9. Иккинчи жахон молия инқирози
Download 336.27 Kb.
|
9-INQIROZ
Оқибатлари
Кейинги Буюк Депрессия сингари, Узоқ Депрессия ҳам турли мамлакатларга турли вақтларда, турли хил суръатларда таъсир кўрсатди ва айрим мамлакатлар маълум даврларда тез ўсишга эришдилар. Aммо глобал миқёсда 1870, 1880 ва 1890 йиллардаги нархлар даражаси ва иқтисодий ўсиш суръатлари олдинги ва кейинги даврларга қараганда анча паст бўлган. 1873 йил сентабрда мамлакат банк тармоғининг асосий таркибий қисми бўлган Jay Cooke & Company3 бир неча милллион долларга тенг бўлган Шимолий Тинч океани темир йўл облигацияларини сота олмади. Ушбу компания раҳбари Джей Кук бошқалар каби, темир йўлга катта сармоя киритганди. AҚШ президенти Улисс С. Грантнинг пул массасини қисқартириш ва шу орқали фоиз ставкаларини оширишга қаратилган пул-кредит сиёсати қарздорларнинг аҳволини ёмонлаштирди. Корхоналар фаолиятини кенгайтириш учун маблағ етарли эмасди. Кук ва бошқа тадбиркорлар иккинчи трансконтинентал темир йўл - Шимолий Тинч океани темир йўлига сармоя киритишни режалаштирди. Кук компанияси Миннесота штатидаги темир йўл линиясини молиялаштиришга муваффақ бўлди. Темир йўллар Jay Cooke & Company компаниясидан 1,5 милллион доллардан ортиқ қарз олди, аммо уни қайтариб бера олмади. Бунинг оқибатида Кук ўзида мавжуд бўлган темир йўлларига тегишли қимматли қоғозларини сотишга киришди. АҚШ ва Европадаги молиявий инқироз туфайли Кукнинг уринишлари самара бермади.1873 йил сентабр ойида Кук 300 милллион долларлик ссудасини олмоқчи бўлди, аммо унинг компанияси ссуда олган тақдирда ҳам қайта ривожланмаслиги ҳақида хабарлар тарқалди. 18 сентабр куни Кук компанияси расман банкрот деб эълон қилинди. Aнглияда Либераллар партиясидан У.Гладстон 4 марта бош вазирлик лавозимини егаллаган. 1864—1874-йилларда бош вазирлиги даврида унинг ҳукумати қатор ислоҳотлар ўтказди. Чунончи, тредюнионларга ўз манфаатларини судда ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилди. Шунингдек, иш ташлашлар ўтказилишига рухсат етилди. Парламентга сайловларнинг яширин овоз бериш йўли билан ўтказилиши жорий етилди. Мактаб ислоҳоти ўтказилди. Б. Дизраели бош вазирлиги даврида (1874—1880) ҳам қатор муҳим тадбирлар амалга оширилди. Чунончи, 1875-йилда ҳафтада 54 соатлик иш вақти белгиланди. 10 ёшдан кичик болаларни ишга қабул қилиш тақиқланди. 1911-йилда яна бир марта парламент ислоҳоти ўтказилди. Бу ислоҳот Буюк Британияда демократик жамият ва ҳуқуқий давлатчилик тараққиёти йўлида муҳим босқич бўлди. Нью-Йорк полицияси Томпкинс Сқуаре Майдонида ишсизларга шафқатсизларча ҳужум қилди, 1873 йил Жей Кук банкининг қулаши ва кўп ўтмай, Генри Клус1нинг банкрот бўлиши банкротликнинг занжирли реакциясини келтириб чиқарди ва Нью-Йорк фонд биржаси 20 сентабрдан бошлаб ўн кунга ёпилди. 1873 йилнинг ноябрига келиб, мамлакатнинг 55 га яқин темир йўллари фаолиятини тўхтатди, яна 60 таси банкротлик эълон қилиб бўлганди. Иқтисодиётнинг устунларидан бири бўлган янги темир йўл линияларининг қурилиши 1872 йилда 7500 милл (12.100 км)дан 1875 йилда 1600 милл (2600 км)гача пасайиб кетди ва 18 000 корхона фаолиятини тўхтатди. Аҳоли жазавага тушиб қолган бир пайтда фабрикалар ишчиларни ишдан бўшата бошлади. Ишсизлик 1878 йилда 8,25% ни ташкил қилди. Қурилиш ишлари тўхтатилди, иш ҳақи қисқартирилди, мулк қиймати тушиб кетди ва компаниялар зарарига ишлашни бошлади. Ваҳима таъсири тез фурсатларда Нью-Йорк, Чикаго, Виржиния, Невада (кумуш қазиб олиш фаол бўлган жойда) ва Сан-Францискода сезилди. 1874 йилда Конгресс валютани босиб чиқаришга, инфляцияни оширишга ва қарзлар қийматини пасайтиришга имкон берувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Қонун лойиҳасига Президент Ули́сс С. Грант вето қўйди. Кейинги йили Конгресс Қўшма Штатлар валютасини олтин билан таъминлайдиган Қимматли қоғозларни қайта тиклаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. AҚШ валютасининг олтин билан қўллаб-қувватланиши инфляцияни жиловлаш ва доллар курсини барқарорлаштиришга ёрдам берди. 1877 йилда иш ҳақининг кескин қисқариши Aмерика темир йўлчиларини "Буюк темир йўл иш ташлаш"ига олиб келди. Натижада ушбу вазият ишчиларни бир қатор норозилик намойишлари ва тартибсизликларни бошлашга мажбур қилди. Балтимор ва Огаё темир йўллари (Б&О) бир йил ичида учинчи марта ишчиларнинг иш ҳақини қисқартирганидан кейин Ғарбий Виржиния штатининг Мартинсбург шаҳрида дастлабки норозилик намойишлари утказила бошлади. Ғарбий Виржиния губернатори Генри М. Метюс тартибни ўрнатиш учун полковник Чарлз Ж. Фолкнер қўмондонлиги остида ҳарбий қўшинларни юборди, аммо бу ҳеч қандай натижа бермади. Губернатор ёрдам сўраб AҚШ президенти Рутерфорд Б. Хейсга мурожаат қилди ва Хейс федерал қўшинларни юборди. Мартинсбургда тинчлик тикланди, бироқ бу ҳолат кўплаб газеталарда баҳс-мунозараларнинг юзага келишига сабаб бўлди. Жамоатчилик Метюс томонидан иш ташлашларнинг умидсизлик ҳаракати сифатида емас, балки "исён" сифатида тавсифланишига танқидий муносабатда бўлишди. Еътиборга молик мақолалардан бирида ишчининг "бир неча кунлик очликдан ўлиши мумкин бўлгани каби ўқдан ҳам ўлиши мумкин еди" деган жумлалар қайд етилган эди. Ҳафта давомида бошқа шаҳарларда ҳам худди шундай норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Мэриленд штатининг Балтимор шаҳрида иш ташлашчилар B. & O. Railways компаниясига тегишли биноларга ўт қўйишди ва гвардия бўлинмаси милициялари исёнчилар томонидан ўраб олинганида уларга қарата ўт очишди, натижада 10 киши ҳалок бўлди ва яна 25 киши яраланди. Бу эса Cамден Ярдсдаги кундузги тўқнашувга олиб келди. 1877 йил июлда ёғоч бозори қулади. Оқибатда Мичиган штатидаги бир неча ёғоч саноатига ихтисослашган компаниялар банкрот бўлди. Депрессия 1879 йил баҳорида якун топди, аммо ишчилар билан банк ва ишлаб чиқариш раҳбарлари ўртасидаги зиддият давом этди. 1874 йилда Конгресс сайловларида демократик партияси фуқаролик уруши назоратини илк бор ўз зиммасига олди. Жамоатчилик фикри Грант маъмуриятига жанубий штатларга нисбатан изчил сиёсатни ишлаб чиқишга тўсқинлик қилди. Депрессия мобайнида жануб мамлакатларида улкан темир йўл дастурлари барбод бўлиб, кўплаб штатлар қарздорлиги эълон қилинди ва катта миқдорда солиққа тортди. Жанубдаги ҳар бир штат бирин-кетин демократлар қўлига ўтди ва республикачилар ҳокимиятдан маҳрум бўлди. Худди шу каби иқтисодий жараёнлар Германия ва Aвстрия-Венгрияда ҳам содир бўлди, бу ерда 1870 ва 1871 йилларда Германиянинг бирлашишидан то 1873 йилдаги қулашигача бўлган давр Gründerzeit1 (“Таъсисчилар йиллари”) деб номланди. Германиянинг либераллаштирилган корпорация қонуни Немис Банки каби янги корхоналарни яратиш ва мавжудларини бирлаштиришга туртки берди. 1871 йилда французлар устидан қозонилган ҳарбий ғалаба ва Франциянинг компетенцион тўловларни тўлаши натижасида капитал оқими AҚШда беқарор бўлган темир йўллар, фабрикалар, турли саноат тармоқлари томонидан фонд бозорида чайқовчиликни кучайтирди. Отто фон Бисмарк2 Францияни мағлуб этганидан сўнг кумушни демонетизация қилиш жараёнини бошлади. Жараён 1871 йил 23 ноябрда бошланиб , 1873 йил 9 июлда барча бирлаштирувчи ерларнинг кумуш тангаларини алмаштириб, янги бирлашган Рейх3 учун пул бирлиги сифатида олтин тангани жорий этиш билан якунланди. Натижада Германия ҳам олтин стандартига ўтди. Шундай қилиб, кумушнинг демонетизацияси Aтлантика океанининг иккала томонидаги инқирозларнинг умумий хусусиятига айланди. Инқироз даврида, Aнглия Банки фоиз ставкаларини 9 фоизгача оширди. Шунга қарамай, Aнглия Aмерика ва Марказий Европа каби йирик молиявий йўқотишларга учрамади. Кўмир, темир ва пўлат, машинасозлик ҳамда кемасозлик саноат тармоқларида, айниқса 1873, 1886 ва 1893 йилларда оғир ишсизлик кузатилган эди. Download 336.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling