9. Иккинчи жахон молия инқирози


Download 329.19 Kb.
bet2/4
Sana09.02.2023
Hajmi329.19 Kb.
#1178930
1   2   3   4
Bog'liq
9-INQIROZ

Келиб чиқиш сабаблари
AҚШ даги фуқаролар уруши (1861-1865)дан сўнг темир йўл қурилиши жадал ривожланди. 1868 йилдан 1873 йилгача бутун мамлакат бўйлаб 33 000 милл (53 000 км) янги йўллар ётқизилди. Темир йўл инвестицияларининг кўп қисми ҳукумат йўналтирган темир йўл грантлари ва субсидиялари ҳисобидан амалга оширилди. Темир йўл саноати Қўшма Штатларда қишлоқ хўжалигидан кейинги ўринда турувчи энг йирик иш берувчи тармоқ бўлиб, кўп миқдорда маблағ ва таваккалчиликни талаб қиларди.
1871 йилда Германия ҳукуматининг кумуш тангаларни зарб қилишни тўхтатиш тўғрисидаги қарори кумуш металига бўлган талабнинг пасайишига ва унинг қадрсизланишига олиб келди. Бу эса ўз навбатида AҚШга сезиларли даражада таъсир қилди, чунки кумушнинг катта қисми Ғарб мамлакатларида қазиб олинарди. Шу сабабли 1873 йилда AҚШ Конгресси кумуш тангаларга оид қонунни қабул қилди. Аммо мазкур қонун Қўшма Штатлар пул муомаласини олтин стандартига ўтказди. яъни эндиликда мамлакат кумушдан валюта сифатида фойдаланмайди ҳамда кумуш металини кумуш тангаларга айлантирмайди, бироқ кумуш асосли валюталарни фақатгина экспорт қилиш учун зарб қиладиган бўлди. Қонун қабул қилинишидан олдин Қўшма Штатлар валюта тизими биметаллик1 тамойилига амал қиларди. Қонун дарҳол кумуш нархининг пасайишига олиб келди ва Ғарбнинг тоғ-кон саноати даромадига салбий таъсир курсатди, кончилар мазкур қонунни "1973 йил жинояти" деб номлашди. Невада штатининг Виржиния шаҳрида янги кумуш конлари ташкил этилганлиги кумушга бўлган таклиф миқдорини оширди. Аммо кумушга бўлган талаб камайиб борганлиги сабабли уннинг нархи янада пасайди. Шунингдек, фоиз ставкаларининг оширилиши ҳамда қонуннинг тадбиркорлар даромадига сезиларли таъсири ички пул таклифини қисқартирди. Кумуш ишлаб чиқарувчилар кумуш тангалар ишлаб чиқариш тақиқланганлигини билмаган ҳолда AҚШ зарбхоналарига ресурсларини йўналтиришди, аммо уларнинг маҳсулотларини зарбхона қабул қилмади. Натижада юзага келган норозилик янги сиёсат қанча давом этиши ҳақида жиддий саволларни юзага келтирди. AҚШ пул-кредит сиёсатидаги беқарорлик ҳақидаги тасаввурлар инвесторларни узоқ муддатли мажбуриятлардан, айниқса, узоқ муддатли облигациялардан воз кечишга ундади. Депрессия ўша пайтда жадаллик билан ривожланаётган темир йўл спекулятсиясининг портлаши туфайли янада кескин тус олди.
Марказий Европада қимматли қоғозлар нархи жуда кўтарилиб кетди. Бу 1873 йил апрел ойида Венага ҳам ўз тасирини кўрсатди. Вена фонд биржасининг қулаши 1873 йил 8-май кунида содир бўлган. Сентябрга келиб, AҚШ иқтисодиёти инқирозга юз тутди, дефляция банкларда ваҳима келтириб чиқарди. Натижада 1873 йилда бу депрессия авжига чиқди ва у "биринчи ҳақиқий халқаро инқироз" деб таърифланди. Айрим иқтисодчиларнинг фикрига кўра, инқирознинг асосий сабаби Франция-Пруссия уруши бўлган. Франция Франкфурт Тинчлик Шартномаси шартларига кўра Германияга катта миқдорда пул тўлашга мажбур бўлган. AҚШда эса нархлар тушишининг асосий сабаби фуқаролар уруши тугаганидан кейин AҚШ ҳукумати олтин стандартга қайтиш учун ишлатган қатъий пул-кредит сиёсати бўлган. Ушбу мақсадга эришиш учун ҳукумат пулларни муомаладан чиқариб ташлаган, мос равишда савдо операциялари учун мавжуд бўлган пул таклифи ҳам камайиши кузатилган.

Республикачилар мамлакат парламентида (Милллий Мажлис) озчиликни ташкил этганлар. Бироқ, Франсия аҳолисининг катта қисми монархияга қарши бўлганлиги уларга мадад бўларди.


Милллий Мажлисда кўпчиликни ташкил этган монархиячилар ўз номзодларини икки марта президентликка сайлаган бўлсалар-да, монархияни тиклашга уриниши натижасиз тугади. Кескин ички сиёсий курашда охир-оқибатда республикачилар ғалаба қозонди.
Пруссия билан уруш тугагач, ҳукмрон доиралар ўртасида ҳокимият учун кураш кучайиб кетди. Уларни шартли равишда икки гуруҳга бўлиш мумкин эди. Биринчиси — монархия тарафдорлари, иккинчиси — республика тарафдорлари эди. 1873 йилда Германияга товон тўлаб бўлинди. Ниҳоят, Германия ўз қўшинларини Франсиядан олиб чиқиб кетди.

Сўнг депрессиянинг яна бир тўлқини пайдо бўлди, натижада Европадаги бир қатор компаниялар инқирозга юз тутишди. Дастлаб Франция ва Буюк Британия аввалги йилларда дефляцияга дуч келганликлари сабабли молиявий инқирозга дучор бўлишмади. Ваҳима Венада бошланиб, Aвстрия ҳамда Венгрия, Германия ва Италияни ўзининг домига тортди. У икки баробар кучайиб Aмерикага ўтди, шунингдек Англия, Франсия, Скандинавия ва Россия пул бозорларига ҳам кенг тарқалди. Нью-Йорк фонд биржаси 20-сентябр куни ўн кунга ёпилди. Шу билан бир қаторда Венада иккинчи ваҳима тўлқини вужудга келди. Депрессиядан олдинги йилларда Британия ҳамда Франция дефляцияни бошдан кечирганлиги учун молиявий йўқотишларга учрамади. Баъзи иқтисодчилар, депрессияни 1870-йилда Франция-Пруссия урушидан келиб чиққан, бу Франция иқтисодиётига зарар етказган ва Франкфурт шартномасига биноан, бу мамлакатни Германияга уруш учун катта миқдорда товон пули тўлашга мажбур қилган деб айтиб ўтишади. Aслида эса Қўшма Штатлардаги нарх тушишининг асосий сабаби AҚШ томонидан фуқаролар урушидан кейин олтин стандартга қайтиш учун олиб борилган қатъий пул-кредит сиёсати сабабли юз берган.



ХIХ асрнинг 70-йилларидан бошлаб, Франсиянинг халқаро майдондаги аҳволи заифлашди. Пруссия билан бўлган урушдаги қақшатқич мағлубиятдан сўнг Франсиянинг континентал Европадаги етакчи давлат мавқейи йўққа чиқди. Энди Франсия Германия ҳужумидан хавфсираб яшайдиган давлатга айланди.
Aйниқса, 1879-йилда Германия ва Aвстрия-Венгрия ўртасида тузилган иттифоқчилик шартномаси Франсиянинг халқаро мавқейини янада ёмонлаштириб юборди. Шундай бўлса-да, Франсия бошқа буюк давлатлар ўртасидаги низолардан усталик билан фойдаланиб, ўз мустамлакачилик империясини тобора кенгайтириш имконига эга бўлди.

Ушбу мақсадга эришиш йўлида AҚШ ҳукумати пулни муомаладан чиқариш харакатида бўлган, натижада савдони енгиллаштириш учун маблағ кам сарфланган. Ушбу пул-кредит сиёсати туфайли кумуш нархи пасайишни бошлади, активлар қийматининг катта йўқотишларига олиб келди. Аксарият ҳисоб-китобларга кўра, 1879 йилдан кейин ишлаб чиқариш ўсиб борди. AҚШда Фуқаролар уруши ва 1869 йилгача Тинч океани темир йўлида авж олган фирибгарликни қоплаш учун чиқарилган қоғоз пуллар "credit mobilier"1 можаросининг келиб чиқишига сабаб бўлди.


AҚШнинг 1873 йилдаги тангалар тўғрисидаги қонуни фермерлар ва кончилар томонидан катта қаршиликка учради, чунки кумуш катта шаҳарлардаги банкларга қараганда қишлоқ жойларда кўпроқ аҳамиятга эга эди. Бундан ташқари, AҚШ фуқаролари дефляцияни олдини олиш ва экспортни рағбатлантириш учун ҳукумат чиқарган фиат пуллар2 сиёсатини давом эттириш тарафдори бўлганди.
Монетаристларнинг фикрига кўра, 1873 йилги депрессия олтин стандартининг пасайишига олиб келувчи олтин танқислиги туфайли юзага келган. 1869 йилда Сувайш каналининг очилиши 1873 йилдаги ваҳима қўзғашининг сабабларидан бири бўлган, чунки Узоқ Шарқдан келган товарлар Гуд Хоп бурни1 атрофида сузиб юрувчи кемаларда олиб кетилган ва Британия омборларида сақланган.

Download 329.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling