23-расм. Гидра танасини нг гистологик тузилиши
Ишнинг бажарилиши
1. Гидранинг ташқи тузилишини ўрганиш учун тирик гидралар соат ёки буюм ойнасига бир неча томчи сувга қўйилади. Агар буюм шишасида бўлса, унинг устини «оёқчали» қоплағич шишача билан ёпиш керак. Препаратни микроскопнинг кичик объективи орқали, бинокуляр ёрдамида кузатилади ва гидра танасининг умумий тасвири чизилади.
2. Гидранинг озиқланишини кузатиш учун соат ойнасидаги гидраларга дафния ёки циклоплар сув билан томизилади. Бу тубан қисқичбақасимонларни гидралар қандай қилиб ушлаш ва ютишини кузатинг.
3.Гидра танасининг бўйига ва кўндаланг кесмаси микропрепаратларини микроскопнинг кичик ва катта объективлари орқали кузатиб, эктодерма ва эндодерма ҳужайраларини фарқланг ва улар орасидаги таянч пластинка - мезоглеяни топинг. Бўйига ва кўндаланг кесмаларининг тасвирини чизинг.
4. Гидра тубан тузилган кўп ҳужайрали ҳайвон эканлигини кўриш учун танасини ташкил қилувчи ҳужайраларни ажратиш (мацерация қилиш) керак. Бунинг учун тирик гидрани буюм ойнасидаги сув томчисига ўтказиб, унга яшил метилнинг сирка кислотасидаги эритмаси ёки 30° ли спиртдан 1—2 томчи аралаштирилади. Бироз вақт ўтгандан кейин препаратга устки қоплағич ойнаси ёпилади ва микроскопда кузатилади. Бунда бир-биридан ажралган эктодерма, эндодерма ва отилувчи ҳужайраларни кўриш мумкин. Отилувчи ҳужайраларнинг расмини чизинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |