9-маъруза. Қисқичбақасимонлар (Crustacea) кенжа типи


Download 53.1 Kb.
bet9/14
Sana17.06.2023
Hajmi53.1 Kb.
#1535486
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
9-мавзу. Маъруза матни

Дафниянинг (Daphnia) танаси 1-3 мм катталикда бўлади. Танаси орқа томондан қаттиқ хитин совут билан қопланган. Хитин совут шаффоф бўлгани туфайли у орқали ҳам ички органлар яққол кўриниб туради. 5 жуфт қориноёқларининг асосида жойлашган жабралари ёрдамида нафас олади. Дафниянинг бош қисмида икки жуфт мўйлови бўлиб, уларнинг бир жуфти анча узун ва жуда кўп майда шохчалар ҳосил қилади. Булар дафниянинг ҳаракатланиш органидир. Улар узун шохдор мўйловларини тепадан орқага қараб силтаб сузиб юради. Уларнинг бу ҳаракати бурганинг сакрашига ўхшаганлиги туфайли сув бургаси деб аталган.
Дафниялар айрим жинсли, эркаклари урғочиларига нисбатан кичикроқ бўлади. Урғочиларининг елка томонида чиғаноғининг остида насл камераси эфиппий жойлашади. Унинг ичида уруғланган ва қишлаб қолувчи тухумлар йиғилади. Эфиппий бу тухумларни қиш шароитида сақлайди ва улар шамол ёрдамида тарқалишига ёрдам беради. Лекин эфиппийларда фақат уруғланмаган тухум бўлади. Бутун ёз давомида дафнияларнинг фақат урғочилари пайдо бўлади. Бундай урғочи дафниялар уруғланмаган тухум қўйиб, яъни партеногенез йўл билан кўпаяди. Бундай тухумларнинг сони 50 дан 100 тагача бўлиши мумкин. Эфиппийларнинг ичида тухумлардан олдин ҳаракатчан эмбрион, кейин эса кичик дафниялар ривожланади ва ташқи муҳитга чиқади. Ёзда ҳар 1-2 кунда тухумлардан дафниялар ривожланаверади.
Кузда сувнинг ҳарорати пасайиши ёки сувнинг ифлосланиши дафнияларнинг тухумига таъсир кўрсатади. Натижада бундай ҳолатда насл камерасидаги уруғланмаган тухумлардан урғочилари ўрнига эркаклар чиқа бошлайди. Дафнияларнинг эркаклари жуда митти бўлади. Биринчи жуфт мўйловлари узун, кўкрак оёқларининг учи эса тирноқча билан тугайди. Эркаклари, одатда, кузда пайдо бўлади. Урғочи дафниялар уруғланган тухум қолдиргач нобуд бўлади. Келгуси йил баҳорда улардан яна партеногенетик урғочи дафниялар ривожланиб чиқади.
Жағоёқлиларнинг оғиз органлари яхши ривожланган; озиғини сувдан ажратиб олиш учун хизмат қилади. Фақат оддий кўзлари бор; жабралари бўлмайди. Одатда қон айланиш системаси ривожланмаган ёки соддалашган, денгиз ва кўлларда учрайди. Айрим турлари сув ҳайвонларида паразитлик қилади. Улар мистакаридлар, куракоёқлилар, карпхўрлар, мўйловоёқлилар туркумларига бўлинади. Куракоёқлилардан чучук сувда сиклоплар, мўйловоёқлилардан денгизларда балануслар кенг тарқалган. Саккулина мўйловоёғи карбларда паразитлик қилади.

Download 53.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling