужайралари гидра тана (гастрал) бўшлиғининг ички юзасини қоплаган йирик хивчинли ҳужайралардан таркиб топган. Хивчинлар сув оқими ҳосил қилишга ёрдам беради. Шунингдек, бу ҳужайралар орасида овқат бўлакчаларини сохта оёқчалар — псевдоподийлар ҳосил қилиб қамраб оладиганлари ҳам бор. Бундай ҳужайраларда озуқа зарралари ҳазм бўлади. Ҳазм бўлмаган овқат қолдиқлари ҳар бир ҳужайра томонидан мустақил равишда гастрал бўшлиққа, ундан эса сув билан биргаликда оғиз орқали ташқарига чиқарилади. Гидраларда бу тарзда овқатнинг ҳужайра ичида ҳазм бўлиши бир ҳужайрали ҳайвонларнинг овқат ҳазм қилишига ўхшаб кетади. Шундай қилиб эктодерма ва эндодерма икки хил махсус ҳужайралардан ташқил топган бўлиб, улар кўп ҳужайрали ҳайвонлар танасида маълум бир вазифани бажаришга мослашган ҳолатда тубан тузилган тўқималарни ҳосил қилади.


Гидрада овқат моддалари қисман эндодермадаги ҳазм қилувчи ҳужайралар томонидан истеъмол қилинади, қисман эса иккала қават оралиғида мезоглея ёрдамида бошқа органларга тарқалади. Эктодерма ҳужайралари ҳам ана шу мезоглея орқали озиқланади. Эндодермадаги безсимон ҳужайралар овқат ҳазм қилувчи шира ишлаб чиқаради ва гастрал бўшлиқдаги йирик овқат зарраларини парчалайди. Демак гидраларда овқат ҳазм қилиш икки хил: ҳужайра ичида (юқорида қайд қилинган) ва фақат кўп ҳужайрали ҳайвонларга хос бўлган ҳужайралардан ташқарида ёки махсус бўшлиқда. Бу эса бўшлиқичли ҳайвонларда биринчи марта кузатилади. Морфологик тузилиши ва бажарадиган вазифаси жиҳатидан гидранинг тана бўшлиғи олий ҳайвонларнинг ичагига ўхшайди. Шунинг учун уни гастрал бўшлиқ деб аташ ҳам мумкин. Лекин гидраларда озуқа ташувчи махсус органлар системаси йўқ. Бу вазифани ҳам қисман гастрал бўшлиқ бажарганлиги учун гастроваскуляр система дейиш ҳам мумкин.
Гидра жинссиз ва жинсий кўпаяди. Жинссиз кўпайишда куртаклар ҳосил қилади. Гидра танасининг ўрта қисмида бўртма пайдо бўлиб ўсади, унда оғиз тешиги ва пайпаслагичлар ривожланади. Олдин куртак «она» гидра ҳисобига озиқланади, кейин эса ўзи мустақил равишда майда жониворларни ушлаб озиқланади. Кейин куртаклар гидра танасидан ажралиб, ўзлари алоҳида яшашга ўтади. Эрта баҳордан кеч кузгача гидра куртаклаш усули билан кўпаяди, баъзан битта гидрада икки-уч куртак ҳосил бўлиши мумкин. Сув ҳавзалари совиган ва озуқа моддалари камайган пайтларда эса гидра жинсий кўпаядн. Гидралар орасида айрим жинсли ва икки жинсли - гермафродит турлари учрайди. Эктодерма қисмидаги интерстициал ҳужайраларининг айримлари тухум ҳужайрасини, баъзилари эса жуда кўп марта бўлиниб, уруғ ҳужайраларини ҳосил қилади. Тухум ҳужайраси гидра танасининг товон қисмида, уруғ ҳужайралари эса оғиз томонига яқинроқ жойда ривожланади. Тухум ҳужайраси гидра организмида уруғланиб, усти қалин пўст билан ўралади ва шу ҳолатда қишлайди. Баҳорда улардан ёш гидралар ривожланади. Уруғ ҳужайралари тухум ҳужайрасига нисбатан олдинроқ етишганлиги учун икки жинсли гидралар ўз-ўзини уруғлантира олмайди.


Download 47.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling