9-маъруза. Қисқичбақасимонлар (Crustacea) кенжа типи
Download 53.1 Kb.
|
9-мавзу. Маъруза матни
9-маъруза. Қисқичбақасимонлар (Crustacea) кенжа типи.Режа Қисқичбақасимонлар кенжа типининг умумий белгилари. Remipedia – Ремипедиялар синфи. Cephalocarida – Цефалокоридлар синфи. Branchiapoda – Жабраоёқлилар синфи. Phyllopoda – Баргоёқлилар синфи. Malacostraca – Юксак қисқичбақалар синфи. Maxillopoda – Жағоёқлилар синфи. Қисқичбақасимонларнинг филогенияси. Қисқичбақасимонлар кенжа типининг умумий белгилари Қисқичбақалар асосан сув тубида (океан ва денгизларнинг) ҳаёт кечиради. Аммо, улар орасида чучук сувда яшовчи кўпчилик ва қуруқликда яшовчи бир нечта турлари ҳам мавжуд. Қисқичбақаларнинг бошқа Arthropodaлардан бир нечта фарқлари мавжуд: Arthropodaларнинг ичида фақатгина қисқичбақалар 2 жуфт антенналарга эга. Бу икки жуфт антенналарга қўшимча равишда жуфт мандибулалар, бошида 2 жуфт максиллалар, ҳар бир тана бўғимида жуфт ўсимталар мавжуд. Баъзи қисқичбақаларнинг барча тана бўғимлари ўсимталар тутмаслиги мумкин. Барча ўсимталар (биринчи антенналар бундан мустасно) эволюцион жиҳатдан biramous (икки асосий шохли) бу ҳолатни етилган индивидларнинг ўсимталарида кузатиш мумкин. Нафас олиш аъзолари жабралар функциясини бажаради. Кўпчилик қисқичбақаларнинг 16-20 та тана бўғимлари, баъзи формаларида эса 60 ва ундан кўп тана бўғимлари мавжуд. Кўпроқ тана бўғимларига эга бўлиш аждодий хусусиятга эга. Камроқ тана сегментига эга бўлиш муҳит шароити натижасида келиб чиққан ва тана қисмларининг ошишига сабаб бўлган. Асосий тана қисмлари бош, кўкрак ва қорин. Кўпчилик қисқичбақасимонларнинг бош ва кўкрак тана қисмлари бирлашиб, бошкўкракни ҳосил қилган. Тана қисмлари кенжа туркумларда (ҳаттоки баъзи синфларда ҳам) тўлақонли гомолог эмас. Чунки турли гуруҳларда тана сегментлари аралашиб, мисол учун бош ёки бошкўкракни ҳосил қилади. Қисқичбақасимонлар синфининг ичида энг катта синф Malacostraca синфи ҳисобланиб, бу синфга лобстерлар, краблар, қисқичбақалар, соҳил ҳопперлари, чўчқа каналари ва бошқа кўпчилик турлар киради. Бу турлар ҳайратланарли даражада ўзгармас тана бўғимлари ва қисмларига эга бу эса эволюцион аждодларига боғлиқ деб қаралади. Бу типик тана кўринишида 5 та ўзаро қўшилган бош сегментлар (эмбрионал даврда эса 6 та), кўкрак қисмда эса 8 сегмент, қорин қисмида эса 6 та (баъзи турлардагина 7 та) сегментдан иборат. Олдинги қисмда сегментларга ажралмаган рострум, орқа қисмда эса сегментларга ажралмаган телсонни ҳосил қилган бўлиб, охирги қорин сегментида дум параги вазифасини бажарувчи uropodaлар мавжуд.* Кўпчилик қисқичбақасимонларнинг бош қисмидаги дорзал кутикула қавати posterior томонга қараб кенгайиб, кўкрак ва қорин сегментлари билан аралашган бўлиши мумкин. Бундай қопланиш carapace (қалқон) деб аталади. Баъзи гуруҳларда cарапаcе (қалқон) айланасимон вентил кўринишида бўлиб, тананинг аксарият кўп қисмини қоплаган бўлади. Dekapodaларда (жумладан, лобстерлар, қисқичбақалар, краблар ва бошқалар) carapace (қалқон) бутун бир бошкўкракни қоплайди, лекин қорин томонга ўтмайди. Download 53.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling