9-маъруза. Қисқичбақасимонлар (Crustacea) кенжа типи
Download 53.1 Kb.
|
9-мавзу. Маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Юксак қисқичбақасимонлар (Маlаcоstrаcа) синфи.
Циклоплар (Cyclоps) жуда майда (1 мм) қисқичбақасимонлар. Узун шохланмаган эшкакка ўхшаш мўйловлари ёрдамида ҳаракатланади. Нафас олиш органлари бўлмайди. Тана юзаси орқали нафас олади.
Циклопнинг бош қисмида фақат битта оддий кўзчаси бўлиши уларга бу номнинг берилишига сабаб бўлган (сиклоп юнон афсоналарида бир кўзли махлуқ ҳисобланади). Циклоплар чучук сувларда кенг тарқалган ва ҳамма жойда учрайди. Улар ноқулай шароитда қалин пўстга ўралиб, систага айланади. Систаси қурғоқчиликка, иссиқ ва совуқ таъсирига жуда чидамли бўлади. Систалар музлаган ва уч йил давомида қуруқ бўлган тупроқда ҳам тирик сақланиб қолиши мумкин. Сиклоплар эрта баҳорда ёмғир сувларидан йиғилган балчиқларда ва кўлмак сувларда тез кўпаяди.* Юксак қисқичбақасимонлар (Маlаcоstrаcа) синфи. Уларнинг боши 4, кўкраги 8, қорин бўлими 6-7 бўғимдан иборат. Бир қанча турларида боши кўкрак билан қўшилиб, бош кўкракни ҳосил қилади. Ошқозони чайновчи ва филтрловчи бўлмалардан иборат. Ҳазм безлари, юраги, қон томирлари ривожланган, айириш органи вояга етган даврида антеннал (яшил) безлардан иборат. Бу кенжа синфга 14000 га яқин тур киради. Улардан тенгоёқлилар (сув хўтикчаси, заҳкашлар), ёнлаб сузарлар (ёнлаб сузар), ўноёқлилардан дарё қисқичбақаси чучук сувларда; краблар, креветкалар, омарлар, лангустлар денгизларда кенг тарқалган. Заҳкашлар (Оniscоidеа), яъни эшакқуртлар қуруқликда яшашга мослашган қисқичбақасимонлардир. Уларда нафас олиш жараёни турлича кечади. Бир қанча турлари жабралар ёрдамида нафас олади. Уларнинг жабра бўшлиғида доимо сув сақланиб туради. Бирмунча қуруқ иқлимда яшайдиган заҳкашларнинг қориноёқлари асосида чуқурчалар бор. Бу чуқурчалардан ички органларга майда найчалар тарқалган. Чуқурчаларга кирган кислород шу найчалар орқали органларга ўтади. Найчалар тузилишига кўра трахеяларга ўхшаб кетади. Шунинг учун улар сохта трахеялар деб аталади. Чўл заҳкашларида бундай сохта трахея найчалари анча йирик бўлади. Қорақум чўлларида яшайдиган заҳкашлар 60-100 см чуқурликда ин қуради. Инда йил давомида деярли бир хил ҳарорат (+10о - +25оС) ва намлик сақланади. Қисқичбақасимонларнинг кўпчилиги ва айниқса, йириклари овланади. Уларнинг танаси ва оёқларидаги мускуллардан озиқ-овқат учун консервалар тайёрланади. Бир оз майда қисқичбақасимонлар эса балиқлар учун озиқ ҳисобланади. Ҳатто, денгиз ва океанларнинг энг йирик сутемизувчи ҳайвонлари (китлар) ҳам асосан майда қисқичбақасимонлар билан озиқланади. Чучук сувларда яшайдиган қисқичбақасимонлардан йириклари дарё қисқичбақасидир. Булар қайнатиб пиширилгандан кейин ёки қайнаб турган сувга ботириб олингандан кейин юриш оёқлари мускулларининг шираси шимилади. Қисқичбақалар бақалар, балиқлар ва шу каби ҳайвонларнинг ўлимтикларини еб, сув ҳавзаларини тозалашда муҳим аҳамиятга эга. Чучук сувлардаги майда қисқичбақасимонлардан сув бургаси, яъни дафния, циклоплар балиқлар ва, айниқса, уларнинг чавоқлари учун муҳим озиқ ҳисобланади. Қуритилган дафниялар аквариум балиқларига озиқ сифатида сотилади. Дафниялар сувдаги бактериялар ва майда сув ўтлари билан озиқланиб, сув ҳавзаларини тозалайди. Битта дафния бир кеча-кундузда 4,8-40,8 млн бактерияни ютиши мумкин. Заҳкашлар ўсимлик қолдиқлари билан озиқланади. Улар ўсимлик қолдиқларини парчалаб, тупроқни чиринди моддаларга бойитади. Заҳкашлар ин қазиш билан тупроқни юмшатиб, ғовак қилади; тупроқ қатламларини аралаштиради. Заҳкашлар қайта ишлаган тупроқлар сувни яхши ўтказади.* Download 53.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling